Ҳушбўй ҳид.

Ҳушбўй ҳид.

imon.uz 2024-11-12 11:10:32 156

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ икром қилган улуғ ва шарафли Исро ва Меърож сафарида эдилар.

Осмонда Жаброил алайҳис салом билан бирга бўлган вақтларида жуда ҳам ширин ва ҳушбўй ҳид келди. У зот бундан ҳам яхшироқ ҳидни ҳидламаган эдилар. Жаброил алайҳис саломдан “Эй Жаброил бу ҳушбўй ҳид ниманинг ҳиди?”, деб сўрадилар.

Жаброил алайҳис салом:

“Бу Фиръавн қизининг ходимаси ва унинг болаларининг ҳиди”, деб жавоб берди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ажабланиб:

“Унинг қиссаси нима эй Жаброил?”, дедилар.

Жаброил алайҳис салом қуйдагича ҳикоя қилдилар:

“Бу аёл болалари билан биргаликда туғёнга кетган Фиръавннинг қасрида Фиръавннинг қизининг хизматида бўлар, сочини тарар ва ҳамма ишларини қиларди.

Кунларнинг бирида бу аёл Аллоҳ таолога иймон келтирди ва Фиръавн билиб қолмаслиги учун иймонини яширди. Унинг Аллоҳга иймон келтирганини Фиръавн билиб қолса уни ҳам болаларини ҳам ўлдирарди.

Бир куни ушбу мўмина аёл Фиръавннинг қизининг сочини тараётиб тароқ ерга тушиб кетди. Тароқни «бисмиллаҳ», деб олди. Фиръавннинг қизи;

-Аллоҳ деб отамни қасд қилдингми?, деди. Ходима;

Йўқ, менинг Роббим отангнинг ҳам Роббиси Аллоҳ таолодир, деди. Фиръавннинг қизи;

-Бу ишингни отамга айтаман «сиздан бошқа илоҳи боракан», дейман, деди. Ходима;

Ҳоҳлаганингни қил мен Аллоҳдан бошқасига ибодат қилмайман, деди.

Фиръавннинг мағрур қизи отасининг олдига бориб бўлган воқеани айтиб берди. Фиръавн ходимани чақириб:

-Мендан бошқа илоҳга ибодат қилаяпсанми?, деди. Ходима;

-Ҳа Аллоҳга ибодат қиляпман У менинг ва сенинг ҳамда барча инсонларнинг Роббиси, деди.

Золим Фиръавн уни азоблашнинг энг қийноқли воситаси билан азоблади. Мисдан ясалган сигирнинг тагига олов ёқиб, ҳатто оловнинг кўмиридек бўлгунча қиздиртирди, сўнг аёлнинг болаларини ўша мисли сигирнинг ичига ташлашга буюрди.

Болаларини алангаланиб, ловиллаб ёнаётган мисли сигир ичига ташлашдан олдин аёлга диндан қайтиб, яна бир бор Фиръавнга ибодат қилишлик таклиф қилинди. Аёл бош тортиб; Аллоҳдан ўзгасига ибодат қилмайман, деди.

Золим Фиръавн аскарларига болаларни бирма-бир ташлашга буюрди. Аёл болаларига қараб, йиғлаб азобланаётганини кўрса ҳам Аллоҳга куфр келтирмади, Аллоҳдан уларни жаннатда бирга қилишини умид қилди.

Кўз ўнгида болаларини ваҳшиёна суратда ўлдирилаётганини кўрган аёлнинг юраги қинидан чиқиб кетай деди. Ҳамма болаларини ўлдириб тугатиб, навбат кичкинагина мурғак эмизикли боласига келди. Аскарлар келиб чақалоқни аёлнинг қўйнидан юлқиб олдилар ва уни ўлдириш учун оловли мис сигир олдига олиб борганларида аёлнинг қалби эриб, чақалоққа раҳми келиб, динидан қайтиб фитналанишига оз қолди. Амммо Аллоҳ таоло инсоннинг ҳаёлига ҳам келмайдиган буюк мўжиза билан уни динида мустаҳкам қолдирди.

Аллоҳнинг изни билан бола тилга кириб; Онажон! Ўйлаб ҳам ўтирмай мардона ташланг чунки дунёнинг азоби охират азобининг олдида ҳеч нарса эмас, деди.

Аскарлар гўдакни оловли сигирга ташлади ва чақалоқ ўлди. Шунда ходима аёл Фиръавнга;

ендан бир илтимосим бор, деди. Фиръавн;

има илтимос экан, деди. Аёл;

енинг ва болаларимнинг суякларини битта матога ўраб дафн қилинглар, деди. Фиръавн бунга рози бўлди. Аёл жасортла оловли сигирга тушди ва ўлди. Фиръавн бу аёлнинг суягини болаларининг суяги билан бирга бир матога ўраб битта қабрга кўмишни буюрди.

Мана шу хушбўй ҳид ўша аёл ва болаларининг ҳиди. Аллоҳ уларни икром қилиб уларнинг суягидан хушбўй атир ҳиди чиқадиган қилиб қўйган».

Исро ва меърож сафарида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ушбу бўйни ҳидлаши учун Аллоҳ етти қат осмонни шу ҳид билан тўлдирганди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

 Жиззах вилоят вакиллиги матбуот

котиби Усмонали ОРАЛОВ

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид