Кечиримли бўлиб, аҳл-иноқ яшайлик.

Кечиримли бўлиб, аҳл-иноқ яшайлик.

imon.uz 2024-09-30 10:45:41 136

Раҳмдиллик, меҳрибонлик, кечиримли бўлиш инсонийликнинг улуғвор хулқидандир. Раҳмдиллик билан сифатланишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишлик ва Aллоҳнинг мағфирати қамраб олиш хусусияти бор. Aгар Aллоҳ таоло махлуқотларнинг фитратига жойлаштирган раҳм шафқат сифатини яхшилаб қидирсак ҳам уни топаолмаймиз. Субҳаналлоҳ!, ўзимиз унга муҳтож бўла туриб, қандай ғафлатда қоламиз.

Ибн Масуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ўзаро раҳмдил бўлмагунингизча (комил) мўмин бўла олмайсизлар",  деганларида саҳобалардан бирлари:

“Эй Аллоҳнинг Расули ҳаммамиз раҳдилимиз” деди. Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам:

амроҳингизга кўрсатган меҳрибончилигингизнинг ўзи етарли емас, балки у ҳаммага раҳмдил бўлишдир", дедилар.

(Табароний ривояти).

Раҳмдил инсонга Aллоҳ таоло ҳам раҳм қилади. Зеро бошқа ҳадисда:

“Ким инсонларга раҳм қилмаса, Aллоҳ унга раҳм қилмайди” дейилган.

Муслим ривояти қилган.

Хато қилган инсон узрини айтиб, кечирим сўраб келганда унинг узрини қабул қилиш бу мўмин кишининг улуғвор сифатларидан ҳисобланади. Ҳикматли сўзларнинг бирида "Одамларнинг энг ёмони, узр айтиганда уни қабул қилмасликдир", дейилган.

Ислом раҳмат динидир. Имом Муслумнинг “Саҳиҳи”да Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:

"Aллоҳ таолонинг юзта раҳмати бор. Aллоҳ улардан биттасини инсонларга, жинларга, ҳайвон-ю ҳашоротларга тушурди. Улар шу билан бир бирларига раҳм қиладилар, меҳрибончилик кўрсатадилар. Ваҳший ҳайвонлар у туфайли боласига раҳм қилади. Қолган тўқсон тўққизтасини Aллоҳ таоло бандаларига раҳм қилиши учун қиёматга захира қилиб қолдирди", дейилган.

"Раҳмдилларга Aллоҳ раҳм қилади", шиори остида ҳаёт тарзини кечираётган уммат ҳеч қачон ҳалокатга учрамайди.

 

Жиззах шаҳар Нижонлик жоме

масжиди имом-хатиби

Валиев Султон.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид