130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
МЕҲМОН КУТИШ ОДОБЛАРИ
imon.uz 2025-01-16 03:17:50 30Ким чақирса келишдан озорланадиган кишини даъват этса, бу даъват этган кишига бир гуноҳ ёзилади. Агар даъват этилган киши келса, икки гуноҳ ёзилади. Чунки даъват қилган киши уни ўзи истамаган ҳолда емакка зўрлаган бўлади.
Суфён Саврий
Зиёфатдан мақсад — бойлигини кўз-кўз қилиш ва мақтаниш бўлмаслиги керак. Фақатгина Пайғамбаримизнинг одатларини қилиш, мўмин биродарлар орасида меҳр-оқибатни давом эттириш ва уларнинг қалбига сурур бериш бўлмоғи лозим.
Абу Лайс Самарқандий
Меҳмон риоя қилиши лозим бўлган одоблардан яна бири шуки, меҳмон мезбонга иш буюрмасин. Чунки буюрган ишини бажариш уй сохибига оғирлик қилиши мумкин. Агар меҳмондан қандай овқат қилиб бериш ҳақида сўралса, енгил овқатни танласин. Улуғ кишилар доимо шундай қилишган.
Маҳмуд ибн Муҳаммад