Ислом тарихи

Ислом тарихи

imon.uz 2021-05-29 12:32:43 71

Сабаби Расулуллоҳ алайҳиссаллом Ислом шариатини Роббул оламиндан элчи воситасида қабул қилиб олар эканлар, бу инсонлар учун Роббиларининг раҳмати, ҳақ йўл, чинакам саодат маслаки, жамики яхшиликлар боиси, инсонни абадий азизу мукаррам қилувчи васила эканлигини чуқур ҳис қилганлар. Буни билганлари ҳолда умматларига шафиқ, меҳрибон ота каби бўлган Пайғамбаримиз алайҳиссалом, уларни бу илоҳий иньомдан бош тортаётганларини кўриб, қайғу ва изтиробга ботганлар.

Бас Аллоҳ таоло у зотга тасаллий бўлсин учун бошқа баъзи Пайғамбарларнинг ҳам узоқ муддат қавмларини ҳидоятга чорлаб сўнгида ноумид бўлганларини қисса қилиб келтирди.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

Биз қалбингни саботли қилиш учун сенга Пайғамбарлар хабарининг ҳаммасини қисса қилиб айтмоқдамиз Бу (сура) да сенга ҳақ ва мўминларга мавъиза ҳамда эслатма келди.[1]     

Бу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳимуссаломларнинг қиссаларидан мақсадни очиқ ойдин баён қилди ва мўминларга бу сурада, бу сурада келган қиссаларда, ваъз -насиҳат, эслатма келганлигини ҳам айтмоқда. Шунингдек бошқа ояти каримада Аллоҳ таоло:

Биз сенга ушбу Қурьонда ваҳий қилган нарсамиз ила энг гўзал қиссани ҳикоя қилурмиз. Агарчи ундан олдин сен бундан бехабарлардан бўлсанг ҳам.[2] деб марҳамат қилган.

Оятнинг мазмунидан кўринадики, Аллоҳ таоло Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга олдин бехабар бўлганлари ҳолда, бу қиссаларни хабардор қилиш учун ҳам ҳикоя қилиб келтирган. Қуръони каримдаги қиссалар ислом ва инсоният тарихининг асли ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мусулмон муаррих олимлари тарихни баён қилишда Унга асосланадилар. Аллоҳ таолонинг Каломи асосида битилган тарих воқеликка, тарихий ҳақиқатга энг яқин, кўпинча эса айнан ўзи бўлиши аниқ. Натижада бошқа олимлар ихтилоф қила-қила улар битган нарсага қайтишлари тайин, шундай ҳам бўлмоқда.

Арнасой туман бош имом-хатиби

Аҳмад АХРОРОВ


 



[1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Тафсири ҳилол.- Тошкент: ҳилол нашр, 2012.- б. 32    (Ҳуд сураси 120)

[2] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Тафсири ҳилол.- Тошкент: ҳилол нашр, 2012.- б. 32    (Юсуф сураси 3-оят)

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид