Одам алайҳис саломнинг унитиши

Одам алайҳис саломнинг унитиши

imon.uz 11-12-2019 1031

Аллоҳ таоло Одам алайҳис саломни яратиб, жон ато қилганида, Одам алайҳис салом Аллоҳнинг изни билан акса уриб, алҳамдулиллаҳ деди. Аллоҳ Одам алайҳис саломга “Ярҳамакаллоҳ” (Аллоҳ сени раҳматига олсин) деди ва: “Эй Одам анави ўтирган, фаришталар жамоасига бориб, уларга “Ассалому алайкум” дегин ва улар нима деб жавоб қайтаришларини билиб олгин, деб амр қилди.

          Одам алайҳис салом фаришталарнинг олдига бориб, “Ассалому алайкум” деганди, Фаришталар “Ва ъалайка ассалом ва раҳматуллоҳ” деб жавоб қайтардилар. Одам алайҳис салом Роббисининг ҳузирига қайтганида, Аллоҳ: “Эй Одам бу қиёмат кунигача сени ва фарзандларингни орасидаги саломлашишдир”,-деди.

          Сўнгра Аллоҳ “Эй Одам икки қўлимдан ҳоҳлаганингни танла”, деди. Одам алайҳис салом “Мен Роббимни ўнг қўлини танлайман, Роббимнинг икки қўли ҳам муборак ўнгдир”, деди. Аллоҳ қўлини очди, унда Одам алайҳис салом ва унинг зурриётлари бор эди. Одам алайҳис салом бундан ажабланиб:

          -“Булар ким эй Роббим?”, деб сўради. Аллоҳ таоло:

          -“Булар сенинг зурриётларинг эй Одам” деди. Одам алайҳис салом ўзидан кейин яратиладиган зурриётларини кўрди. Аллоҳ уларнинг ҳар бирининг пешонасига нур берган эди. Одам алайҳис салом гўзал нурли бир кишини кўрди ва Аллоҳдан у ҳақида сўради. Аллоҳ “бу охирги умматлардан бўлган фарзандларингдан бири, исми Довуд умри олтмиш йил”,-деди. Одам алайҳис салом Довуд алайҳис саломнинг умрини кам деб ҳисоблаб, Роббисидан уни умрини зиёда қилишини сўради. Аллоҳ; у белгиланган умр эканлигини айтди. Одам алайҳис салом ўз умридан қирқ йилини Довуд алайҳис саломга бериб, унинг умрини юз йил бўлишини сўради.

          Аллоҳ Одам алайҳис саломни жаннатда ҳоҳлаганича яшашини буюрди. Аммо Иблис Аллоҳ ейишни ман қилган дарахтнинг мевасини Одам алайҳис саломга едириш орқали уни йўлдан оздириди. Одам алайҳис салом дарахт мевасидан еганидан сўнг Одам ва Ҳаво жаннатдан чиқарилиб ерга туширилди.

          Одам алайҳис салом ерда Аллоҳ ҳоҳлаганича яшади. Аллоҳ Одам алайҳис саломга умри минг йил эканлигини билдирди. Одам алайҳис саломнинг умри тугашига қирқ йил қолганда, ўлим фариштаси унинг жонини олиш учун келди. Одам алайҳис салом ўзига берилган умрни ҳисоблаб, ҳали умридан қирқ йили борлигини айтиб, унга эътироз билдирди ва умрини тўлиқ яшамасидан олдин руҳини қабз килмаслигини айтди. Ўлим фариштаси Одам алайҳис саломга қолган қирқ йил умрини ўғли Довуд алайҳис саломга берганини эслатганида, у инкор килди. Унинг инкор қилиши, унутганидан эди.

          Одам алайҳис саломнинг болаларига оталари инкор қилганидек инкор қилиш ва оталари унутганидек унитиш оталаридан мерос бўлиб қолди.

Эҳтимол, шунинг учун инсон «нисён — унитиш» сўзидан олинган, дерлар. Ҳа, кези келганда одам боласи ўзи эътироф қилиб, бировга атаган нарсасини ҳам унутиб, инкор қилиб тураверади. Шунинг учун бошқалар билан бўладиган муомалаларни, хусусан, молиявий муомалаларни ёзиб бориш ва унга гувоҳлар келтириш амр қилинган.

 

Қиссадан олинадиган фойдалар:

          1-Акса урган инсон алҳамдулиллаҳ дейиши, буни ким эшитса ярҳамукаллоҳ дейиши ва яна акса урган инсон яҳдийкумуллоҳ ва юслиҳ балакум (Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва қалбингизни ислоҳ қилсин) деб жавоб қайтармоғи суннат эканлиги.

          2-Салом, Аллоҳ Одам алайҳис саломни яратгандан қиёмат қоим бўлгунича мўъминларнинг саломлашидир.

          3-Мусулмон инсон ҳар-бир сўзлари ва ишларида Аллоҳга нисбатан одоб сақлашлиги лозим ва лобудлиги.

          4-Одам алайҳис салом ўғли Довуд алайҳис саломга яхшилик қилиб умридан қирқ йилини унга ҳадия қилганидек, ўзгаларга яхшилик қилиш мўъминларнинг ахлоқлариданлиги.

          5-Иблис биз йўлиқаётган балоларнинг сабабчиси экани. Чунки у отамиз Одам алайҳис саломни Аллоҳ ейишликни ман қилган дарахтнинг мевасини емоқликни иғво қилди ва жаннатдан чиқарилишига сабаб бўлди.

          6-Инсонни унутгувчилиги. Биз отамиз Одам алайҳис саломни умридан қирқ йилини ўғли Довуд алайҳис саломга ҳадия қилганини қандай унитганини кўрдик. Шунинг учун ўлим фариштаси ажалидан қирқ йил олдин келганида унга эътироз билдирди.

 

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани

“Яккақайрағоч” жоме масжиди имом-

хатиби Усмонали ОРАЛОВ


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид