ҚЎШНИГА ЯХШИ МУОМАЛАДА БЎЛИШ

ҚЎШНИГА ЯХШИ МУОМАЛАДА БЎЛИШ

imon.uz 05-08-2020 461

Аллоҳ таоло қўшниларга жуда кўп ҳақ-ҳуқуқ берган. Бу ҳақида бир ҳадисда шундай дейилади:

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни борасида шунча кўп насиҳат қилганидан уларни мерос олишга ҳам ҳақдор қилиб қўяди, деб ўйлаб қолдим”, дедилар”.

(Имом Бухорий ривояти)


Абу Шурайҳ Хузоий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ таоло ва охират кунига имон келтирган бўлса,қўшнисига чиройли муомала қилсин...”, дедилар.

(Имом Муслим ривояти)


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин!...”. 

(Имом Бухорий ривояти)


Қўшнининг ҳақларидан энг каттаси-унга ҳеч бир иши билан озор етказмаслик ва лозим бўлганида, ёрдамини аямасликдир. Қўшнига баъзи баъзида ҳадя бериб туриш, ғамига ҳам, хурсандчилигига ҳам шерик бўлиш ўта савоблидир. Айни дамда, қўшни молиявий ёрдамга муҳтож бўлганида, унга ёрдам бериш зарур. Чунки, муҳтож қўшнининг ҳолидан тез-тез хабар олиб туриш бошқаларига нисбатан зарурроқдир. Қўшниси оч қолганида, уни тўйдириш нафл эмас-фарздир. Шунингдек, мусулмон бўлмаган қўшни билан ҳам чиройли муомала қилиш лозим. Зеро, Абдуллоҳ ибн Умар ҳузурида бир эчки сўйилди. У кишининг бир яҳудий қўшнилари бор эди. У бот-бот оила аъзоларига гўшт тарқатишни яҳудий қўшнидан бошланглар, деб таъкидлаганлар

(Имом Бухорий ривояти)


Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний

Миролим Мансур тайёрлади

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид