130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Қарилик нафақасини жорий қилиш
imon.uz 2024-08-09 01:56:30 197Исломда бугунги кунда «қарилик нафақаси» деб номланаётган нафақанинг жорий бўлишига ҳам айнан ғайримусулмон фуқаролар сабаб бўлишган. Бу борада Ислом шариатининг ғайримусулмон фуқароларга бўлган риоясидан мусулмон фуқаролар ҳам фойдаланиб қолганлар десак, муболаға қилмаган бўламиз.
Имом Абу Убайднинг «Ал-Амвол» китобида қуйидагилар келтирилади:
«Мўминлар амири Умар ибн Хаттоб кўчада тиланиб юрган яҳудий чолни кўриб қолиб, уни чақирдилар-да: «Агар сендан ёшлигингда жизяни олиб, қариганингда ташлаб қўйсак, сенга нисбатан инсоф қилмаган бўлибмиз», дедилар ва унга Байтулмолдан керагича таъминот жорий қилдилар».
Ўша пайтда мусулмонлар жамиятидан бошқа бирор жамиятда қарияларга, хусусан ғайридин қарияларга нафақа берилгани ҳақида маълумот борми? Бу ишни биринчи бўлиб Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу жорий қилдилар.
«Ислом тарихи» китобидан