Соҳта салафийлар ҳақиқатан ҳам борми.

Соҳта салафийлар ҳақиқатан ҳам борми.

imon.uz 23-06-2022 357

Ҳозирги замонамизда соҳта салафийлар томонидан қуйидаги: “Эй биродар нега биз фақатгина Қуръон ва суннатга ва уларда келган саҳиҳ хабарларга эргашмаслигимиз керак”, деяётган даъво гапларини эшитиб қоламиз. Албатта бу гап оддий мусулмонга жудаям ишончли кўриниши мумкин ва умматни бирлашишига олиб борадиган нарсадек туюлиши мумкин. Гўёинки улар айтганлари амалга ошса умуман ихтилоф ва фитна бўлмайдигандек ҳамда уламолар ўртасида ихтилофлар барҳам топадигандек. Мана шу каби гапларни эшитган оддий мусулмон одам ўз навбатида ўзини тўрт фиқҳий мазҳабдан бирига эргашаётганини айб санаб осонгина ўшаларни гапига алданиб қолади. Баъзи бир “Салафий”лар ушбу тўрт мазҳабни Ислом дини ичидаги фирқа-оқимларга ўҳшатадилар, ваҳоланки тўрт мазҳаб ислом динининг тўрт катта мактаби бўлиб, саҳобалар ва тобеинлар йўлига асосан қурилгандир ва уларнинг йўлларини давомидир. Яна бир нарсани айтиб ўтиш ўринли бўлади тўрт фиқҳий мазҳабни ҳамма “салафийлар” ҳам  инкор қилишмайди аммо мазҳаблар керак эмас деб мазҳаббошиларни ҳақорат қилаётганлар кўплаб топилади. Мазҳаблар керак эмас деяётганларни ўзларини Аллоҳ таоло жазо сифатида еттига яқин фирқаларга бўлиб ташлади. Ўз навбатида ўша еттита фирқа ҳам бир нечта турли хил фирқаларга бўлинишга улгуриб бўлди.

 Уларнинг ҳақиқий аҳволи ҳақида бир мисол, узоққа бормайлик МДҲ давлатларида фаолият олиб бораётган салафийлик тарафдори Абу Яҳё Кримскийни Абдулла Костекский муржия деб айблаши ва Ринат Абу Муҳаммад Абдулла Костексийни умуман шаръий илми йўқлигида айблашлари салафийлик фирқасини инқирозга учраётганидан бир мисол бўла олади. Воқеъликда юқоридаги санаб ўтилган барча олимлар тўрт мазҳабни инкор қилишади, Аллоҳ таоло уларни тафриқаланиш билан бу дунёни ўзида жазолаб қўйди.

Энди кўзга кўринган уч олим Ибн Усаймийн, Албоний ва Ибн Бозларни оладиган бўлсак уларнинг ўртасида ақида масаласини ўзида тўққизта масалада ихтилофлари бор бу ва бошқа ихтилофлар саудиялик олим Саъд ибн Абдуллоҳ Ал Барийк томонидан ёзилган “الإيجاز في بعض ما اختلف فيه الألباني وابن عثيمين وابن باز”-“Албоний ва Ибну Усаймийн ва Ибнул Боз ихтилоф қилган баъзи масалалар ҳақида қисқача баён”. Мазкур китобнинг 53-бетидан бошлаб ақидавий ихтилофлари учун бир бўлим ажратилган. Мана шу ихтилофлардан билса бўладики улар ўзлари Қуръон ва суннатни қай бирлари тўғри талқин қилаётганларини келиша олмаяптилар, энди буюк тўрт мазҳаббошининг йўлини ушлаш хато дейишлари умуман ақлга тўғри келмайдиган нарса эканини. Ажабланарлиси Қуръон ва суннатга эргашайлик бирлашамиз дейдилар-у аммо ўзлари ихтилоф қилиш мумкин бўлмаган ақида масаласида келиша олмайдилар. Тўрт мазҳаб уламолари эса ақидавий масалада ихтилоф қилмасликлари (ихтилофлар фақат лафзий) ҳаммага маълум. Аҳли сунна валжамоа эътиқодининг имомлари Ашъарий ва Мотурудий ўртасида ихтилоф фақат иккинчи даражали масалаларда ва таъриф беришда бўлган, фарқлари бир нарсани исботлашда фақат ишлатилган сўзларида ҳамда ёндашувларида бўлган. Бу икки имом саҳобалар ва салафи солиҳийнларнинг фаҳми ила иш тутишган ва аҳли сунна валжамоа эътиқодининг ҳимоячилари бўлишган. Шундан келиб чиқиб аслида биз уларга қарата:“Бутун умматни Қуръон ва суннатни бир хил фаҳмлашга чақирганиздан кўра ўзингиз эргашаётган уламоларинга насиҳат қилинг, олдин ўзлари ақида масаласида келишиб олишсин!” деб айтишимиз тўғри бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак соҳта салафийлар ўзлари чақираётган даъватлари бекорга айтилган вазнсиз гапдан бошқа нарса эмаслиги юқоридаги мисоллардан маълум бўлди. Аллоҳ таоло барчамизни турли хил фитналардан асраб ҳақ йўлидан адаштирмасин.

Миролим Мансур

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид