ИККИ ХАРАМНИ КЕНГАЙТИРИШ ЛОЙИҲАЧИСИ БЎЛГАН МУХАНДИС.

ИККИ ХАРАМНИ КЕНГАЙТИРИШ ЛОЙИҲАЧИСИ БЎЛГАН МУХАНДИС.

imon.uz 2024-02-01 12:09:02 320

Масжидул Ҳаромни ҳозирги кўринишига сабаб бўлган,бу ишга раҳбарлик қилган муҳандис ким?
Масжидул Набавийни баланд оқ миноралари билан ажойиб ва гўзал ҳолатга келишида сабабчи бўлган дизайнер ким?
Бу шахс кўпчиликка нотаниш бўлган,ўзини машҳурликдан узоқ тутган,мисрлик муҳандис,архитектор Муҳаммад Камол Исмоилдир.
Доктор Муҳаммад Камол Исмоил 1908 йил 13 сентябр куни Мисрнинг Дақаҳлия вилояти Мит-гамир шаҳрида таваллуд топган.Бу инсон биринчи мисрлик муҳандислардан ҳисобланади.У ҳаёти давомида араб ва дунё кутубхоналарига 4 жилддан иборат бўлган «Миср масжидлари энциклопедиясини»ни тақдим этган.Ушбу энциклопедияда Миср масжидларининг ўзига хос меъморий тузилиши акс этган бўлиб,ҳар бирида Ислом тамаддудининг муайян босқичлари ҳақида ҳикоя қилинади.Кейинчалик «Миср масжидлари энциклопедияси» Европада ҳам нашр этилди.Энциклопедиянинг муаллифи бўлган доктор Муҳаммад Камол Исмоил қилган меҳнатлари учун мисрнинг «Бакавия» (беклик унвони) мукофотига сазовор бўлди.Мукофотни қирол Форуқ топширган.

Мақоламиз қаҳрамони Миср тарихида энг ёш қабул қилинган бошланғич мактаб ўқувчиси,
қироллик муҳандислик мактабига энг ёш кирган талаба,
 ушбу масканни энг ёш тамомлаган талаба, архитектура соҳасида докторлик дипломини олиш учун Европага юборилган энг ёш аспирант,
ҳамда мисрдаги хорижлик муҳандислар истиқомат қиладиган маҳаллага кўчиб келган биринчи мисрлик муҳандисдир.
Шунингдек,14 аср мобайнида Ислом тарихида икки Харами Шарифни кенгайтириш борасидаги энг катта ишларни амалга оширган биринчи муҳандис ҳамдир.У муҳандислик соҳасида қилган ишлари ва етакчи архитектор хизматларига берилган миллионлаб доллорларни олишдан бош тортган шахсдир.Қирол Фаҳд ва Бен Ладин қурилиш ширкати унга миллион доллорлик чек берганда у ширкатнинг бош муҳандиси Бакир бин Ладинга:
«Икки Харами Шарифга қилган хизматим учун ҳақ оламанми?У ҳолда Роббимнинг ҳузурига қай аҳволда бораман»,-деган.
Доктор Муҳаммад Саудиянинг биринчи қироли Абдулазиздан бошлаб Салмонгача замондош бўлган.У ўз ишида талабчан ва аниқликни яхши кўрадиган шахс эди. Меҳнат жараёнида бировларга,ҳатто подшоҳларга ҳам лаганбардорлик қилмас эди.Муҳаммад Камол Исмоил мана шу фазилати билан подшоҳ Фаҳд ва подшоҳ Абдуллоҳнинг ишончига ва муҳаббатига сазовор бўлган.

Ушбу буюк меъморнинг Масжидун набавийга тўшалган мармарга оид ажиб ҳикояси бор.
У масжид полига икки турли мармар қўймоқчи эди.Улардан бири фақат Грециядан топиш мумкин бўлган Thassos Extra деб номланган мармар эди.Бу мармарнинг сайқалланган юзаси ранглари,шаффофлиги ва ёрқинлиги жиҳатидан музга ўхшарди.Жуда ноёб бўлган,томирлар ва доғларсиз бу тоза оқ мармар жуда қимматбахо эди.Кечаси у майда тешикчалар орқали намликни ютиш,кундузи эса намликни чиқариш хусусиятига эга бўлгани учун жазирама иссиқда ҳам доимий равишда совуқ ушлаб туришини таъминлар эди.Ушбу турдаги мармар Грециянинг кичик оролида жойлашган бўлиб,муҳандис Муҳаммад Камол мармар сотиб олиш учун ўша ерга борган.
У ерда масжид учун етарлича мармар сотиб олишга шартнома тузилиб,ўша ерда бор бўлган мармарнинг ярмини олиб,Мадинадаги Пайғамбар алайҳиссалом масжидларига олиб келинган.
"Бир қанча вақт ўтиб Қироллик идораси мендан Пайғамбаримиз соллалоҳу алайхи васаллам масжидининг бутун юзасини худди шу мармар билан қоплашимни сўради.Мен хавотирга тушдим.Бундай мармар Ер юзида фақат Юнонистоннинг кичик бир ҳудудидагина мавжуд,унинг ҳам ярмини ўзим сотиб олдим.Аммо бу бутун қаватни қоплашга етмаслиги аниқ эди.
Мен яна Грецияга бордим.Компаниянинг президентидан қолган мармар ҳақида сўрадим.
У менга:
Муҳаммад Камол шундай дейди:
"Мен жуда хафа эдим,умримда бунчалик қайғурмаганман.Идорадан чиқиб кетдим ва эртасига самолёт буюриб,Саудияга қайтиб келишим керак эди.Чиқаётиб котибдан: “Мармарнинг қолган миқдорини ким сотиб олганини биласанми”,-деб сўрадим.
Мен унга Грецияда яна бир кун қолишимни ва ундан қолган мармарни сотиб олган киши хақида маълумот топишини илтимос қилдим.Рақамимни қолдириб кетар эканман ўзимга ўзим:
Аэропортга кетишдан бир неча соат олдин котиб менга қўнғироқ қилиб,идорага келишимни сўради.Офисга келганимда,мармарнинг қолганини сотиб олган одамнинг маълумотларини беришди.Харидор Саудия компанияси эканлигини билганимда юрагим қинидан чиқиб кетай деди.
Мен тўғри Саудия Арабистонига учдим,аэропортдан эса мармар сотиб олган компанияга бордим.
Директорлар кенгаши раисининг олдига бориб ундан:
"Кўп йиллар олдин Грециядан сотиб олган мармарни нима қилдингиз?",-деб сўрадим.
У:
"Эсимда йўқ",-деди.
Кейин у барча дўконларига қўнғироқ қилиб,улардан оқ юнон мармарини сўради. Барча дўкондагилар унга:
"Ҳаммаси турибди,умуман сотилмаган",-дейишди.
Мен ёш боладек йиғладим.Компания эгаси мендан:
"Нега йиғлаяпсиз?",-деб сўради.
Унга воқеани тўлиқ айтиб бердим ва :
"Мана сизга бўш чек,истаган рақамни ёзинг,мен тўлайман",-дедим.
Компания эгаси мармар пайғамбар алайҳиссаломнинг масжиди учун эканлигини билгач: 
"Мен мармар учун бир дирҳам ҳам олмайман,Аллоҳ ризоси учун мармарни олаверинг",-деди.
Шундай қилиб,масжидни кенгайтириш учун етарли мармар топилган эди”,-деб ҳикоя қилган эди Муҳаммад Камол Исмоил.

Маълумотларга кўра,у 2008 йил 2 август куни 100 ёшида Аллоҳ таолога омонатни топширди.У шундай узоқ умрни икки Харами Шарифнинг хизматига бахшида этди.
У ОАВ да бот-бот чиқишга, машҳурликка,молу-дунёга рағбати йўқ инсонлар сирасидан эди.Дунё аҳли бундай ажойиб фазилатлар соҳиби,ўз ишининг моҳир билимдони бўлган муҳандисни таниши ва унинг ҳаққига дуолар қилиши керак.

Аллоҳ таоло икки Харами Шарифга холис хизмат қилган Муҳаммад Камол Исмоилни Ўз раҳматига буркасин!
Islom.uz ва рус тилидаги мақола маълумотлари асосида тайёрланди ва тахрирланди.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид