КАҲФ СУРАСИДАГИ ХИСЛАТЛИ ДУО

КАҲФ СУРАСИДАГИ ХИСЛАТЛИ ДУО

imon.uz 2025-02-07 01:17:03 16

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтдилар: «Ким Каҳф сурасининг аввалидан ўн оятни ҳифз қилса, у Дажжол фитнасидан омонда бўлади» (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривояти). 

Ояти карималар ушбудир:

«(Ўз) бандаси (Муҳаммад)га Китоб (Қуръон)ни нозил қилган Зот (Аллоҳ)га – ҳамд! Уни (Қуръонни маъно ва мазмунда) қинғир қилмади» (Каҳф сураси, 1-оят).

«Уни тўғри қилган. Ўз ҳузуридан бўладиган шиддатли азобдан огоҳлантирадиган; яхши амалларни қиладиган мўминларга, уларга гўзал ажр бўлиши башоратини берадиган қилган Зотга» (Каҳф сураси, 2-оят).

«(Улар) у(ажр)да абадий қолгувчидирлар» (Каҳф сураси, 3-оят).

«Ва, Аллоҳ Ўзига бола тутди, деганларни огоҳлантириш учун» (Каҳф сураси, 4-оят).

«На уларнинг ва на ота-боболарининг бу ҳақда илми йўқдир. Оғизларидан чиқадиган сўз қандай ҳам оғир. Улар ёлғондан бошқани айтмаслар» (Каҳф сураси, 5-оят).

«Улар бу сўзга иймон келтирмасалар, эҳтимол уларнинг ортидан таассуф ила ўзингни ҳалок этмоқчи бўларсан?!» (Каҳф сураси, 6-оят).

«Биз ер юзидаги нарсаларни, уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун, зебу зийнат қилиб қўйганмиз» (Каҳф сураси, 7-оят).

«Албатта, Биз унинг юзидаги нарсаларни қуп-қуруқ тупроққа айлантиргувчимиз» (Каҳф сураси, 8-оят).

«Каҳф ва битик эгаларини Бизнинг ажойиб оят-белгиларимиздан деб ўйладингми?!» (Каҳф сураси, 9-оят).

Машҳур муаррих ва сийратнавис Муҳаммад ибн Ишоқ (80-150 ҳ.й)нинг ёзишига кўра, Исо алайҳиссаломдан кейин насроний динининг асл ва ҳақиқий таълимотига амал қиладиган диндорлар камайиб, ботил динларга эътиқод қилувчилар кўпайиб борган. Рум мулкининг қайсари (шоҳи) Дақёнус худди шундай бутпарастликка ружу қўйган, насроний динидаги кишиларга зулм ўтказган ҳукмдор эди. У бут ва санамларга сиғинишдан бош тортган, тавҳид динига амал қилувчи руҳонийларни таъқиб қилиб, қўлга тушганларини қатли ом қиларди. Унинг зулмидан қутулиш ва тавҳидга асосланган соф насроний динини асраб қолиш мақсадида Аллоҳнинг розилигини истаб, юртни тарк этган ва уларни қўриқлаб борувчи бир ит билан тоғдаги ғорга қочиб бориб яширинган бир гуруҳ ёш йигитлар тарихда «Аҳсоби каҳф» («Ғор кишилари») ёки «Асҳоби рақим» («Битик эгалари») деган номлар билан машҳур бўлганлар. «Битик» – мазкур йигитларнинг ғор оғзидаги қопқоқ устига битиб қўйилган номларидир (Тафсири Хозин

«Қачонки йигитлар каҳфдан жой олганларида: «Эй Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин ва ишимизни ўзинг тўғрилагин», дедилар (Каҳф сураси, 10-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб айтдилар: «Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло икки жума ўртасидаги уни нур билан равшан қилади» (Имом Ҳоким  ва Имом Байҳақий Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган). 

Ким Каҳф сурасининг охиридан беш оят ўқиб, кечанинг қайси соатида туришни ирода қилса, Аллоҳнинг изни ила туради.


«Шифо оятлари ва маъсур дуолар» китобидан.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид