ҚАЛБ ЎЛИМИ

ҚАЛБ ЎЛИМИ

imon.uz 2022-10-07 01:34:43 340

Гуноҳнинг нопок таъсирларидан бири шуки, унинг сабабидан қалб ўлади. Баъзи раббоний уламолар: "Гуноҳ сабабли қалбни ўлим қамраб олади. Гуноҳкорнинг қалби ўлик қалб бўлади. Тирик қалб бўлмайди", дейдилар. Чунончи, Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайх жуда катта муҳаддис ва фақиҳ эдилар. У киши шундай дер эдилар:


 "Мен гуноҳларни кўрдимки, улар қалбларни ўлдиради ва унда бардавомлик хорлик ва расволикни келтиради. Гуноҳни тарк қилиш қалбларнинг ҳаётидир ва нафсинг учун яхшилик унга хилофликдир" (Баҳжатул мажолис, 246, Адабуд-дунё вад-дин, 118).


Бунда Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайх гуноҳларни қалбнинг ўлими ва тоатни қалбнинг ҳаёти деганлар ва бу бир ҳақиқатдир. Хаёлий фалсафа эмас. Чунки, гуноҳкорнинг қалби бир тирик қалбда бўладиган барча яхши хислатлар ва ҳолатлардан ҳоли бўлади. Унга ҳаётда лаззат бўлмайди. Унга хотиржамлик ва ором насиб бўлмайди. Унга ҳар вақт беҳаловатлик етаверади. Унинг вақтларида, еб-ичиши ва ризқида барака кўтарилади. Унинг қалбида бир қўрқинч пайдо бўлади. Айниқса, Аллоҳнинг валийларидан, яхшилик ва хайр ишларидан бир қўрқинч ҳис қилади. Кейин у қаердан яшашдан лаззатлансин?


«Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?» китобидан.

Миролим Мансур тайёрлади

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид