Солиҳ салафларнинг Рамазон ойида ибодатлардаги жидди жаҳдлари

Солиҳ салафларнинг Рамазон ойида ибодатлардаги жидди жаҳдлари

imon.uz 2025-03-13 10:23:32 6

Тунги намоз (қиёми лайл) солиҳ инсонларнинг одати, мўминларнинг тижорати ва нажот топганлар, муваффақиятга эришганларнинг амалидир. Умуман олганда солиҳ салафларнинг Рамазон ойида тунги намозга кўрсатган жидди жаҳдлари ҳақида кўплаб хабарлар, ривоятлар бор. 

▫️Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: "Мен ибодатлар орасида тун қўйнидаги намоздан кучлироғини топмадим", деди.

▫️Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳу ривоят қилади: "Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Убай ибн Каъб ва Тамим Дорий розияллоҳу анҳумоларни Рамазон ойида одамларга ўн бир ракат намоз ўқиб беришга буюрган эди. Қори (намозларда) юзлаб оят ўқир эди, хатто биз узоқ туриб қолганимиз, қиёмнинг узунлигидан ҳассага суяниб турардик ва тонг ёришаётганида намоздан чиқардик", деди.

▫️Абдуллоҳ ибн Абу Бакр: "Отамдан эшитдим: "Биз Рамазонда (таровеҳ) намозини тугатганимиздан кейин тонг отиб қолишидан қўрқиб хизматкорлардан тезроқ (саҳарлик) таомини келтиришни талаб қилардик", дейди. 

 ▫️ Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ: "Агар сен тунги намозни ўқий олмаётган ёки кундуз рўзасини қодир бўлмасанг, билиб қўйки, сен Аллоҳнинг раҳматидан маҳрумсан, кишанлангансан. Бу эса гуноҳларинг сени кишанлаб, боғлаб қўйганидандир", деди.

 ▫️Соибдан ривоят қилинади: «Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг замонида Рамазонда йигирма ракат қиём қилишар ва Қуръондан икки юз оят ўқишар эди. Ҳассага суяниб қолишар эди». Бошқа бир ривоятда: «Яқин субҳга қадар ўқишар эди», дейилган. 


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид