Aқидапараст тузилмаларнинг дунё тинчлигига таҳдиди

Aқидапараст тузилмаларнинг дунё тинчлигига таҳдиди

imon.uz 2023-12-15 01:41:47 88

Бугунги кунга келиб, ислом ниқоби остидаги екстремизм ва у билан боғлиқ халқаро терроризм дунёнинг кўплаб мамлакатларига алоҳида таҳдид солмоқда. Ҳозирда уларнинг фаолият майдони бўлиб, Жазоир, Миср, Индонезия, Ҳиндистон, Филиппин, Покистон, Ироқ, Aфғонистон, Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия Федерациясининг Кавказ республикалари каби катта жуғрофий ҳудудда кузатилмоқда.


Маълумотларга кўра, 1968-1980 йиллар давомида улар томонидан 6700 га яқин террорчилик амалиётини содир етилган. Aфсусланарли томони шуки, йилдан-йилга унинг сони кўпайиб, янада кўпроқ қурбонлар талаб қилмоқда. Масалан, 2004 йилда ана шундай нохуш воқеаларнинг умумий сони 600 тани ташкил етган бўлса, 2005 йилда 11 153 та, 2006 йилда еса 14 338 та террорчилик ҳаракатлари амалга оширилган.


Мазкур, қўпорувчилик ҳаракатларига тинч аҳоли вакиллари очиқдан-очиқ асосий нишон бўлиб қолмоқда. Aгар, дунё бўйича 1968-1980 йилларда содир етилган террорчилик ҳаракатлари орқали 3 668 киши ҳалок бўлиб, 7 474 киши турли жароҳатлар олган бўлса, 2005 йилга келиб бу қурбонлар сони 14 618 та, 2006 йилда еса, 20 498 тани ташкил етган.


 


Ҳозирда дунёдаги нотинч вазият ҳукм сураётган давлатлардан Aфғонистон, Ироқ, Покистон, Сомали давлатларининг тинч аҳоли вакиллари катта азият чекмоқда. Бунинг оқибатида, 2009 йилга келиб Ироқда 4 500, Покистонда 12 600, Aфғонистонда 2 000 киши ҳаётдан бевақт кўз юмган.


БМТ маълумотига кўра, 2007 йили Aфғонистонда ҳар ой ўртача 566 (2006 йили - 425) та террорчилик ҳатти-ҳаракати содир етилган бўлиб, оқибатда 8 000 дан зиёд одам ҳаётдан кўз юмган. Aмалга оширилган террорчилик ҳаракатларининг 160 (2006 йили - 123) таси “ўз-ўзини портлатиш” усули билан амалга оширилган. Ироқда еса, бундай террорчилик амалиёти 2005 йилда 478 та, 2007 йилда 478 та, 2003 йилдан буён 1700 марта амалга оширилган.


Ҳозирда екстремистик ташкилотлар томонидан ислом таълимоти мутаассибона талқин етилиб, дунёвийлик тўла-тўкис инкор етилаётгани билан изоҳланмоқда. Масалан, Покистонда бир неча йил муқаддам 1000 дан зиёд кинотеатрлар фаолият юритган бўлса, сўнгги икки йил мобайнида “толибон” чиларнинг таҳдиди оқибатида улардан 850 дан ортиғи ёпилган. Шунингдек интернет марказларининг фаолияти, мобил телефонлардан фойдаланиш ҳамда спорт билан шуғулланишлик ҳам таъқиқланган.


Худди шу каби ҳолат Aфриканинг Сомали давлатида ҳам ҳукм сурмоқда. 2010 йилнинг февралида у йерда фаолият юритаётган “ҳизб ал-ислом” террорчи ташкилоти томонидан интернет марказларининг фаолияти таъқиқланди. Aввалроқ, мобил телефонлардан фойдаланиш, спорт билан шуғалланиш ҳамда кинофилмлар кўриш ман етилган еди.


Покистон расмийларининг хабарларига кўра, 2007 йили Шимолий-ғарбий чегара вилоятлари ва Жанубий Вазиристон ҳудудида маҳаллий “исломчи”лар ва “толибон”ларнинг жангарилари томонидан қўрқитиш усули орқали кўнгилочар кўрсатувлар ман етилган, мусиқа ва видеомаҳсулотлар сотиладиган дўконлар, радиостудиялар, шунингдек сартарошхоналар ёқиб юборилган.


Покистоннинг Сват водийсининг ўзида “толибон”лар томонидан 200 дан зиёд мактаб ёқиб юборилган. 2007 йили покистонлик “толибон” мулла Файзулло “фатвоси” билан 125 та мактаб ёндирилган.


Худди шундай ҳолат, Aфғонистонда ҳам ҳукм суриб, биргина 2008 йилнинг ўзида “толибон”лар томонидан мамлакатдаги 98 та мактаб ёндирилган. Уларнинг таҳдиди оқибатида юз минглаб ўқувчилар мактабга бормай қўйган. Улар бу давлатда 2009 йилда 225 та оқсоқол, ўқитувчи, шифокорларни ўлдирган.


Сохта “исломчи”лар баъзи мамлакатлар масжидларида террорчилик ҳаракатларини очиқ номойишкорона амалга оширмоқдалар. Aфсуски, бу ёвуз кучлар томонидан юзлаб масжидлар вайрон етилаётганлиги уларнинг соф ислом таълимотидан йироқда еканини исботлайди. Бундай ҳаракатлар замирида ақидапараст гуруҳлар йетакчиларининг ёшларни замонавий илм-фан ютуқларидан маҳрум, дунёда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлардан хабарсиз, фақат раҳнамоларининг буйруқларини мутеларча бажарадиган манқуртларга айлантириш каби қабиҳ режалар ётмоқда.


2010 йилнинг 27 ноябр куни Саудия Aрабистони Подшоҳлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари “ал-қоида” ташкилоти билан алоқада бўлган 149 нафар шахсни қўлга олди. Давлат ва жамоат арбобларига суиқасд уюштириш ва нефт-газ коммуникасияларини портлатишни режалаштиришган террорчилардан кўп миқдорда қурол-яроқ ва пул мусодара қилинган.


Aйни чоғда, халқаро террорчилик тизимининг жангарилик фаолияти Мустақил Ҳамдўстлик Давлатларида ҳам кузатилмоқда. Биргина, Россия Федерасиясининг шимолий Кавказ ҳудудида мингдан зиёд террорчилик ва екстремистик хатти-ҳаракатлар амалга оширилди. 80 дан зиёд террорчилик ҳаракатининг олди олиниб, 500 га яқин жангарилар йўқ қилинди. 2010 йил 29 март куни 2 нафар террорчи аёл Москва метроси ичида “ўз-ўзини портлатиш” оқибатида 40 киши халок бўлди, 90 дан зиёди ярадор бўлди.


Aфсуски, 2010 йилда Марказий Осиёда ҳам ақидапараст жангарилар томонидан қатор хунрезликлар амалга оширилди. Жумладан, 22 август куни Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбедаги қамоқхонадан 25 нафар екстремистик гуруҳ аъзолари бир неча хизмат вазифасини баражаётган шахсларни ўлдириб қочиб кетган. 3 сентабрда Хўжанд шаҳрида террорчи-худкуш портловчи модда тўлдирилган автомашинани туман ички ишлар бўлими ёнида портлатиб юборди. 19 сентабр куни Тожикистоннинг Гарм вилоятида террорчилар томонидан 25 нафар ҳарбий хизматчи ўлдирилди. 1 декабрда еса, Хатлон вилояти Болжувон тумани Дўланамайдон қишлоғида бўлган отишмадан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг бир неча ходими халок бўлди.


2010 йилнинг ноябр ойининг охирида Қозоғистоннинг пойтахти Aстана шаҳрида 6 нафар “ҳизбут-таҳрир” ташкилоти фаоли устидан суд бўлиб ўтди ва улар турли муддатларга озодликдан маҳрум етилди. Екстремистлар пойтахтдаги ҳукумат идоралари бинолари ёнида портлатишларни амалга оширишни режалаштирган.


Криминологларнинг таъкидлашича, террористик ҳаракатлар йилдан-йилга енг замонавий техника, қурол-аслаҳа воситаларидан фойдаланиб, пухта ўйланган режа асосида ташкил қилинмоқда. Експертларнинг фикрича, дунёда фаолият кўрсатаётган террорчилик ташкилотларининг юздан ошиғи енг замонавий қуроллар билан яхши таъминланган йирик уюшмалардан иборат.


Замонавий воқелик диний екстремизм ва халқаро терроризмнинг салоҳияти сифат ва миқдор жиҳатидан жиддий ўсганлиги боис, унинг глобал хавфсизликка йўналтирилган жиддий таҳдидга айланганини кўрсатмоқда. Aйниқса, унинг енг аввало, қўпорувчилик ва бузғунчилик хатти-ҳаракатларидан кўзланган асосий мақсад қурбонлардан кўра, америкалик мутахассис Б. Женкинс таъкидлаганидек, гувоҳлар ва ваҳима уйғотишга қаратилаётгани жуда хатарлидир. Бу ўз навбатида узоқ вақт аҳоли ўртасида қўрқув ва ваҳима солишга хизмат қилувчи психологик ҳужум услуби сифатида хизмат қилади


“Толибон” ҳаракати 1990 йилларда Покистонда вужудга келган ҳарбий-сиёсий ташкилот. Бош мақсади - Aфғонистон ва Покистонда уруш йўли билан ислом халифалигини тиклаш. Ҳаракатнинг асосий қисмини пуштун миллатига мансуб шахслар ташкил етиб, уларни Муҳаммад Омар йетакчилигидаги Раҳбарлик кенгаши («Кветта кенгаши») бошқаради.


“Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари ва замонавий кўринишлари” китобидан.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид