Рамазон вақтни қадрлашга чорлайди

Рамазон вақтни қадрлашга чорлайди

imon.uz 14-03-2025 8

Умрнинг ўтиши ва кечаларнинг кетма-кет келиши бунчалар тез бўлмаса! Шоир буни таърифлаб шундай дейди: 

Юракнинг ҳар уриши сўзлар кишига:

Умрингдир сенинг сония-ю дақиқа. 

Ўлимдан олдин қил сен эътибор зикрга,

Билсанг, зикр иккинчи умр инсонга. 

Рамазон ойи мусулмон инсоннинг вақтини бир тартибга солишни ва вақтдан ибодатга фойдаланишни ўргатувчи мадрасадир. Рўзадор инсон кундузлари ибодатга бўш вақт топади, вақтини таом тайёрлаш билан ўтказиб юбормайди. Бу ишлар жуда узоқ вақтни олади ва уни зое қилади. Ваҳоланки, бу вақт ибодат ва солиҳ амалларни қилиш вақтидир. 

Вақтни тўғри тақсимлашда ва амалларни тартибга солишда энг яхши низом беш вақт намоздир. Чунки, ҳар бир намоз муайян бир вақтда фарз қилинган. Масалан, бомдод намозидан кейинги вақт тиловат, зикр ва тааммул замонидир. Қуёш чиққандан бошлаб то пешингача бўлган вақт иш, тижорат, илм талаб қилиш ва бошқа ишларни қилиш вақти, пешиндан кейинги вақт эса хусусан толиби илмлар учун умумий мажмуалар ва тарих китобларини мутолаа қилиш вақти, асрдан кейин эса кутубхонада бўлиш ва масалаларни таҳқиқ қилиб ўрганиш вақти, шомдан кейин дўстлар зиёрати ва уларни кутиб олиш вақти, хуфтондан кейин эса аҳли оила билан бирга бўлиш ҳамда уйқу вақтидир. Ундан сўнг саҳарда тунни қоим қилиш вақти ва жума кунлари дам олиш кунидир. Жума куни ибодат, тиловат, зикр ҳамда жумага ювиниб-тараниб тайёрланиладиган кундир. 

Инсонлар орасида рўза тутиш маъносини билмайдиган кишилар жуда кўп. Улар вақтларини ғафлатда, кунларини уйқуда ва кечаларини эса бекорчиликда ўтказиб юборишади. 

Аллоҳим, бизларга вақтимиз муҳофазасига ёрдам бер, собитқадам қил ва амал қилувчилардан қил!


Оиз ибн Абдуллоҳ Қарний.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид