ПОДШОҲ ВА УНИНГ ЯХШИ КЎРГАН ҚУЛИ

ПОДШОҲ ВА УНИНГ ЯХШИ КЎРГАН ҚУЛИ

imon.uz 12-02-2019 1248

Маҳмуд Ғазнавийнинг Аёз деган қули бўлиб, подшоҳ уни яхши кўрар, вазирларининг гапини олмаган ҳолда, Аёз нима деса, шунга кўнарди. Бунга вазирларнинг ҳасади келиб, подшоҳдан бунинг сабабини сўрашибди.Шунда Маҳмуд Ғазнавий ўзининг жудаям қимматбаҳо олмосини бош вазирининг қўлига бериб, сўрабди:— Шу олмос ҳақида нима дейсан?— Ҳазрат, бу олмоснинг дунёда назири йўқ, жуда қимматбаҳо. Бу дунёда ундан фақат сизда бор холос.— Яхши, энди уни ерга уриб синдир.— Йўқ, ҳазрат, бундай қимматбаҳо олмосни синдиролмайман.Подшоҳ бошқа вазирлардан ҳам юқоридаги сўровни талаб қилибди. Барча вазирлар олмосни синдиришдан қўрқишибди.Шунда Маҳмуд Ғазнавий Аёзни чақириб, шу олмосни синдириши кераклигини айтибди. Олмоснинг тенгсиз эканлигини билган ҳолда, қул уни ерга уриб, парча-парча қилибди.— Эй, Аёз, қаршингда ўтирган вазирларнинг ҳар бири дунёга тенг илму камолотга эга. Улар шундай қимматбаҳо олмосни синдирмагани ҳолда, сен нега уриб, парча-парча қилдинг? Сенинг улардан кўра ақлинг зиёдами? Ёки улар аҳмоқми?— Подшоҳим, дунёда нимаики қимматбаҳо бўлса, майли, синиб кетсин. Лекин, сизнинг сўзингиз синмасин! Менга олмосдан кўра сизнинг гапингиз қимматлироқдир.


..Тақий Усмоний айтадилар: «Кўрдингизми, бизнинг мисолимиз ҳам подшоҳ билан қулнинг ушбу мисоли кабидир. Биз ҳам Аллоҳ таолонинг ҳукмини синдиришдан қўрқмаяпмиз-ку, лекин нафсимизнинг ҳукми олдида бошимизни эгяпмиз».

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид