Ифторни эртароқ қилиш.

Ифторни эртароқ қилиш.

imon.uz 2023-03-17 12:29:24 187

 Бунинг маъноси, қуёш ботгани аниқ бўлганидан кейин дарҳол ифтор қилишдир. Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу ҳақда шундай деганлар: «Одамлар ифторни эртароқ қилар эканлар, мудом яхшиликда бўладилар»(Муттафақун алайҳи). 
Анас (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сув билан бўлса ҳам оғиз очмагунларича шом намозини ўқимас эдилар» (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис).
 
Оғизни ҳўл ёки қуруқ хурмо ёхуд сув билан очиш. 

Энг афзали ҳўл хурмодир, энг оддийси сувдир. Хурмо билан оғиз очганда ундан тоқ миқдорда учта, бешта ёки етти дона еб очиш мустаҳабдир. Анас ибн Молик айтадилар: «Расулуллоҳ намоз ўқишларидан олдин оғизларини ҳўл хурмо билан, агар у бўлмаса қуруқ хурмо билан, агар у ҳам бўлмаса, бир неча қултум сув билан очар эдилар»(Табароний ривояти).
 
Ифтор маҳали дуо қилиш.

 Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) оғиз очганларидан кейин шундай дуо қилар эдилар: 
«Заҳабаз-зомаъ, вабталлатил-уруқу ва сабатал-ажру ин ша Аллоҳ» – «Чанқоқ қонди, томирлар ҳўлланди ва ажр собит бўлди, иншааллоҳ» (Бухорий ривояти). 
Ибн Умар розияллоҳу анҳу эса шундай дердилар: «Эй Аллоҳим, мен Сендан ҳамма нарсадан кенг бўлган раҳматинг билан сўрайманки, гуноҳларимни кечир» (Ибн Можа ривояти, саҳиҳ ҳадис). 

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид