130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Салафи солихинлар давридаги холат.
Mimon.uz 2026-01-11 04:02:06 58Салафлардан бирлари айтадилар, бир куни қалбимда қаттиқлик (қасват) пайдо бўлди.
Шунда кўчага чиқдим — қалбимни қайта тирилтирадиган, юмшатадиган бир нарса излаб.
Суннатда борки: инсон ўз қалбини инкор қилса, қалбида қасватни ҳис қилса, уни даволайдиган нарсани изласин.
Мен ҳам қалбимда қасватни ҳис қилиб, кўчага чиқдим.
Аллоҳни эслатадиган биродар изладим,
насиҳат ва илм мажлиси изладим,
Аллоҳга зорланиб йиғлаш мумкин бўлган масжид изладим.
Шу ҳолда юриб, бир она ўз боласини ураётганини кўрдим.
Бола жаҳли чиқиб, уйдан чиқиб кетди.
Она эса унинг ортидан эшикни ёпди.
Бола бир неча қадам юрди, кейин тўхтади.
Ўнг томонига қаради — ҳеч ким йўқ, чап томонига қаради — ҳеч ким йўқ.
Шунда у онасининг эшиги олдига қайтиб келди ва эшик остигига ўтириб, шундай деди:
— Онажон, мени ким паноҳлайди? Келинг, мени паноҳингизга олинг.
Мени ким раҳм қилади, агар сиз раҳм қилмасангиз?
Мени ким эркалатади, агар сиз меҳр кўрсатмасангиз?
Она эшикни кўз ёшлари билан очди, болани бағрига босиб:
— Мен сени паноҳлайман… мен.
Мен сенга меҳр қиламан… мен.
Мен сени раҳм қиламан, — деди.
Шунда у киши шундай деди:
— Энди қалбимни топдим, энди қалбимни топдим.
Яъни, у инсон шунга етиб бордики, инсон учун ягона йўл — Аллоҳнинг дарвозаси олдида ўтириб, Унга зорланиш экан ва шундай дейиш экан:
— Эй Роббим, агар Сен қалбимни ислоҳ қилмасанг, ким ислоҳ қилади?
Агар Сен мени паноҳингга олмасанг, ким паноҳлайди?
Агар Сен раҳм қилмасанг, ким раҳм қилади?
Агар Сен мени жўш уриб кўтармасанг, ким дардимни енгиллатади?
Субҳаналлоҳил азийм…
Ботирхон домла Рўзиев
