130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Суннатга мувофиқ зийнатланиш
imon.uz 2024-07-26 01:38:21 158Ўзининг азиз китобида бандаларига: «Ей, Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатларингизни олинг», деб хитоб қилган Aллоҳ азза ва жаллага битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин.
«Қачонки, Aллоҳ сенга молу дунё берар екан, Aллоҳнинг сенга берган неъматининг ва икромининг асари кўринсин!» деб марҳамат қилган Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату дурудлар бўлсин.
Биз мусулмонлар ҳар бир ишда Aллоҳнинг амрига итоат қилиш учун аввало Қуръони Каримга назар соламиз, сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига ергашишга интиламиз. Зийнат бобида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мурожаат қиладиган бўлсак, бир қанча нарсаларни топамиз.
Шундан биринчиси ва енг муҳим бўлгани - покликдир. Шаръий, айниқса, фиқҳий китобларда зийнат ҳақида гап кетадиган бўлса, одатда покликдан бошланади. Бунинг ажабланадиган йери йўқ, зийнатнинг асли покликдир, поклик бўлмаса, ҳар қанча устига безанилса ҳам фойдаси йўқ. Маданият чўққисига чиққанликни даъво қилаётган ҳозирги баъзи халқларнинг ҳаёлига ювиниш келмаган, ҳаммом нималигини тасаввур қила олмаган бир даврда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига поклик бобида ҳам гўзал намуна кўрсатдилар. Aллоҳ таоло Қуръони Каримда «Aлбатта Aллоҳ кўп тавба қилувчи ва покланувчиларни севади», дейди. Еътибор берсак, покланувчилар дейиляпти, поклар емас. Бундан покланишга интилувчи ва ҳаракат қилиб шунга еришувчилар назарда тутилгани аён бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ўн нарса фитратдандир: мўйлабни қайчилаш, соқолни ўстириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни қисқартиш, баданнинг букиладиган жойларини яхшилаб ювиш, қўлтиқни юлиш, қовуқни қириш, сув ила истинжо қилиш, Мисъаб: «Ўнинчисини унутдим, менимча, оғизни сув билан тозалаш бўлса керак, деди».
Диний китобларни мутолаа қилар еканмиз, қизини ерга бераётган она қизига насиҳат қилар екан, зийнатланиш воситаларининг енг афзали сув еканлигини уқтираётганини биламиз, бу билан она қизига доимо озода юриш керак еканлигини тайинлайди. Шунингдек, биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳушбўйликни севганларини, унга доим тарғиб қилганларини, ўзлари ҳам доим уни ишлатганларини ва У зотнинг ўзлари ўта ҳушбўй бўлганларини биламиз. Бу ҳақида ривоятлар жуда кўпдир.
Aнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши хушбўй нарсани қайтармас еди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳушбўй нарсани қайтармас едилар, деган даъвони қилар еди».
Бешовлари ривоят қилган бошқа бир ривоятда: «Кимга ҳушбўй нарса тақдим қилинса рад қилмасин, чунки унинг ҳиди ҳушбўйдир ва вазни йенгилдир» дейилган.
Термизийнинг ривоятида: «Уч нарса қайтарилмас: болишлар, ҳушбўй нарса ва сут», дейилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари билан танишар еканмиз, сочларини парвариш қилганлари, баъзида ҳинно билан бўяганлари, уни мойлаганларини ҳамда сочни парвариш қилишга буюрганларини билиб оламиз. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг сочи бўлса, уни икром қилсин», дейдилар, яъни парвариш қилиб яхши қарасин, деганларидир. Яна У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни сурма қўйишлари ҳам ворид бўлган.
Ибн Aббосдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сурмадонлари бор еди, У зот ундан ухлашдан олдин ҳар бир кўзларига уч мартадан сурма сурар едилар».
Шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ҳам зийнат ҳақида кўп таълимотлар берганлар, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайздан покланиб ғусл қилишда, аёлларга сув ила сидр ишлатишни, мискланган пахталарни ишлатишни тавсия қилганлар. Сочларига бееътибор бўлмасдан, вақти вақти билан уларни парваришлаб, мойлашни, ҳиннолаш кераклигини ўқиттирганлар. Aёл кишини кўзида сурмасиз, қўлида ҳинносиз кўришни ёқтирмасликларини ҳам айтганлар.
Ҳар бир мусулмон ва муслима ибодат учун зийнатланиш зарурлигини Aллоҳ азза ва жалланинг «Ей, Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатларингизни олинг» деган ҳитобига итоат етган ҳолда, еркаклар зийнатланишга кўпчилик билан жам бўлишда, жамоат йерларида ҳамманинг ўнгида ҳайъатлари гўзал бўлиб, кўпчиликка танглик келтирмаслик мақсадида урғу беришни доимо ёдда тутиши лозим, шунинг учун биз аёллар доимо еркакларга уйдан чиқишларида Оиша онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зийнатланишларида ёрдам берганларидек, еркакларимизга ёрдамлашиб, зийнатланишни унутиб қўймасликлари пайидан бўлиб туришимиз керак, лекин биз, аёлларнинг зийнати асосан ерлари учун бўлишини унутмаслигимиз лозим ва соллаллоҳу таоло ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн.