ИЛМ ОДОБ БИЛAН ЮКСAЛAДИ

ИЛМ ОДОБ БИЛAН ЮКСAЛAДИ

imon.uz 12-07-2024 184

Шайхим, Шайхул ҳадис Мавлоно Муфтий Холид Сайфуллоҳ Гангуҳийдан сўрадим.: 

Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ( ҳижрий 209–279) "Шамоили Муҳаммадия" асарига шарҳ ёзган Шофеий фақиҳлардан, Aзҳари шариф жомеасиниг шайхи Имом Иброҳим Ибн Муҳаммад Божурийнинг (ҳижрий 1198–1277) "ал-Маваҳиб ал-ладунийя ала Шамоили Муҳаммадия" деб номланган китоби муқаддимасида : “Имом Термизийнинг маноқибларидан – Имом Бухорий "Саҳиҳи Бухорий"дан ташқарида Имом Термизийдан ҳадис ривоят қилган ва уни ўзига фахр санаган", деб ёзилган екан”.

Бу ҳақда Устоздан сўрадим.

Мавлоно: "Бу мумкин", дедилар. 

Имом Термизий "Сунани Термизий"нинг икки ўрнида "Муҳаммад Ибн Исмоил бу ҳадисни мендан ешитди", деб Имом Бухорийни назарда тутган.

Бу ҳақда Имом Заҳабий ҳам "Тарихи ислом" китобида келтирган. Яна Имом Заҳабий "Сияр"ларида Ибн Тоҳирнинг ушбу гапини ривоят қилган: “Ибн Тоҳир айтди: "Aбу Исмоилнинг бундай деганини ешитдим: "Aбу Исо Термизийнинг китоби менинг наздимда Бухорий ва Муслимнинг китобидан ҳам фойдалироқдир. Мен: "Нима учун?" деб сўрадим.

Имом: "Чунки Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг китобидан фақат ўша даражадаги илм аҳлигина фойда топа олади. Бу китоб еса ҳадисларини шарҳлаган, баён қилган ва ундан ҳар бир фақиҳ ҳамда ҳар бир муҳаддис истифода ета олади".

Суҳбатимиз сўнгида шайхим бундай дедилар: "Муҳаддис уламолардан биз юксак одоб ва самимият намуналарини ўрганамиз. Улар ҳадис устозларидан қандай ҳадис ривоят қилган бўлсалар, худди шундай шогирдлардан ҳам ривоят етишган. Илм одоб билан юксалади". 

Aллоҳ таоло олимларимизни бошимизга соябон айласин.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид