130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

Инглиз тилидаги арабча сўзлар
imon.uz 14-03-2025 8Ҳозирги кунда дунёда беш ярим мингдан ортиқ тил мавжуд. Араб тили энг кўп тарқалганидир. Ер юзида икки миллиардга яқин мусулмон кундалик ибодатлари ва турли диний қадрият ва расм-русумларни адо этиш учун ушбу тилга мурожаат қилади.
Бугунга келиб, тахминан, 25 га яқин давлатда араб тили расмий тил сифатида тан олинган. Маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг ярим миллиардга яқини араб тилида сўзлашади. Ўз навбатида, бу тил дунёда кўп сўзлашиладиган бешинчи тил.
Инглизлар гапираётганида арабча сўз қўллашини биласизми? Араб тилидан инглизчага қайдай сўзлар ўтиши мумкин?
Беихтиёр хаёлингизга Қуръон, ҳадис, суннат, мазҳаб ёки шунга ўхшаш диний атамалар келади. Инглиз тилидаги мингга яқин сўз араб тилидан келиб чиққани тахмин қилинади. Улар: озиқ-овқат ва ичимликлар, тиббий ва илмий атамалар, ҳайвон ва ўсимликлар, шунингдек, биз фойдаланадиган кундалик предмет ва маҳсулотларни ўз ичига олади.
Инглиз тилига кириб келган арабча сўзларнинг катта қисми кўп йиллик халқаро савдо, кашфиётлар ва миграция натижасидир. Тарихчи ва тилшуносларнинг тахминларига кўра, бир неча асрлар олдин испанлар арабча сўзларни ўзлаштирган ва ишлата бошлашган. Ушбу ўзгариш милоддан олдинги 700-йилларда бошланган бўлиши мумкин. Баъзи инглизча сўзлар арабча сўзларнинг келиб чиқиши тўғридан-тўғри бўлса, бошқалари билвосита араб тилидан лотин, турк ёки француз каби қадимги Европа тиллари орқали ўтган. Бунга шакар ва адмирал сўзлари мисол бўлади. Қуйида баъзи мисолларни келтирамиз: sugar سُكر шакар, salad سلاطة салат, earth أرض ер, cotton قطن пахта, algebra الجبر алгебра, story أسطورة ҳикоя, jasmine ياسمين ясмин, safari صفر сафар, check صك أو شيك чек, zeroصفر нол, alcohol الكحول алкогол, soda صودا сода
Интернет тармоқлари асосида Миролим Мансур тайёрлади.