130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
“АҲЛИ СУННАТ ВА ЖАМОАТ” КИМЛАР
imon.uz 11-03-2023 279“Аҳли суннат ва жамоат” атамасининг маъноси “Мусулмонларнинг мутлақ кўпчилиги бўлганлар ва суннатга амал қилиб келган мусулмонларнинг энг катта жамоаси”, деган маънодадир. Ушбу атамани айримлар саҳоба ва тобеъинлар давридан кейин пайдо бўлган деб ўйлайдилар. Аслида ушбу атама илк бор буюк саҳоба муфассирлар султони Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу томонидан Қуръони каримнинг “Оли Имрон сураси”нинг 106-ояти тафсирида айтиб ўтилган. “Баъзи юзлар оқарадиган ва баъзи юзлар қораядиган кунни (қиёматни) эсланг: юзи қорайганларга (ҳужжат-исботи учун шундай дейилур): “имон келтиргандан кейин яна куфрга қайтган эдингизми? Куфрингиз туфайли мана шу азобларни тотиб кўринг, энди!”, деган маънодаги ояти кариманинг: تبيضّ وجوه و تسودّ وجوه – “оқарадиган юзлар” билан “қораядиган юзлар”нинг маъносини изоҳлаб, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бундай деганлар:
قَالَ: تَبْيَضُّ وُجُوهُ أَهْلِ السُّنَّةِ وَ الْجَمَاعَة وَ تَسْوَدُّ وُجُوهٌ أَهْلُ الْبِدَعِ وَالضَّلالَة“Оқарадиган юзлар” – бу аҳли суннат ва жамоатдир, “қораядиган юзлар” эса бу бидъат ва залолат аҳлидир!” (“Тафсири ибн Абу Ҳотим”, 3/4000-4001).
Буни “Тафсири Жалолайн” соҳибларидан бири Имом Жалолиддин ас-Суютий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “ад-Дурр ал-мансур” номли яна бир тафсирларида ҳам айтиб ўтганлар (Суютий. Ад-Дурр ал-мансур ал-Мактабат аш-шомила. Исдори солис, 2006. – Б. 2/2Суфён ибн Уйайна ва Абдуллоҳ ибн ал-Муборак раҳимаҳумуллоҳ кабилар келганлигини ёзиб қолдирганлар.
Яна: هكذا قول أهل العلم من أهل السنة و الجماعة – “ Аҳли суннат ва жамоатдан иборат аҳли илмларнинг гапи ҳам худди шундай!”, деганлар (Термизий, 3/662). Улар мен ва саҳобаларим устида бўлган нарсададирлар!”, деб таърифлаганлар. Бу ерда жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобаи киромлар эътиқод қилган соф ақида ва суннатдаги асл амалиёт назарда тутилган. Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини маҳкам тутишни буюрганлар:
فعليكم بسنتى وسنة الخلفاء الراشدين المهديين تمسكوا بها وعضوا عليها بالنواجذ
“Бас, сизлар менинг суннатимни ва тўғри йўлдан боргувчи-тўғри йўлга солгувчи халифаларнинг суннатини ўзингизга лозим тутинг! Уларни маҳкам ушланг ва уларни озиқ тишларингиз билан “тишлаб” олинг!” (Абу Довуд, 4/4609; Термизий, 5/2676; Ибн Можжа, 1/42; Доримий, 1/96; Аҳмад, 4/17184; Ибн Ҳиббон, 1/5; Ҳоким, 1/329; Табароний, 18/618; Байҳақий, 10/20125; Баззор, 2/4201; Табризий, “Мишкот ал-масобеҳ”, 1/16.
Демак, аҳли суннат ва жамоат бу асрлар давомида шаклланиб, сайқал топиб, мусулмонларнинг энг катта қисмини ташкил қилиб келаётган, ислом уламоларининг мутлақ кўпчилиги эргашган мусулмонлар жамоасидир. Ушбу уламоларнинг ҳаёти ва фаолиятига эътибор берилса, улар аҳли суннат ва жамоатдан бошқа алоҳида кўриниш ва хусусиятга эга бўлмаганлиги сабабли “фалоний-писмадоний” каби оқим ва фирқаларга асло мансуб қилинган эмаслар. Ана шундай жиҳатларни эътиборга олиб, аҳли суннат ва жамоатдан айрилмаслик, анъанавий исломда, аҳли суннат ва жамоатнинг эътироф қилинган анъанавий тўрт мазҳабининг бировида маҳкам ва мустаҳкам турмоқ лозим ва лобуддир.
Аллоҳ таоло бизларни нажот топувчи жамоа – аҳли суннат ва жамоатдан айирмасин; оқибати дунёда хорлик, охиратда эса дўзах бўладиган ҳар қандай фирқа ва оқимлардан ўзи асрасин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилоят вакили
Меҳмонхон домла Жабборов