ГУНОҲЛАРНИНГ АҲЛИ  АЁЛИГА ТАЪСИРИ

ГУНОҲЛАРНИНГ АҲЛИ АЁЛИГА ТАЪСИРИ

imon.uz 2020-10-21 62

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

Бир заргар бор эди. Унинг аёли жуда чиройли ва гўзал хулқли эди.

Бир куни заргар туш пайтида тушлик қилиш учун уйига келди. Қараса, аёли оҳ-зор чекиб йиғлаб ўтирибди. У аёлидан: Эй, Аллоҳнинг бандаси, нима бўлди? деб сўради. 

Аёли шундай дея бошлади: “Мана бу биз боқиб олган кичкина бола етим эди. Мен уни ўз она бағримга олдим ва боқдим. Ҳозир у 17-18 ёшга кирди. Мен уни сабзавот олиш учун юборган эдим.У келиб сабзавотни бераётиб, менинг қўлимни тутиб силади. Мен унинг ниятида ёмонлик кўрдим. Менга шунчалик оғир ботдики, мен ахир унинг учун она ўрнида бўлсам, у эса менга нисбатан бундай муносабатда бўлса. Ўз ёғимга ўзим қўғирилиб, дунёдан вафо кўтарилибди дея ўтирганча йиғлаяпман. Уни ўз боламиздек боқган эдик, унинг эса мен ҳақимда нияти мана шундай расво экан”.

Бу гапни эшитиб, заргарнинг кўзларидан дув-дув ёшлар оқди. Аёли: Сиз нега йиғлаяпсиз? деди. Заргар: Бу унинг хатоси эмас, бу менинг хатойимдир, бу унинг айби эмас, бу менинг айбимдир...дея бошлади. Аёли: Бу қандай сизнинг айбингиз? деди. Заргар: Бугун менинг олдимга тақинчоқлар олиш учун аёллар келишди. Бир аёл тақинчоқни тақиб кўрмоқчи эди.Лекин, уни тақа олмаётган эди.У менга қараб, тақиб юборсангиз деди. Мен унга тақинчоқларни тақиб қўйдим. Шунда менга унинг қўллари ёқди. Тақиб қўяётганимда уни шаҳват билан силадим. Бунинг оқибати нима бўлди, менинг аёлимнинг қўлини бошқа биров шаҳват билан силади.

Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ҳам тасдиқлайди. Ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Агар сен ўзгалар аёлларидан сақлансанг, сенинг аёлларингдан ҳам сақланадилар” (ҳадис мазмуни).

Агар биз назаримизни ҳали у-ҳали бу номаҳрам аёлларга ташлайверсак, бизнинг болаларимиз, опа-сингилларимиз, қизларимизга бошқалар назар ташламайдими? Буни эркаклар ҳеч ўйлаб кўрадими? Биз кимга бўлса ҳам назар солсак, бунинг акси ўз аёлимиз ва қизларимизга қайтади.....

Аллоҳ таъоло Қуръони каримда шундай дейди:

وَلَا يَحِيقُ الْمَكْرُ السَّيِّئُ إِلَّا بِأَهْلِهِ

Яъни: “...Ёмон макр эса, фақат ўз аҳлига қайтади..."

(Фотир сураси, 43-оят)

Бу Қуръоний усулдир.Шунинг учун назарни пок қилиш зарурдир.Қалбдан ҳирсни чиқариб ташлашлик зарурдир.Банда гуноҳлар ҳирсини қалбидан чиқариб юборсин.Бунинг учун меҳнат қилсин. Ҳаром хавфи бор тарафга зинҳор назар ташламасин.Бу асосий қонундир.

Шунинг учун бизнинг қанча улуғларимиз ўтган бўлсалар, барчалари нигоҳларини жудаям эҳтиёт қилар эдилар.


Миролим Мансур тайёрлади


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид