130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Жиззах вилоятида диний соҳа ходимлари ўртасида шахмат ва шашка мусобақалари ташкил этилди
Mimon.uz 2026-01-29 06:52:34 682026 йил 29 январь куни Жиззах вилоятида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, шунингдек, диний соҳа ходимлари ўртасида жамоавий ҳамжиҳатлик ва соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида имом-хатиб ва имом-ноиблар ўртасида шахмат, шашка ҳамда от чоптириш бўйича вилоят босқичи мусобақалари ташкил этилди.
Тадбир белгиланган режа ва спорт қоидалари асосида ўтказилиб, вилоятнинг туман ва шаҳар масжидларида фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар фаол иштирок этдилар.
Ғолиблар:
Шахмат:
1-ўрин — Абулқосим Хўжаахрор (Жиззах шаҳар, Желлигули масжиди имом-ноиби)
2-ўрин — Амиров Лочин (Ш. Рашидов тумани, Имом Тера масжиди имом-ноиби)
3-ўрин — Қораев Бахтиёр (Зарбдор тумани бош имом-хатиби)
Шашка:
1-ўрин — Эрйигитов Низомиддин (Ш. Рашидов тумани, Қангли масжиди имом-ноиби)
2-ўрин — Расулов Муҳаммаджон (Дўстлик тумани, Наврўз масжиди имом-хатиби)
3-ўрин — Алматов Бахтиёр (Зомин тумани, Умар ибн Хаттоб масжиди имом-хатиби)
Мусобақалар диний соҳа ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди. Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
ЎМИ Жиззах вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати








