Тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик

Тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик

imon.uz 15-09-2022 546

2022 йил 15-16 сентябрь кунларида 14 та мамлакат етакчиларини ШХТ саммити йиғилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида бўлиб ўтиши бизлар учун фахр туйғусини уйғотади. Албатта, ўзаро тинчлик, дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш учун ўтказилаётган бу тарихий мажлис ўз мақсадларига етишини Аллоҳдан сўраб қоламиз.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг
22-мажлиси Самарқандда ўтказилиши бежиз эмас. Ўзбекистон гавҳари бўлмиш тарихий Самарқанд шаҳри деярли 3000 йиллик тарихга эга. Унинг моддий пойтахт эканлиги “Буюк ипак йўли” чоррахасида жойлашганлиги бўлса, Имом Абул Мансур Мотуридий ва Имом Бухорий каби буюклар қўним топганлиги маънавий пойтахт эканига далилдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг одилона сиёсатлари тинчлик ва дўстликка асосланган хавфсизликдир. Бунга Юртбошимизнинг "Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик" сарлавҳаси остидаги мақоласи ёрқин далил бўла олади.

“Азал-азалдан Самарқанд турли ғоя ва билимлар «қайнаган» макон бўлиб, бу масканда инсониятнинг тинч ва фаровон яшаш, ўз куч ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бахтли ҳаёт кечириш каби муштарак мақсадлари мужассам бўлган. Бу табаррук заминда яшайдиган ҳар бир одам, яхши қўшни - бу Яратганнинг инсонга ато этган бахтнинг бир бўлаги эканини, тинч-тотув қўшничилик эса баракот манбаи эканини чуқур англаган. Зеро, ҳамкорлик, савдо, ижод, илм-фан ва санъат, инсоний ғоялар устувор бўлган жойда эзгуликлар кўпаяди, халқлар фаровон ва ўзаро аҳил яшайди,”

“Тарихан шаклланган тушунчага кўра, Самарқанддан туриб қаралганда, дунё тарқоқ эмас, балки яхлит ва бўлинмас бўлиб кўринади.

“«Самарқанд руҳи» — ҳамкорлик, ўзаро англашув ва дўстлик ифодаси” деган ҳикматли сўзлар халқимизнинг умид ва орзуларини ифода қилади.

Барчага маълумки баъзи минтақаларда нотинчликлар, уруш оловлар ёниб турган бир пайтда тинчлик ва ҳамкорлик шиори остида ўтаётган ушбу оламшумул саммит, албатта, ўз ижобий мевасини беради.

 

Маълумки, Ислом динида ҳам асосий қоида яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилиш, ёмонлик ва гуноҳда бир-бирига ёрдам бермасликдир. Аллоҳ таоло шундай буюради: “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз!..” (“Моида” сураси 2-оят).

Халқимизнинг ва адолатли Президентимизнинг муқаддас мақсади ва тилаги ушбудан иборатдир. Бунга далил жаҳондаги кўзга кўринган, эътиболри 15 мамлакат Президентларини Самарқандга чақириб, тинчлик ва ҳамкорлик йўлида йиғилиш ўтказиб, яхшиликка чақириб, раислик ва мезбонлик мақомида туришлари ўта шарашлидур.

Меҳрибон Аллоҳ таолонинг бу марҳамати учун шукроналар айтиб, мазкур оламшумул саммит муваффақиятли якунланишини ва ундаги тилга олинган барча яхши тилак ва режалар амалга ошишини сўраб дуолар қиламиз.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Жиззах вилоят вакили

Меҳмонхон домла Жабборов

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид