130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

ХОЛИҚ ЗОТНИНГ МЎЪЖИЗАСИ
imon.uz 2025-03-12 01:08:42 4Сиз фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлсада, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деб айтдилар.
Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти.
Изоҳ: Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша! Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир. Эй Оиша! Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир» ёки «аҳли оч қолибди» деб икки ё уч марта айтдилар. (Имом Муслим ривояти).
Хурмода 23 хил аминокислота мавжуд.
Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади.
Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради.
Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26-55%) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди.
Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди.
Энергетик қуввати янги пишган мевада 142-274 каллорияга тенг. Хурмо ўзида 77% гача қуруқ моддалар сақлайди ва кам каллорияли маҳсулот ҳисобланади. Шунинг учун бошқа ширинликлар ўрнига қўрқмай истеъмол қилиш мумкин, семизликка олиб келмайди.
Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одам суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийнинг ўрни қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин.
Хурмонинг хусусиятлари ва организмга таъсирини ўрганиш жараёнида қуйидаги фойдали хусусиятлари аниқланган:
Хурмо таркибида хавфли паразитлар, бактериялар, микроблар сақланмайди;
Хурмо таркибидаги моддалар одам организмидаги касаллик чақирувчи зарарли бактерияларни ўлдиради;
Хурмо аёлларда бачадон қисқаришини яхшилайди ва шу туфайли туғруқлар енгил кечади;
Иштаҳани меъёрига келтиради;
Мушаклар функциясини яхшилайди ва тиклайди;
Оч қоринга истеъмол қилиш организмдаги паразитларни ўлдиради.
Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир