КИМ AЛЛОҲДAН ҚЎРҚСA...

КИМ AЛЛОҲДAН ҚЎРҚСA...

imon.uz 2024-07-12 01:31:46 369

Aбу Жаъфар Дийнаварий айтади: "Миср амири Aҳмад ибн Тувлун қиличини ўйламасдан ишлатар еди. Унинг зиндонида ўлганлар сони ўн саккиз мингдан ошиқ еди. 

Шайх Aбул Ҳасан Бунон унга қаттиқ гапириб, яхши ишларга буюриб, ёмон ишлардан қайтардилар. Унинг ғазаби қайнаб, Шайхни шернинг олдига ташлашга амр қилди. Бу хабар бутун оламга тарқалди. Мен ўша кунларда улар олдида едим. Aмирнинг ўғли Хуморовайҳнинг қасридан шер келтирилди. Хуморовайҳ овга ишқибоз еди. Бирор водий ёки тўқайзорда йиртқичнинг хабарини ешица, албатта, уни овлашни қасд қилар еди. Унинг махсус кишилари бўлиб, улар шерни тириклайин қўлга тушириб қафасга тиқишар еди. Шайх учун танланган шер енг йиртқич ва ваҳший еди.

Шайхни бир хонага қўйишиб, қафасдаги шерни бўшатиб юборишди. Ўзлари воқеани кузатиб туришар еди. Шер ўкириб Шайх томон келди. Шайхнинг ўлимига кўз очиб юмгунчалик вақт қолган еди. Ҳамма даҳшатда еди. Шайх еса ҳеч нарсага парво қилмас, сокин ва хотиржам еди. Шер келиб худди егасига содиқ ит каби Шайхни бир ҳидлаб, нарироққа бориб йерга ётиб олди. Гўё бу тақво соҳиби ва шер ўртасидаги кураш емас, балки Ибн Тувлун ва Aллоҳнинг иродаси ўртасидага жанг еди. Шер Aллоҳдан қўрқадиган зотни кўрди ва ундан қўрқди. Зеро, ким Aллоҳдан ҳақиқий қўрқса, ундан ҳамма нарса қўрқади.

Дийнаварий айтади: "Биз назаримизни шайхга қаратдик. У қовоғини уйиб фикрлар еди. Кейин уни шернинг олдидан чиқариб олишди. Унинг ҳолини ҳамма ўзича шарҳлар еди. Кимдир "Хавф унинг есини олди", деди. Бошқа биров "У ақли билан ўлим сари йўналди" , деди. Учинчиси "У фикрнинг сокинлигидир. У жисмни ҳаракатдан тўхтатди", деди. Бир гуруҳ инсонлар еса "Ундаги тафаккурга ғарқ бўлиш шерни сеҳрлади" , дейишди. Хуллас, ҳамма ўз фикрини айтди. Шунда амир Ибн Тувлун Шайхдан: "Қалбингдан нима ўтди, нима ҳақида фикрладинг?" деб сўради. Шайх деди: "Менга ҳеч нарса бўлгани йўқ. Фақатгина шернинг сўлаги тозами ёки нажасми деб ўйладим?" деди.


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид