ҲАСАДИ, ГИНАСИ ЙЎҚ ИНСОН ЖАННАТИЙДИР

ҲАСАДИ, ГИНАСИ ЙЎҚ ИНСОН ЖАННАТИЙДИР

imon.uz 14-02-2025 165

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўтирган эдик. У зот: "Ҳозир ҳузурингизга аҳли жаннатлардан бир одам келади", дедилар.

Ансорийлардан соқолидан таҳорат суви оқиб турган, чап қўлида ковуш тутган киши келди. Эртасига Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам айни гапни айтган вақтларида яна ўша одам кечаги ҳолида чиқиб келди. Учинчи куни ҳам худди шу ҳолат такрорлангач, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, мажлисдагилар тарқалганида Абдуллоҳ ибн Амр ҳалиги одамга эргашиб борди-да: "Отам билан орамиздан гап ўтиб қолиб, уч кунгача унинг олдига кирмасликка қасам ичган эдим. Агар маъқул топсангиз, менга шу муддат ўтгунча уйингиздан жой бериб туринг", деди. У одам "Хўп" деди.

Ҳазрати Анас ривоят давомида бундай дейдилар: "Абдуллоҳ ўша уч кеча у билан бирга тунаганини, у одамнинг кечалари ҳеч бедор бўлмаганини, гапириб юрар эди. Агар у одам безовта бўлса, ўрнида ағдарилиб ётар ва бомдодгача Аллоҳни зикр қилиб, такбир айтиб чиқар экан. Абдуллоҳ яна буларни айтган: «Аммо ундан фақат яхши гапларни эшитдим. Уч кеча ўтгандан сўнг унинг амали ҳеч нарса эмас экан, деган фикрга келай дедим. Унга: "Эй Аллоҳнинг бандаси! Отам билан орамизда ҳеч гап ўтгани йўқ. Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан уч марта: "Ҳозир ҳузурингизга аҳли жаннатлардан бир киши келади", деган гапни эшитдим. Уч марта ҳам сен келдинг. Сенинг ҳузурингдан жой олиб, қиладиган амалларингга назар солиб, сенга иқтидо қилиш орзусида эдим. Аммо каттароқ бир иш қилганингни кўрмадим. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган гапларга сени нима эриштирган?" деб сўрадим. У эса: "Ўзинг кўрган нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ", деди.

Қайтиб кетаётганимда у мени ёнига чақириб: "Ўзинг кўрган нарсалардан бошқа ҳеч нарса йўқ. Фақат мен қалбимда мусулмонлардан бирор кимсага гина-кудурат сақламайман. Ҳеч кимга, унга Аллоҳдан етган яхшиликка нисбатан ҳасад қилмайман", деди.

"Сени ўша мақомга етиштирган шу хислатинг экан. Ана шунга биз тоқат қила олмаймиз", дедим", деди».


Имом Насоий ва Имом Аҳмад ривояти.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид