Мазҳабсизлик хатардир

Мазҳабсизлик хатардир

imon.uz 2021-01-23 12:18:34 593

Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуру саловатлар бўлсин.

Аввало мазҳаб ўзи нима? деган саволга жавоб беришимиз лозим. Мазҳаб арабча сўздан олинган бўлиб,  “йўл” , “кетиш макони” деб таржима қилинади.

Кенгроқ тушунтирсак имомлардаги бир имомни, оқимлардан бир оқимни динни тутиш бўйича ихтиёт қилган йўналишни мазҳаб деймиз.

Биз мўмин мусулмонларнинг амалий ҳаётини тартибга солиб, бир йўлга тизиб берган йўналишларни – фиқҳий мазҳаблар, деб атаймиз.

Аллоҳ Таоло инсониятни жаҳолат ботқоғидан ҳидоят қирғоғига олиб чиқишни ирода қилиб, ўзининг бандалари орасидан бир пайғамбар чиқарди. Бу пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар. Аллоҳ ўша пайғамбар орқали бандаларига ўзиниг таълимини етказди. Қуръонни нозил қилди, ҳадисни курсий орқали ва Набавий ҳадислар орқали қандай яшаш тарзларини ўргатди. Ҳақиқатда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун умматга устоз бўлди. Аҳлоқлари билан наъмуна бўлдилар. Зиммасидаги вазифаларини бекам-у кўст адо қилдилар.

Аллоҳ Таоло Қуръонни нозил қилиб, ҳар ким билганича ибодат қилиб, амал қилсин деб буйруқ берса ҳам бўлар эди. Лекин Аллоҳ буни хоҳламади. Китобни тушуриб, инсонларга тушунтириб, таълим берадиган пайғамбарни ташлаб қўйди. Демак инсонга доим устоз керак. Ана шу устозлар Пайғамбариз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари, уламолар бўлиб, кейинчалик юзага чиққанлар.

Росулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган тавсирларини, сўзлаган ҳадисларини ҳар хилча тушунадиган саҳобалари бўлган. Уларга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккалангизнинг ҳам тушунчангиз тўғри деганлар.

Ана шу ҳар хил саҳобалардан ҳар хил шогирдлар авлоди етишиб келган. Буларнинг шохчалари кўпайиб кетганидан уламоларнинг 4 та мазҳаби бил иттифоқ ўзларига йўналиш (мазҳаб) қилиб олдилар. Мана шу 4 мазҳаб ўзида бутун шариат илмларини жамлагандир. Энди кимдир янгилик айтса уни тўғри ёки нотўғрилигини белгилаб берадиган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўқлар. Шунинг учун шу 4 та мазҳабдан бирига эргашишга ҳар ким мажбурдир.

Бу мазҳаблар Ханафий, Моликий, Шофеий, Ҳамбалийдир.

Энди бугунги кунда мазҳабни тан олмайдиганлар ҳам кимдандир илм ўрганган, кимлардир унинг устози. Фақат Қуръонга ва ҳадисга эргашамиз, бошқаларини тан олмаймиз деганлар ҳам кимдандир Қуръон ва ҳадисни ўрганганку.!

Қуръон ва ҳадисларга эргашаман, мазҳабларни тан олмайман деганларга бир ҳадис билан мақолани якунлаймиз, иншаАллоҳ.

Саҳиҳи Бухорийда 4000, Саҳиҳи Муслимда 1453-рақамли ҳадис.

Абу Ҳурайранинг хотини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг олдиларига келиб айтди: - Эй Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрим мени асраб олган ўғлимиз Солимдан рашк қилаяпти.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлга: - Солимни эмизиб қўй дедилар.

У аёл: - Мўйлови ўсиб балоғатга етган йигитку.?!

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: - Уни эмизгин, маҳрам бўлиб қолгайсан,эринг ҳам рашк қилмайди дедилар.

Шундан сўнг Абу Ҳурайранинг чеҳраси ёришди.

Ҳўш фақат Қуръонга ва ҳадисларга эргашадиганлар бўйича нима деб жавоб берасизлар.?

Мана шу ерда  фиқҳий мазҳабларга мурожаат қилишга мажбур бўламиз экан. Акс ҳолда ҳамма нарса вайрон бўлади.

Энди жавобини ўқинг!

1.     Бу ҳадис айтилганида болани эмизиб, муддати тўлиқ, икки йил ояти нозил бўлмаган эди.

2.     Бу гапни Росулуллоҳ с.а.в. фақат Солимга хослаб айтганлар. Бошқа ҳеч кимга айтмаганлар.

3.     Абу ҳурайранинг аёли шунда ҳам эмизилмай сут соғиб берганлар.

Агар тўгридан тўғри ҳадисга ёки Қуръон оятларига эргашадиган бўлсак, аниқ

адашиб кетамиз.

Яна бир мисолда. “Мас ҳолда намозга яқинлашманг” деган оят бор. Бунга тўғридан-тўғри эргашадиган бўлсак, маст қилувчи ичимлик ичса бўлар экан деган ҳулоса пайдо бўлиб қолади.

Демак мазҳаб керак, олимларга эргашиш керак. Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлардан динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолмади. Фақат илм мерос қолди.


Зомин тумани "Қорамозор ота"

жоме масжид имом хатиби

Санжар Турдиев

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид