МАЪНАВИЯТ КАРВОНИ

МАЪНАВИЯТ КАРВОНИ

imon.uz 17-01-2025 22

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг 2024 йилнинг 12 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши йиғилишида ҳожиларнинг “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасидаги кўрсатмасига асосан  Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси 2025 йил 16 январь куни Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Зайниддиндомла Эшонқулов ва Обиджон Кадировлар бошчилик қилди.

Жиззах шаҳри “Хўжа Нуриддин” масжидида ўтказилган ташкилий йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилоят вакиллиги раҳбарияти, туман-шаҳарлар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилари, шунингдек, Жиззах шаҳридаги масжид имом-хатиблари, ноиблари, отинойилар, “Ҳаж-2024” зиёратчилари ва МФЙлар раислари таклиф қилинди.

Тузилган ҳар бир ишчи гуруҳ Жиззах шаҳридаги биттадан жами 20 та маҳаллага бириктирилди. Ҳар бир ишчи гуруҳ ЖИЭМда жазо муддатини ўтаётганларнинг оила аъзолари, жазо муддатини ўтаб қайтганлар, муқаддам судланган, ёт ғоялар таъсирига мойил бўлган, маънавий кўмакка муҳтож бўлган фуқаролар, эр-хотин, ака-ука, ота-бола, қайнона-келин, ўртасидаги келишмовчилик ва жанжаллар сабабли нотинч бўлиб турган оилалар, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар, ногирон ва касалманд, эҳтиёжманд фуқаролар иборат 5 тадан, жами 100 та хонадонга киришди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Шароф Рашидов туманида жойлашган Жиззах “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйига ташриф буюрилди. Ташриф давомида ҳомийларни жалб қилган ҳолатда зарурий жиҳоз ва буюмлар хайрия қилинди.

Ташриф давомида имом-хатиби фаолияти ўрганилди. Жумладан, устав асосида иш ва ҳужжат юритиш, жамоани бошқариш, масжидни тоза ва озода сақлаш, унда қулай шароитлар яратиш жиҳатлари кўриб чиқилди.

Ўрганиш натижасига кўра масжидларда яратилган шароит ҳамда имом-хатиб бошчилигида масжидлар жамоаларининг фаолиятига ижобий баҳо берилди.

 

Ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо қилиб, йиғилган қавмга Шукроналик – буюк фазилат”, “Фарзанд тарбияси”, “Сабр қилиш фазилати”, “Тинчлик-хотиржамлик неъмати”, “Яхшилик қилиш”, “Қўни-қўшничилик ҳуқуқлари”, “Ислоҳотлар – халқ манфаати учун каби долзарб мавзуларда маъруза қилдилар.

Тадбир сўнгида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Жиззах шаҳри имом-хатибларнинг маънавий-маърифий ҳамда масжид бошқарувидаги фаолиятида кузатилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди.

 

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид