130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
ТАФАККУР ИБОДАТДИР
imon.uz 2020-12-15 04:53:05 585Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Аллоҳ таолони танимоқ даражаси инсон ўзини танимоқ
даражасида ўлчанади. Аллоҳнинг бандасига
берган неъматларини зикр қилмоқ билан Аллоҳнинг улуғлиги зикр этилади. Аллоҳ
қанчалик улуғланса шунчалик итоат қилиш ва унга гуноҳкор бўлмаслик учун ҳаракат
кучаяди. Умр ғанимат эканлиги, савобли ишларни кўпроқ қилмоқга улгуришимиз
зарур эканлигини англаб етишимиз осонроқ бўлади. Бу борада Аҳли сунна вал жамоа
олими Абу Мансур Мотуридий ҳазратларининг “Таъвилатул Қуръон”дан Мурсалат
сурасининг 20 – 26 – оятлар тафсирини ўрганамиз.
20.
Сизларни ҳақир сувдан
яратмадикми?
21. Сўнг уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми?
22.
Маълум вақтгача.
23. Бас Биз қодир бўлдик ва нақадар яхши қодир бўлувчимиз.
24. Ўшал Кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл
бўлсин!
25. Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикми...
26. Тирикларни ва ўликларни.
Азза ва жалланинг (Сизларни ҳақир сувдан яратмадикми? - 20) сўзи
қайта тирилиш ҳақида мушрикларнинг қилган шак ва гумонларидан иборат эътирозларини
йўққа чиқариш учун бу оят зикр қилиниши жоиз. Чунки яратиш ва йўқдан бор қилиш
ажойиблигидан қайтадан ҳосил қилиш ажойиблиги улкан эмас. Яратиш аввалини
эслатиш улардан қайтадан тирилтиришга бўлган шубҳани йўқотиш учундир. Нажас ва
жирканч бўлган қадрсиз сувдан уларни яратилганлигини эслатиш Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан уларнинг такаббур ва маҳмадоналикларини
кетказиш бўлиши мумкин. Унга (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бўйсунишлари, уларни даъват қилаётган нарсага
тасдиқ қилишлари учундир. Уларга Аллоҳ таоло Ўзи хоҳлаган нарсага қодир эканини, Унга
бирон нарса махфий қолмаслигини билишлари (англашлари) учун, одамзотнинг ақли
етмайдиган зулумотда яратганини Аллоҳ хабарини берди. Демак буни улар доимо
ёдларида сақласинлар, хотирасида кўз олдиларида бўлсин.
Аллоҳ таолонинг сўзи:
(Сўнг уни мустаҳкам қароргоҳга
жойламадикми? - 21 ), (маълум вақтгача - 22).
Мустаҳкам қароргоҳ болажойдир. Уни Аллоҳ таоло қадрсиз сув
жойланадиган мустаҳкам жой қилди. Сувдан лахта қон, ундан эса тишлам гўштни яратди.
Болажойдан чиқадиган, яъни Аллоҳ тақдир қилган вақтгача у ерда яшаб туради.
Азза ва Жалланинг
сўзи: (Бас Биз қодир бўлдик ва нақадар
яхши қодир бўлувчимиз - 23). Фақодарнаа,
вақоддарнаа, фақодарна деб ўқилди, яъни ҳар бир нарсани ўзидан ўлчов билан
яратдик. Ҳамда фақоддарнаа яъни, азза
ва жалланинг(У ўлчов билан қилган ва
ҳидоятга бошлаган Зотдир) сўзида
зикр қилинган сабаб узра ҳикмат юзага келиши учун уни тўла - тўкис мутаносиб
қилиб яратдик. Азза ва жалланинг сўзи (нақадар
яхши қодир бўлувчимиз) Қодир яратувчидан қойил бўл! Бас у неъмат ва
яхшиликлар зикри ўрнига қўйилди, яъни сизларга бу ҳолатларни қилган Зот Аллоҳ
таолодир, бирон киши сизларни бундай қилолмас эди.
24. Ўшал Кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл
бўлсин!
Азза ва жалла сўзи: (ерни
ўзига тортувчи қилиб қўймадикми.. 25.) (тирикларни ва ўликларни?! 26) ушбу
суранинг (Сизларни ҳақир сувдан
яратмадикми? Сўнг уни мустаҳкам
қароргоҳга жойламадикми?) (20 – 21 оят)га
боғловчи бўлиши жоиздир. Бас бу оятлар барчасида неъмат ва яхшиликларни эслатиш
бордир. Неъматларни эслатиш сабаби: албатта Аллоҳ таоло уни яратганда нутфадан
яратди ва одамзотнинг кўзи кўра олмайдиган ғайб жойни унга тайёрлади. Унинг
ишини одамга юкламади. Шунингдек қон ва гўштни яратганида махлуқотларидан биронтасига
бу ишни топширмади, чунки ўша вақтда у жиркаладиган ва нажас деб кўриладиган
даражада эди. Ундаги кирлик ва нажасликни поклаш билан маънан кетказиб бўлмас
эди. Бас ҳалойиқнинг кўзи кўра олмайдиган мустаҳкам жойни нутфа учун тайёр
қилди. Сўнг руҳ билан жонлантириб хилқатига мукаммал шакл берганда уни
онасининг қорнидан чиқарди. Сўнг ўз
ишлари ва ўзини эплай оладиган ёшга еткунча унинг тарбияси билан шуғулланиши ва
қарамоғида ушлаб туриши учун ота – онасининг қалбига меҳр ва шафқатни солди. Вафот
этганида эса уни ўз бағрига оладиган, йиғиштириб оладиган ерни яратди. Ҳа, ўлгандан
сўнг тозалаб бўлмайдиган даражада нажас ва жирканч ҳолатга қайтарилгани учун кўрувчи
кўзларнинг назаридан ер сабабли пардалади. Унинг зикрида аввалги ҳолатларидан
охирги тугайдиган вақтигача берилган неъматлар баён қилиниши, бу неъматлар
шукрини адо этишни қабул қилдириш учундир. Болажойни эса у учун нутфа, алақа,
музға бўлган ҳолида халойиқ унинг ўсишини, катталашишини, нима билан
озиқланишини билмайдиган мустаҳкам ватан қилди ва ушбу вақтда тарбиялашдек
вазифани ҳалойиқдан кўтарди. Сўнг ўз овқатини ея оладиган ва ўз ҳожатини бажара
оладиган қобилиятга эга бўлганида онасининг қорнидан уни чиқарди ва уни тарбия
қилишни ота – онасига буюрди. Бу
неъматларни эслатиш сабабидир. Уни эслатишда қудрат, салтанат, ҳикматни ёдга
олиш бор. Бунда Аллоҳ таоло алақа ва музға ҳосил бўлиши учун нутфага жон
киргизди. Агар одамлар нутфадан қандай бўлиб алақа,музға, суяк, гўшт пайдо
қилинди, сўнг ундан мукаммал жонли тана пайдо бўлди деб билмоқчи бўлсалар
бунинг сиррига ета олмайдилар. Агар булар ҳақида чуқур тафаккур қилсалар бунинг
ҳикмати инсоний ақл ва илм етиб
борадиган чегарада эмаслигини билар эдилар. Инсон ақли ўз чегарасидан ўта
олмайди. Уларни қайта тирилишни инкор қилишга олиб борган нарса (ноқис) ақллари
ва нафсоний қувватларига суяниб хулосани чегаралаб қўйишларидир. Агар ўзларининг
ибтидоий аҳволларини ўйлаб кўрсалар, ақлбовар қилмас нозик ишларни ва ажиб
ҳикматларникўрганларида эди, албатта иш
улар айтган, ўйлаган ўлчовларда эмаслигини билар эдилар. Бас бу уларни Пайғамбарлар олиб келган ҳар бир нарсаларни,
қайта тирилиш ва бошқа хабарларни тасдиқ қилишга олиб келар эди.
Одамларга ибтидоий яратилиш
ҳолатларини ҳамда охири нимага айланиш ҳолатларини эслатиш, Аллоҳнинг динига
нисбатан такаббур бўлмоқни тарк қилишлари, итоат билан жавоб беришлари, бирон
махлуқотга такаббурлик қилмасликлари учун жоиздир. Чунки улар аввал бошда халойиқ
жирканадиган нутфа эди, сўнг лахта қон, сўнг тишлам гўшт эдилар ва ўз ҳаёти охирида
нажас жасадга айландилар. Ушбу сифатли одам бирон кишига такаббурлик қилишга
лойиқми?!
Сўнг азза ва жалла
айтди: (Ерни ўзига тортувчи қилиб
қўймадикми..?) ер уларни ўраб олади яъни бағрига босади, тириклигида ҳам,
вафот этганидан сўнг ҳам. Тириклигида бағрида ушлашлиги ерда масканлар, уйлар
қуриб яшайдилар. Ўлганларидан сўнг унда кўмиладиган қабрлар бўлади. Ёки тирикликларида
ер устида яшаш ва юриш жойлари пайдо
қилди, вафот этганларидан сўнг одамлар учун ер остида қўним топадиган жойлар қилди.
Ер юзини бемалол қадам ташлаб юрадиган гилам каби водийлар қилди. Ерда
одамларнинг ризқ – овқатларини яратди. Аллоҳ яратган неъматларнинг сабабчиси
деб ерни эслатди, одамлар шукрни адо этишлари учун. Аллоҳ билувчироқдир.
Абу
Мансур Мотуридий “Таъвилатул Қуръон” 343 – 344 бетлар таржима
Абдумутал Отабoев
Ўзбекистон
мусулмонлари идораси
Жиззах вилояти
вакили ўринбосари