Қизларимга насиҳатим

Қизларимга насиҳатим

imon.uz 2024-10-23 04:56:09 173

Қизгинам

Бисмиллаҳ, валҳамду лиллаҳ. Вассолату вассалому ала Расулиллаҳ.

Олтмиш йилдан буён китоблар ёзаман, мавъизалар қиламан-у, лекин шу икки мақолам нашр қилинганчалик бошқа ҳеч қайси мақолам, китобларим нашр қилинмаган, айниқса “Қизгинам” номли мақолам қирқ олти марта нашр қилинди. Бу мен билганларим, балки мен билмаганларим ҳам бордир.

Мағрибу-машриқда ўқилганлиги, Ингилиз ва урду тилига таржима қилганидан сўнг ўқигувчиларга шоҳ асарга айланганлиги Шом, Урду, Миср ва Ироқда нашр қилинганлиги учун бирорта ҳарфини ҳам ўзгартирмасдан тақдим қилаяпман.

Бу мақолани эллик ёшга яқинлашганимда ёзган эдим. Хозир эса қарийиб саксондаман. Аллоҳ таолодан соғлигимни бардавомлиги, хотимамни чиройли бўлиши ва ўқигувчилар кўпдан кўп манфаатлар олиб, дуо қилишларини сўраб қоламан.

Эй қизим!

Қизгинам, мен ёшлик хаёллари, тасаввурлари билан видолашган, йигитлик навқиронлигидан узоқлашган, бир қанча шаҳарларга саёҳатда бўлиб, кўп инсонлар билан учрашиб, дунёни паст баландидан хабардор бўлган, салкам эллик ёшга кирган кишиман. Шу ёшгача кўрган тажрибларимдан келиб чиқиб айтаётган қуйидаги гапларимни жон қулоғинг билан тинглагин. Бу гапларни айтиш менинг вазифам деб билдим.

Дарҳақиқат хулқ-атворларни тузатиш, фисқ-фасоддан узоқ бўлиш, шаҳватларга берилмаслик ҳақида шу қадар кўп китоблар ёзганимиздан қаламлар сиёҳлари тугади, бу ҳақида қилинган даъватлардин тиллар чарчади. Шунга қарамасдан фисқ-фасод тарқалмоқда, мункар ишлар зиёда бўлмоқда, очиқ-сочиқлик, узоқни яхши кўраолмаслик кучайганидан ёмонлик доираси кенгайиб, бир шаҳардан бошқасига тарқалиб, ҳатто бу офатдан омонда бўлган бирор шаҳар топилмай қолди.

Бу балодан қандай қутулиш керак? Бу касалликнинг даъвоси нима? Нима учун бундай бўлди?.

Чунки биз шу бугунгача бу офотни ислоҳ қилиш эшигига қараб юрмадик, ҳатто унинг йўли қаерда эканини ҳам билмадик. Қизгнам бунинг ислоҳ эшиги олдингда ва унинг калити ўз қўлингда. Агар ислоҳ эшиги борлигига ишонсанг ва унга киришга ҳаракат қилсанг, албатта солаҳиёт топсан.

Тўғри,  гуноҳ  йўлидаги аввалги қадамни эркак киши босади, ҳеч қачон аёллар бу ўринда биринчи қадамни қўймайди. Лекин агар сен рози бўлмасанг, эркак киши бир қадам ҳам илгари юра олмайди, сен мулойимлик қилмасанг, уларнинг олдинга интилишга журати етмайди. У кирган эшикни сен очасан. Бу гўёки ўғрига қараб марҳамат киринг деб эшикни очиб, сени тунаб кетганидан кейин, эй одамлар ёрдам беринглар, ўғри тунаб кетди, деб бақирганингга ўхшайди. Агар барча эркаклар бўри, сен эса қуй каби эканлигингни билганингда, қўй бўридан қочганидек улардан қочган, уларни ҳаммаси ўғрилигини англаганингда хасис киши ўғридан эҳтиёт бўлганидек улардан йироқда бўлардинг.

Бўри қўйдан фақат унинг гўштини хоҳлайди, эркаклар эса сен учун энг азиз бўлган, уни йўқотганингдан кўра ўлганинг афзалроқ бўлган нарсангни хоҳлайди. Бу сенинг-иффатинг. Сен у билан шарафлисан, у билан фахирланасан, у билан яшашга лойиқсан. Эркаклар иффатини барбод қилган қизнинг ҳаёти, бўри гўштини еганидан ўлган қўйга нисбатан юз баробар ёмонроқдир. Аллоҳга қасамки, вояга етган қизни кўрган йигит албатта хаёлида уни кийимларидан холи қилиб тасаввур қилади.

Иккинчи марта қасам ичиб айтаманки, баъзи эркакларнинг: “Эркаклар қизларнинг фақат одоб-ахлоқларига қарайди, уларга самимият билан гапиради ва ишончли дўст бўлади”,- деган гапларига ишонмагин. Аллоҳга қасамки бу гап ёлғондир. Агар йигитларни алоҳида ўзлари гаплашаётган гапларини эшитиб қолсанг, даҳшатли, қўрқинчли суҳбатнинг гувоҳи бўласан ва юқоридаги гапнинг ёлғонлигига яна бир карра амин бўласан. Бирор бир йигит сенга табассум қилмайди, мулойим, ёқимли гапларни айтмайди, хизмат қилишга шойланмайди, агар шундай қилса ҳам, бу унинг ўз истагига етиши ёки ҳеч бўлмаганда мақсадига ёрдам беришини ўйлагани боисидан қилган бўлади.

Кейин нима бўлади? Кейин нима бўлади эй қизгинам? Яхшилаб ўйлаб кўргин!

Бир лаҳза лаззатда шерик бўласизлар. Сўнгра у сени унитиб, бошқа соддадил, саводсиз, ахмоқ қизни топиб, уни обрўйини ўғирлайди, сен эса ғам-ғуссаларингни ичингга ютиб абадий хор бўлиб қоласан.Ўзингни ғам босгани, юзингга шармандалик доғи муҳирлангани етмаганидек, қорнингдаги ҳомилани ҳам кўтариб юришга мажбур бўласан. Йигитни одамлар бир адашиптида, тавба қилдику деб кечириб юборишади. Сен эса бутун ҳаётингни хафалик ва номус балчиғида ўтказасан. Одамлар ҳам ҳеч қачон сени кечиришмайдилар.

Агар унга йўлиқсанг юрагинг сиқилади, ундан кўзингни олиб қочасан ва уни эҳтиёткорона сендан узоқлашаётганини кўрасан. Бу каби охири вой бўлган ишлардан узоқ бўлмасанг, фосиқ, беҳаё йигитлардан нафратланмасанг бошингга шундай кунлар тушади.

Бу шарманда ҳолатга йўлиққан чоғингда оёғингдаги туфлингни ечиб ўша йигитни бошига тушириб, бақирсанг албатта йўлдан ўтаётганлар сенга ёрдам қўлларини чўзганларини кўрасан. Бу ишингдан кейин ўша фосиқ йигит ҳеч қачон узук таққан аёлга шилқимлик қилишга журат қила олмайди, солиҳ инсон бўлса тавба қилиб, ҳалол йўлни қидиради ва албатта сенга уйланиш талабида келади.

Қизлар қанчалик мартаба, бойлик ва шон-шуҳратга эга бўлса ҳам ҳақиқий бахт-саодатини топган ҳисобланмайди. Чунки қизларнинг ҳақиқий бахти ўзига мувофиқ йигитга турмушга чиқиб, солиҳа турмуш ўртоқ, эҳтиромга сазавор она, уй бекаси бўлишдадир. Бундай бахтга маликалар, машҳур актрисалар, бебаҳо бойлик эгалари бўлган бекалар ҳам муҳтождирлар.

Мен Мисрда ҳам Шомда ҳам машҳур, ҳақиқий кучли ёзувчи иккита аёлни биламан. Улар кўп мол-давлат тўплашлари билан бирга ёзувчиликда ҳам донг таратганлар. Лекин улар турмуш қурмадилар. Шу сабабли ақлларини йўқотиб мажнун бўлиб қолдилар. Уларни кимлигини сўраб мени танг аҳволга солмагин. Чунки улар ҳаммага машҳурдирлар!.

Ҳар бир аёлнинг омонлиги никоҳланиб ҳаёт кечиришдадир, агарчи у аёл парламент аъзоси ёки салтанат соҳибаси бўлса ҳам. Безори фосиқа аёлга ҳеч ким уйланмайди. Чунки ҳеч бир йигит уйининг бекаси, қизининг онаси бузуқи аёл бўлишини хоҳламайди. Бу бузуқи аёлдан юз ўгиради ва бошқа қизни ихтиёр қилади.

Йигит лаззатлар базорида оёқлари тагида ўзини қадр-қиммати, шон-шарафини тўкиб, олдида ўйинчоққа айланиб уни рози қиладиган қиз топилмайдиган яъни иблиснинг динидаги никоҳига шерик бўладиган бефаҳм, гўл, надон, фосиқ қиз топилмайдиган даражада фосиқ, ахлоқсиз бўлса ҳам жуфти-ҳалоли ислом одатига мувофиқ аёл бўлишини талаб қилади.

Никоҳ базорининг касодга учрашига сизлар сабабчисизлар эй қизлар. Агар сизларнинг ичларингда фосиқалар бўлмаганида эр-хотинлик базори касодга дучор бўлмас, фосиқлар базори ривож топмас эди. Нима учун буни олдини олишга ҳаракт қилмайсизлар? Нима учун ҳалол, виждонли, насл-насабли аёллар бу бало билан курашмайдилар? Бу офатлар билан курашишга биз эркакларга нисбатан сизлар авлороқ ва қодирроқсизлар! Чунки аёллар тилини, уларга тушунтириш йўлларини биздан яхшироқ биласизлар! Бу каби фасод, маъсият ишларни сизлардан бошқа ҳеч ким йўқ қила олмайди, эй покиза, афифа, қадр-қимматли, насл-насабли, диёнатли аёл-қизлар!

Шом диёридаги ҳар бир уйда никоҳ ёшига етганлигига қарамасдан, ҳали турмуш қурмаган қизлар бор. Чунки йигитлар ўз маҳбуба, жуфти-ҳалолларини топиб олганлар. Балки бу ҳолат Шомдан бошқа ўлкаларда ҳам шундайдир.

Ораларингдаги мадраса мударрисалари, университет талабалари, илм-маърифатли аёл-қизларни адашган опа-сингилларингизни тўғри йўлга қайтаришга масъул қилиб қўйинглар. Залолатдаги аёлларни Аллоҳнинг жазоси борлигини айтиб қўрқитинглар. Агар қўрқмасалар, касалликка дучор бўлишларидан огоҳлантиринглар. Унда ҳам қайтмасалар воқеаликдаги ҳодисаларни айтиб беринглар. Уларга: сизлар ёш, чиройли бўлганларингиз учун йигитлар сизларнинг атрофларингизда айланиб юрадилар ва сизларга талпинадилар. Лекин ёшлик, чирой доим бўладими? Дунёда қайси нарса доим бўлибдики, ёшлик ва чирой доим бўлса? Бели букулган, юзи тиришган кампир бўлганларингизда аҳволларингиз қандай бўлади? Ўша вақтда сизларга ким ғамхўрлик қилади? Ким сизлардан хабар олади? Биласиларми, қари кампирларга ким ғамхўрлик қилади ва кимлар уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатади? Болалари, қизлари, набира ва эваралари, албатта.

Бундан бир неча йил олдин Францияда йўлнинг ўртасида, йўл очиқ бўла туриб, бир кампирни ўтишни хоҳласа ҳам, оёқларини кўтара олмаётган, қариликдан бутун аъзолари қолтираётганлигини, атрофиданги машиналар уни босиб кетгудек бўлиб ўтаётганини кўргандим. Бирор киши унинг қўлидан ушлаб ўтишига ёрдам кўрсатмасди. Ёнимдаги йигитлардан бирига, бориб бу кампирга ёрдам бергин, дедим. Биз билан устоз Надим ҳам бирга эди. У киши қирқ йилдан кўпроқ Францияда истиқомат қилганди. Менга: “Бу кампир, ўз даврида шаҳарнинг энг гўзали ва одамларни мафтун қилгувчиси эди. Эркаклар унга ўз эҳтиромларини изҳор қилар, унинг бир назар боқиши ёки қўлидан бир марта ушлаш учун чўнтакларидаги борини оёқлари остига тўкишга рози эдилар. Ёшлиги ўтиб, чиройи кетгач қўлидан ушлаб йўлдан ўтказадиган киши топа олмай қолди”, деди.

Ёшликдаги лаззатлар бу аламларга тўғри келадими? Буни унга алмаштириб бўладими?

Бу каби мисоллар изоҳга муҳтож эмас ва албатта адашган, бечора опа-сингилларингизни тўғри йўлга бурилишига воситачи бўлади. Агар залолатга кетган қизларни қайтаришга қодир бўлмасаларингиз, саломат қизларни уларнинг касаллигига чалинишларидан ҳимоя қилингизлар ва ҳали ғофил энди улғаяётган қизларни уларнинг йўлларига кириб қолишларидан тўсишга ҳаракат қилингизлар.

Мен сизлардан бир сакраб ҳақиқий муслима аёлдек яшашларингни талаб қилмақчи эмасман. Чунки мен яхши биламан одатланган нарсадан бир сакраб ўтиб кетиб бўлмайди. Мени истагим, қадамма-қадам ёмонликка юзланганларингиздек, кийимларни қаришма-қариш қисқартганларингиздек, секин-секинлик билан яхшиликка қайтишларингиздир. Фозил кишилар сезмайдиган даражада узоқ муддатлар ичида бу хулқсизлик томон сайр қилдиларингиз. Ахлоқсиз газеталар бу иллатга қизиқтирди, фосиқлар бундан хурсанд бўлдилар, ҳатто ислом ҳам, насронийлик ҳам рози бўлмайдиган, тарихда мажусийларда ҳам кузатилмаган, ҳайвонлар ҳам хоҳламайдиган ҳолатга келиб қолдиларингиз.

Бир тавуқнинг ёнида иккита хўроз жам бўлиб қолса, уни қизғанганидан бири бошқаси билан жанг қилиб ҳатто ўлдиришга ҳам тайёр бўлади. Искандария ва Байрут соҳилларидаги мусулмон эркаклар муслима аёлларини бегоналар кўришидан қизғанмайдилар. Қўллари, юзларини эмас, балки аёлларининг ҳамма жойларини бошқалар кўришларидан ғурур қилмайдилар. Фақат кўриш ҳунук бўлган авратларини ва тўсиш чиройли кўрсатадиган кўкракларини беркитадилар.

Ўтириш кечалари, йиғинларида мусулмон эркаклар ўз муслима аёлларини бегона эркаклар билан рақс тушишлари учун олиб борадилар. Улар билакларини бегона эркакларнинг елкаларига ташлаб қучоқлашиб рақс тушишадилар, қоринлар қоринларга, оғизлари ёноқларга тегиб турса ҳам, ҳеч ким буни инкор қилмайди. Унверситетларда муслима қизлар йигитлар олдида авратларини бемалол очиб ўтираверадилар, уларнинг оталари ҳам, оналари ҳам бу ишдан қайтармайдилар. Бу каби мисоллар қанча!

Бу каби мисоллар жуда кўп. Буларни бир кунда ёки бир ҳаракат билан тугатиб бўлмайди. Балки бу ҳолатни ислоҳ қилиш учун, ботил йўлга юрганимиз каби ҳаққа қайтишимиз лозим. Агар бу йўлни узун дейдиган бўлсак, сафарга чиқмаган киши борадиган манзилига ҳеч қачон ета олмаганидек биз ҳам бу офатдан қутула олмаймиз. Курашни хозирги вақтдаги эркак аёл бемалол бир-бирлари билан аралашиб кетганлигининг олдини олишдан бошлаш керак. Масалан: хотинлар уйига келган эрининг дўстига очиқ-сочиқ ҳолатда пешвоз чиқиб кутиб олиши ёки кўча куйда кўрганида у билан қуюқ саломлашиб, йўлни бирга давом эттириши. Қизлар йигит ўртоқларини кўриб қолганида бир-бирларини қўлларини қисиб кўришишлари, ёки имтиҳонларга бирга тайёргарлик кўришлари кабилар. Гўёки улар Аллоҳ таоло бирини эркак, бошқасини аёл қилиб яратганлигини, бир-бирига мойллик бериб қўйганлигини унитиб қўйгандек. Йигит ҳам қиз ҳам, ер аҳлининг ҳаммаси ҳам Аллоҳ яратган хилқатга ўзгартириш кирита олмайди. Эркак ва аёл жинсини баробар қила олмайдилар ёки улардан бир-бирига бўлган мойилликни ўчириб ташлай олмайдилар.

Маданият исми билан эркаклар ва аёлларни баробарлигини, уларни бирга аралашиб юришини даъво қилгувчилар икки тарафлама ёлғончидирлар. Чунки улар бу даъволари билан жавориҳ аъзоларини роҳатлантиришни, нафсларига лаззатларни беришни хоҳлаядилар. Сароҳатан айтишга ўзларида журат топа олмаганларидан, орқасида бирор нарса бўлмаган маданият, ривожланиш, ҳуррият, санъат каби дабдабали машҳур сўзларни алжираб, ёлғонларини рост қилиб кўрсатаётибдилар. Бу ҳеч қандай маънога эга бўлмаган гаплари барабаннинг овозига ўхшаш.

Уларнинг кейинги ёлғони, улар европани йўлбошчи, доҳий қилиб олганлар, улар европадан келган нарсаларнигина ҳақ деб биладилар, ботилнинг муқобиладиги ҳақни ҳақ деб билмайдилар. Уларнинг тушунчасидаги ҳақ Париж, Лондон, Берлин ва Ню-Йоркдан келган нарсалардир. Агарчи у нарса рақсга тушиш, ахлоқсизлик, бузуқлик, эркаклар ва аёллар аралашиб кетиши, стадионда, соҳилда яланғоч юриш бўлса ҳам. Азҳардан, уммавийлардан, шарқий мадрасалардан ва исломий масжидлардан келган нарсалар агарчи ҳидоят, иффат, олийжаноблик, қалб, жасад поклиги бўлса ҳам уларнинг наздида ботилдир.

Ўқиган малумотларимизга, у ерларга бориб келганлардан эшитган гапларимизга қараганда Европа ва Америкада ҳам эркак аёллар аралашиб юришига рози бўлмайдиган, бундай ҳолатни ҳазм қила олмайдиган кўп оилалар бор. Вояга етган қизларини йигитлар билан юришга, кино театрларга киришга рухсат бермайдилар. Қўйиладиган кинолар фаҳш-фужурдан холи эканлигини билсаларгина киришга рухсат берадилар.

Улар эркаклар ва аёлларнинг бир-бирларига аралашиши шаҳват ёмонлигини синдиради, хулқни тарбиялайди, нафсдан жинсий жинниликни суғуриб олади, дейдилар. Мен жавобни йигит-қизлар аралашиб таълим оладиган ўқиш даргоҳларидан топишга ҳавола қиламан. Мана Россия динига қайта олмаяпди, бирорта шайхнинг гапига ҳам қулоқ солмайди, гапларнинг сўзларини ҳам тингламайди. Бу фасодликларни кўрганларидан кейин бу каби аралашишдан қайтмайдиларми?

Америкага қарасангиз, улардаги барча муоммолар пайдо бўлиши, талаба қизларнинг орасида ҳомиладорларининг нисбатан кўпайиб кетиши, буларнинг ҳаммаси аралашиш натижаси эмасми? Миср, Шом ва барча ислом диёрларидаги мактаб-унверситетларда бу каби мушкилотлар бўлиши кимни хурсанд қилади?

Мен йигитларга хитоб қилмоқчи эмасман, уларни бу гапларимни эшитишларини ҳам умит қилмаяпман. Мен яхши биламан улар бу фикрларимга қарши бўладилар ва мени жиннига чиқарадилар. Чунки мен уларни лаззатлардан маҳрум қилаяпман. Лекин эй қизларим сизларга хитоб қилаяпман. Эй диёнатли, мўмина қизларим! Эй афифа, олийжаноб қизларим! Қурбонлик бўладиган фақатгина сизлар бўласизлар! Ўзларингни иблиснинг қурбонига айлантирманглар! Уларни сизларга зийнатлаб айтаётган ҳуррият, маданият, ривожланиш, санъат каби гапларига қулоқ османглар! Чунки бу ўйинни ўйнаётганларнинг аксарининг хотини ҳам, боласи ҳам йўқ. Уларнинг мақсади фақатгина бир лаҳзалик лаззат. Мен эса отасиман. Сизларни ҳимоя қилиганимда, ўз қизларимни ҳимоя қилган бўламан ва ўз қизларимга илинаётган яхшиликларимни сизларга ҳам етишини хоҳлайман. Уларнинг жавраётган гапларидан қизларнинг кетган обрўйи, таҳқирланган шанлари, зоя бўлган ҳурматлари қайта тикланмайди. Агар бирор қиз йиқилса улардан бирортасини ёрдамга қўл узатганини ёки ўрнидан туришига кўмаклашганини кўрмайсан. Балки уларнинг барчалари йиқилган қизнинг жамолини тамоша қилишга тўпланган ҳолатда топасан, агар жамоли кетмаган бўлса. Жамоли кетган бўлса ейдиган гўшти тугаган ўлимтикни ташлаб кетган итлар каби улар ҳам у қизни ташлаб кетадилар.

Эй қизгинам бу насиҳатларим сенга. Бу ҳақиқатни мендан бошқалардан эшитмайсан. Билгинки бахтинг ўз қўлингда, биз эркакларнинг қўлида эмас. Ислоҳ эшиклари ўз ихтиёрингда. Агар хоҳласанг нафсингни ислоҳ қиласан ва эзгу амалларинг, диёнатинг, тақвонг билан бутун умматни ислоҳ қиласан!.

Шайх Али Тантовийнинг “Я бинтий” асаридан таржима қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

 Жиззах вилоят вакиллиги матбуот

котиби Усмонали ОРАЛОВ

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид