Умар розияллоҳу анҳу ва кампир.

Умар розияллоҳу анҳу ва кампир.

imon.uz 2024-10-09 03:28:24 215

Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Мўминларнинг амири Умар розияллоҳу

анҳунинг уйини қасд қилиб қоронғу кечада кўчага чиқдим. Йўлнинг ўртасида кетаётган вақтимда бир аъробий шахсни кўрдим, у кийимимдан тортиб, “Мен билан юр эй, Аббос”-деди.

Аъробийга тикилиб қараб билдимки, у мўминларнинг амийри бўлиб,

юзини ўзгартирган эди. Тўхтаб салом бердим ва унга “Қаерга кетяпсиз эй, мўминларнинг амийри?”-дедим. У бу қоронғу кечада араб маҳаллаларини айланишни хоҳладим деди. Кеча салқин эди, мен ҳам унга эргашиб, орқасидан боравердим. У араб чодирлари ва уйлари орасида айланиб, улар ҳақида охирига келгунимизча фикр юритар эди.

Маҳалладан чиқишга яқин қолгандик. Бир чодир ичида қари аёл ва унинг атрофида йиғлаб бақираётган болаларини кўриб тўхиаб қолдик. Уларнинг олдида, тагида олов ёнаётган ўчоқнинг устида қозон бор эди. Аёл болаларига: “Озроқ сабр қилинглар, овқат пишади ейсизлар”-дер эди. Узоқ турдик, Умар розияллоҳу анҳу гоҳ кампирга, гоҳ болаларига қарар эди, туришимиз чўзилиб кетди. Унга:

-“Ей мўминларнинг амийри, сизни тўхтатган нарса нима, юринг кетдик”-дедим. Умар розияллоҳу анҳу:

-Аллоҳга қасамки, болаларига овқат қуйиб беришини, ейишларини ва кифояланганликларини кўрмагунимча кетмайман”-деди.

Туришимиз жуда чўзилди, болалар бақириш ва йиғлашда давом этар, кампир уларга: Секин, секин болалар озгина қолди, овқат пишади ейсизлар дер эди. Умар розияллоҳу анҳу менга:

-Мен билан бирга кир ундан сўраймиз, деди. У кирди, орқасидан мен кирдим.

-Ассалому алайкум эй хола,-деди Умар розияллоҳу анҳу. Кампир уни саломига чиройли алик олди.

Умар розияллоҳу анҳу:

-нега бу болалар бақириб йиғлаяптилар?-деди. Кампир:

-Улар очликдан йиғлаяпди-деди.

-Нега қозондаги овқатдан бермаяпсиз?-деди Умар розияллоҳу анҳу. Кампир:

-Уларни овқатлантириш учун қозонда нима бор? Ҳеч нарса йўқ, бақиришдан зерикиб, уйқу ғолиб келгунича овунчоқ бор. Менда уларни овқатлантириш учун ҳеч нарса йўқ, деди. Умар розияллоҳу анҳу ўрнидан турди ва қозонга қаради, унда майда тош ва сув қайнар эди. Бундан таажжубланиб:

- Бундан мақсад нима? Деди. Кампир:

-Бу овунчоқ. У билан уларни қозонда бир нима пишаяпди деб гумон қилдираман, улар кутиб, зерикадилар ва кўзларига уйқу ғолиб келиб ухлаб қоладилар, деди. Умар розияллоҳу анҳу кампирга:

-“Нега сен бундай ҳолатдасан?”-деди. Кампир:

-“Мени на акам, на отам ва на эрим бор, ҳатто бир дона қариндошим ҳам йўқ”- деди. Умар розияллоҳу анҳу:

-“Нега мўминларнинг амийри Умар ибн Ҳаттобга арз қилмайсан, сенга байтул молдан бирор нарса берарди”-деди. Шунда кампир:

“Аллоҳга қасамки, у менга зулм қилди”–деди. Умар розияллоҳу анҳу унинг сўзини эшитган пайтида бундан қўрқиб кетиб:

-“Ей хола, Умар сенга нима ёмонлик қилди”-деди Кампир:

-“Ҳа, Аллоҳга қасамки у менга зулм қилди. Албатта бошлиққа қўл остидагиларнинг холидан хабар олиши лозим, чунки менга ўхшаш қўли калта, болалари кўп, ёрдамчиси йўқ одамни топса, унинг ҳожатларига ёрдам қилади ва байтул молдан озуқа бўладиган нарсани ажратиб беради”-деди.

Умар розияллоҳу анҳу кампирга:

-“Умар болаларинг кўп, камбағаэканлигингни қаердан билсин, сен бориб ҳолингни айтмасанг?”-деди. Кампир:

-“Йўқ, Аллоҳга қасамки, ишончли бошлиқ қўл остидаги муҳтожларни қидирмоғи лозим. Шояд, ҳаёси ғолиб келиб аҳволини айта олмаган фақир кишини топса. Умарга қўл остидаги фақирларнинг ҳолини сўрамоқлиги, фақрлар унинг ёнига бориб холини билдирмоқлигидан–да кўпроқ вожиб бўлади, агар шундай қилишга Умар бепарволик қилса, бу Умардан бўлган зулм бўлади”, деди. Умар розияллоҳу анҳу:

-Тўғри айтдингиз холажон сиз болаларингизни овутиб туринг мен бир соатда келаман”-деди.

      Сўнг у чиқди, мен ҳам унинг орқасидан чиқдим. Итлар вовуллар, мен

Уларни Умар розияллоҳу анҳудан ва ўзимдан қувар эдим. Биз омборга етиб келдик. Умар розияллоҳу анҳу омборни очди ва менга: “Кир”–деб буюрди. Йигирма қадақ келадиган ун қопини ёнига борди. “Ей Аббос, елкамга орт”-деди. Елкасига ортдим. Ердаги кўзага ишора қилиб, “Кўтар бу сарёғ солинган кўзани”-деди. Омбор эшигини қулфлаб, йўлга тушдик. Унинг соқоли, кўзлари ва пешонасига ун ёпишган эди. Йўлнинг ярмига етганимизда унинг юк кўтариши қийинлаша бошлади, чунки, манзилгача бўлган масофа узоқ эди. “Ота-онам сенга фидо болсин эй мўминларнинг амири, қопни менга бергин, мен кўтараман”-дедим. У: “Йўқ, Аллоҳга қасамки, сен қиёмат куни зулмимни ва жиноятимни кўтармайсан. Эй Аббос шуни билгинки, темир тоғни кўтариш, зулмни кўтаришдан яхшироқ, зулм катта бўлсин ёки кичик бўлсин-деди. Айниқса бу кампир болаларини тош билан овутмоқда, бунинг учун Аллоҳнинг ҳузурида улуғ гуноҳ бор. Тезроқ юр, эй Аббос, болалар кампир айтганидек бақиришдан зерикиб ухлаб қолмасликларидан олдин борайлик деб шошилди, мен у билан бирга борар эдим. Биз кампирнинг чодирига етгунимизча у буқанинг ҳансираши каби ҳансираб борди. Чодирга етганимизда, қопни елкасидан ерга қўйди, мен ҳам ёнига сарёғ кўзасини қўйдим. Қозонни ёнига келди ва ичидаги сувни тўкиб ташлаб ёғни солди. Сўнг оловга қаради. Олов яқинда ўчган эди. “Ўтинингиз борми?”-деди кампирга. “Ҳа, болам”-деди кампир ўтинга ишора қилиб. У ўрнидан турди ва озроқ ўтин олиб келди. Ўтин ҳўл эди. Уни оловга ташлаб, ўчоқнинг устига қозонни қўйди. Бошини ерга эгиб, оғзи билан қозон тагига пуфлай бошлади. Ўтиннинг тутуни унинг соқоллари орасидан чиқар эди. Олов ёнгунича шундай пуфлашда давом этди, ҳатто олов ёнди ва ёғ эриб, қайнай бошлади. Бир қўлидаги ёғоч билан сарёғни қўзғаб, иккинчи қўли билан эса унни сарёғга пишгунга қадар аралаштирди. Болалар унинг атрофида қичқирар эдилар. Овқат пишган пайтда кампирдан идиш олиб келишини сўради. Овқатни сузиб, уни совутди ва болаларни овқатлантирди. Умар розияллоҳу анҳу бирма-бир болаларни таомлантриб, уларнинг қорнини тўйғазди. Болалар қоринлари тўйганидан кўзларига уйқу келгунга қадар бир-бирлари билан ўйнаб–кулиб, охири ухлаб қолдилар.

Шундан кейин Умар розияллоҳу анҳу кампирга қараб “Ей хола, мен

мўминларнинг амийрининг қариндоши бўламан, сиз ҳақингизда унга айтаман. Эртага тонгда амийр ҳовлисига боринг, мени ўша ердан топасиз, сизга яхшиликни тилайман”-деди. Умар розияллоҳу анҳу кампир билан хайрлашгач, бирга ташқарига чиқдик. Ташқарига чиққанида: “Ей Аббос, Аллоҳга қасамки, кампир болаларини тош билан овунтираётганини кўрганимда тоғ ларзага келиб, елкамга тушганини ҳис қилдим. Олиб келган нарсамни пишириб уларни таомлантирганимдан кейин қоринлари тўйиб ўйнаб-кулганларини кўрганимда елкамдан ўша тоғ қулади”-деди. Биз Умар розияллоҳу анҳунинг ҳовлисига келдик,  менга “Юр мен билан кечани бирга ўтказасан”-деди.

Тонг отиб кампир келганда Умар розияллоҳу анҳу ундан узр сўради ва байтул молдан унга ва болаларига ойма-ой тўланадиган маош тайинлади.

                     

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

 Жиззах вилоят вакиллиги матбуот

котиби Усмонали ОРАЛОВ

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид