130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Вақт оқар сув кабидир.
imon.uz 2024-09-05 12:24:22 218Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
Набийимиз
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳли оилалари ва саҳобаларига саловат
ва саломлар булсин!
Дунёга
келган ҳар бир инсоннинг умри вақт кўринишида тўхтовсиз ўтиб боради. Бу дунёдан
кетиш муддати етганда унга бўйсуниб, дунёни ташлаб кетишдан ўзга чора қолмайди.
Вақт ўзидаги нарсалари билан бирга ўтиб кетади. Сизга фақат унинг асари ва
ҳукми қайтади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг турли ўринларида замон билан қасам
ичгани ҳам вақтнинг нақадар улуғ эканлигини билишимизга кифоя килади. Хусусан,
Ал-Ҳааққа сурасининг 24-оятида жаннат аҳлига: «Ўтган кунларда (дунёда) қилиб ўтган (эзгу)амалларингиз
сабабли (ушбу ноз-неъматларни) ёқимли иштаҳа билан еб-ичаверингиз!», деган бўлса, Ғофир сурасининг
75-оятида дўзах аҳлига қарата: «Мана
шу азобга (йулиқишларингиз)га сабаб –сизлар ерда ноҳақ шоду хуррам ва кибр
хаволи бўлганингиздир», деган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан
ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки неъмат борки, кўп инсонлар
улардан бебаҳра қолишган: Соғлик ва бўш вақтдир», деганлар.
Демак, соҳлик ва вақт катта неъмат
ва улкан ҳадя бўлиб, ҳадиси шарифда «кўп инсонлар бебаҳра қолишган»
дейилганидек, бундай буюк ҳадядан жуда кам инсонларгина баҳраманд бўлар, исроф қилиб бебаҳра қоладиганлар эса
кўпчиликни ташкил қилар экан.
Ўтган солиҳлар ва уларнинг йулини
тутганлар вақтдан фойдаланиш ва уни яхшиликлар билан тўлдиришга каттик аҳамият
берганлар. Солиҳ ҳалифа Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ: «Албатта кеча ва
кундуз сенинг устингда ишлаяпти, сен ҳам уларда ишлаб ҳолгин», деган. Ҳасан
Басрий рахматуллоҳи алайҳ: «Эй одам боласи! Сен кунлардан иборатсан. Бир кун ўтса,
сенинг бир бўлагинг кетган бўлади. Бир қавмларни кўрдимки, улар вақтларига
сизларнинг динору дирҳамларингга харис бўлишингиздан кўра хасисроқ эдилар», деганлар.
Ўз даврининг етук олимлари ақлларини тўғри ишлатиб, вақтдан унумли фойдаланиш ҳамда
нафсни яхшиликка ва илмга одатлантирганларидан, илмларида барака ва
эзгуликларга эришганлар.
Азизлар, Аллоҳ таоло барчамизни
вақтини ғанимат билиб, ҳаётини солиҳ амаллар, фойдали илмлар билан
ўтказадиганлар сафидан қилсин.