Мужтаҳид бўлмаган олим нимага суянади?

Мужтаҳид бўлмаган олим нимага суянади?

imon.uz 2022-11-25 01:47:50 194

Савол. Мужтаҳид бўлмаган олим агар ўзига шу йўлни танлаб олган бўлса: масалан, "Аввало Аллоҳнинг китобига амал қиламан, агар унда топилмаса, ҳадисларга амал қиламан. Агар унда ҳам топилмаса, мужтаҳидлар амал қилган ҳукмга амал қиламан. Агар уларда ҳам бўлмаса, ҳанафийлик ёки шофиъийлик фиқҳидаги нарсага амал қиламан". Шу жиҳатдан у ўзини ҳанафий ёки шофиъий дейди. Ўзининг раъйига қараб ҳеч нарса айтмайди. Қуръон ва ҳадиснинг маъносини тушунишда ҳам ўзининг фикрига суянмайди. Унинг бу иши тўғрими ёки хатоми?


Унинг жавоби: Бу хилдаги олим тўғри йўлдадир. Башарти у тўлиқ маҳоратли бўлса: носих ва мансухни, саҳиҳ ва мавзуъни ҳамда унга тааллуқли нарсаларни билишга қодир бўлса. Ушбу маслак ўтган уламоларнинг ва моҳир фозил инсонларнинг маслагидир. Орифи раббоний Абдулваҳҳоб Шаъроний "Мезон"да бундай деб ёзади: 

"Саййидим Али ал-Хавоссдан бундай деганларини эшитдим: 

"Уламоларнинг улуғларининг барчалари борасидаги бизнинг эътиқодимиз шуки, улар бир-бирларининг гапларининг тўғрилигини билмагунча бир-бирларига таслим бўлмас эдилар ва бир-бирларига суянмасдилар. Гапларининг саҳиҳлигини аниқ билмасалар, чиройли гумон билан эргашиб кетавермасдилар. Ўтгандики, мужтаҳидларга эргашганларнинг айримлари айни шариатни мушоҳада қила олиш қобилиятига эга бўлганлар. Чунончи, Ибн Абдулбарр ал-Моликий ва Шайх Абу Муҳаммад ал-Жувайний кабилар айтганларидек, ҳар бир мужтаҳид савобга эга. Абу Муҳаммад "ал-Муҳит" деб номланган китоб ёзган бўлиб, унда бирорта мазҳабга боғланмаган. Шунингдек, Шайх Абдулазиз ҳам "ад-Дурар ал-мултақита фи-л-масоил ал-мухталита" деган китоб ёзиб, унда тўрт мазҳабга кўра фатво берган". Тамом.

Ҳосили калом шуки, шариати ғарро ва унинг усуллари худди чашма сингаридир, турли-туман мазҳаблар эса ҳар хил анҳорлар кабидир. Олимга олий мартаба насиб қилган бўлса, имомларнинг асли масалаларидан хабардор бўлса, унга имомлардан бирортасига тобеъ бўлишига ва имомларнинг фиқҳий китобларига қараб чиқишга ҳожат қолмайди. Аммо ушбу мартабага етмаган бўлса, айниқса, бизнинг давримизда мужтаҳидларга тобеъ бўлишдан ўзга чора йўқ. Бунда фасодни кўтариш ҳамда хусумат ва қарама-қаршиликни даф қилиш мақсади ҳам бор. 

Ҳадис ва тафсир аҳлининг услубини кўрмадингми, улар имомлар масалаларининг усулларидан хабардордирлар, саҳиҳни сақимидан ажрата оладилар, шунинг учун улар хилофиёт китобларига назар солишга эҳтиёж сезмаганлар. Агар ҳанафий ёки шофиъий ёхуд бошқа мазҳаб фиқҳида қайсидир масалани саҳиҳ ҳадисга хилоф деб топсалар, унга амал қилмаганлар. Улардан кейинги уламолар эса бундай мартабага етмаганлар. 

Шу билан бирга шариати ғарронинг ўзгинасидан хабардор бўлса, хилофиёт китоблари тарафга эҳтиёжи қолмайди. Агар таассуб ва эътиқоди жиҳатидан имомларнинг шариатга хилоф масалаларни чиқарганларини кўра била туриб ҳам уларга тақлид қилишини қўймаса, бу суратда у гуноҳкор бўлиб қолади. 

Ҳар бир кимса учун ният қилган нарсаси бўлади. Аллоҳ ошкора ва пинҳон нарсаларни ҳам билади.

Валлоҳу аъламу би-с-савоб ва индаҳу хайр ас-савоб!

Ушбу саволга жавобларни қудратли роббисининг авфидан умидвор Муҳаммад Абдулҳай ъафаллоҳу анҳу ёзди.


Абдулҳай Лакнавий. Мажмуат ал-фатово. 1-жилд. – Лакнав: Юсуфий, 1907. – Б. 25-26.

Таржимон: Ҳамидуллоҳ Беруний

Миролим Мансуров тайёрлади

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид