СЕЗИЛМАЙДИГАН ЖАЗОДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

СЕЗИЛМАЙДИГАН ЖАЗОДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

imon.uz 16-12-2024 126


Бир киши Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб деди:

– Менинг эшитишимча, ҳар бир қилинган гуноҳнинг жазоси бор. Мен Аллохга кўп марталаб гуноҳлар қилдим, аммо У мени жазоламади-ку?!

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллох деди:

- Болам! Аллох сени бир неча бор жазолаган, аммо сен билмагансан:

1. У сендан муножот қилиш ҳаловатини тортиб олмадими?

2. Бир неча кунлар ўтсада Қуръонни Аллоҳ учун очиб ўқимадинг. Бу жазо эмасми? 

3. Бир қанча кечалар ўтсада таҳажжудга турмадинг. Бу жазо эмасми?

4. Аллох сени зикридан тўсиб қўймадими?

5. Сени молни, обрўни ва шуҳратни яхши кўрадиган қилиб қўймадими?

6. Қалбингга тоатни оғир бўлиб қолганини сезмаяпсанми?

7. Ғийбат, чақимчилик ва ёлғон гапириш сенга осон бўлиб қолмадими?

8. Аллох сенга охиратни унуттириб, энг катта ғамингни дунë қилиб қўймадими?

9. Рамазон, шавволнинг олти куни, зулҳижжанинг ўн куни каби савоб мавсумлари келганида сен уларни ғанимат билмадинг-ку! Шу жазо эмасми?

Аллоҳнинг жазоларининг энг енгили сезиладиган, билинадиган жазолардир. Жазоларнинг оғири сезилмайдиганидир. Аллоҳнинг жазоси сезилишдан анча юқори туради. Охиратни унуттирадиган дунё ила сени машғул қилиб қўйиши унинг иқобидир. Охират илмларини тарк қилиш эвазига сени дунё илмлари ила машғул қилиб қўйиши Унинг иқобидир. Сенга кўп мол-дунё бериб аммо тоатнинг лаззатини бермаслиги Унинг иқобидир. Роббим биз сезмай туриб қанча-қанча жазолар ила жазолайди. Аллоҳ сақласин!

Ибрат: ушбу воқеадан ибрат олишимиз, таъсирланишимиз учун қуйидаги байтни эслаш кифоя:

Калтаки Худо садо надорад,

Баъд аз заданаш даво надорад.

Яъни, Худо урса, овоз чиқармайди, лекин ургандан сўнг унга даво топиб бўлмайди.


“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид