130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги

ЖАҲОЛАТЛАРНИНГ ЗАРАРИ ҲАҚИДА
imon.uz 21-02-2025 81Жаҳолатларнинг энг ёмони инсоннинг Буюк Дайёндан ва Қуръони Карим ҳукмларидан, Аллоҳ таоло тоат ва иймон аҳлига жаннатларда ҳозирлаган нарсаларидан, жаҳл ва исён аҳлига дўзахларда тайёрлаган нарсалардан жаҳолатда бўлишидир.
Аллоҳ таолодан бехабар жаҳолатда бўлиш ирфон самараларининг зиддини ҳосил қилади. Оташи дўзахда қолишига ва Раҳмоннинг азобига олиб келади.
Баъзи сифатларни билмаслик дунё ва охират яхшиликларидан бўлган мазкур сифатларнинг маърифати самараларининг зиддиларини ҳосил қилади.
Ҳукмларни билмаслик эса гуноҳларни касб этишга, ҳаромни тановул қилишга, одамларга зулм қилишга, намоз ва рўзани зое қилишга сабаб бўлади.
Бу дунёни паст фоний эканини билмаслик, унда абадий қолиш самарасини беради.
Охират дунёсининг нафислигини билмаслик, бу дунёни ундан ортиқ билиш самарасини беради.
Аллоҳ таолонинг айёмлари, яъни неъматлари қадрини билмаслик ғафлат ва ғурурни, Аллоҳ таолога гуноҳ ишларни қилишга журъатни ҳосил қилади.
"Шажаратул маориф" китобидан