Чоҳ эгалари қиссаси.

Чоҳ эгалари қиссаси.

imon.uz 2024-09-26 12:40:50 273

Яманнинг Нажрон шаҳрида Зунавос исмли бир подшоҳ ўтган бўлиб, унинг бир сеҳргари ҳийла-найранг ва сеҳр амалларини ишга солиб одамларни подшоҳ бу борлиқнинг илоҳи ва у ибодат қилинишга лойиқ зот эканлигига ишонтирарди.

         Аслида подшоҳ бу сеҳргарни ёқтирмасди ундан кучлироқ сеҳргарни топса дарҳол бундан ҳоли бўлиш пайида эди.

Кунларнинг бирида сеҳргар подшоҳ билан ўтирганида, подшоҳга

-“Олампаноҳ! мен қаридим, ёшим ўтиб, соғлигим ҳам оғирлашиб қолди. Энди сиз учун сеҳр амалларини ва ҳийлаларни кўп қилолмайман деб қўрқаман”, дебди. Подшоҳ:

-“Нима ҳоҳлайсан? Сен ўз сеҳрларинг билан инсонларни менга нафақат итоат, балки ибодат ҳам қилдиряпсан, мен сендан бир лаҳза ҳам айрилишни ҳоҳламайман”, дебди. Сеҳргар:  

-“Мен сиздан ажрамоқчимасман, ўлиб қоладиган бўлсам, сеҳрим ўзим билан кетиб қолмасин учун, бир зийрак ёш бола берсангиз, унга илмимни ўргатсам, ўлганимдан кейин сизга сеҳргар бўларди демоқчиман”-дебди.

Шу ўринда бир савол пайдо бўлади; нега сеҳргар подшоҳдан ёш бола жўнатишни сўради, ёш йигит ёки ёши катта одам жўнатишни эмас?

Жавоб қуйдагича: ёш бола кичиклигидан ўрганса яхши ўрганади шу билан биргаликда вақтининг кўпроқ қисмини подшоҳни буйруқларини бажариш билан ўтказади. Биз биламизки: ёшликда ўрганган илм тошга битилган нақш кабидир.

Бу сеҳргарнинг ишидан таажжубланаман бутун умрини Аллоҳга куфр келтириш билан ўтказди. Шунга қарамай ажали яқинлашганини сезса ҳам ўлими олдидан тавба қилиш ўрнига, ўзидан кейин сеҳргарликнинг давом этиши ҳақида ўйлаяпти.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам::

Ким исломда ёмон иш қилса унга ўша ишнинг гуноҳи ва ундан кейин қилганларнинг гуноҳи ҳамда уларнинг ҳеч бирининг гуноҳи камайтирилмасдан ёзилади” деганларидек сеҳргарнинг бу иши ҳам қиёмат кунида гуноҳлар тарозуси оғир келишига хизмат қилади.

         Подшоҳ сеҳгарнинг таклифига рози бўлиб, аъёнларига моҳир сеҳргар бўлиб етишиш учун мамлакатдан энг зийрак болани топишларини амр қилди. Аъёнлари узоқ қидирувдан сўнг бир зийрак болани танлаб, подшоҳнинг олдига олиб келдилар. Подшоҳ бундан мамнун бўлиб, болага; катта сеҳргарнинг қўлида сеҳр илмини ўрганиб, кейинчалик подшоҳнинг хос сеҳргари бўлишини айтди.

         Бола бу ишдан жуда хурсанд бўлибди. Чунки у машҳурлик ва бойлик остонасига яқин турганди. Эртаси куни сеҳргарнинг олдига борса, подшоҳнинг аъёнлари унга янги кийимлар тайёрлаб, кўп моллар ажратиб қўйганини кўрди. Бундан боланинг хурсандчилиги янада ошиб, яқин кунларда мамлакатда машҳур бойларнинг бирига айланишига ишонибди.

         Катта сеҳргар болага сеҳр илмларини ўргата бошлабди. Бола ҳар куни янги нарсаларни ўрганар ва у сеҳрга муҳаббат қўйиши, кейинчалик подшоҳнинг хизматида холис бўлиши учун ҳар куни унга моллар, ҳадялар келтирилар эди.

Подшоҳ ва атрофидагиларнинг болани сеҳргар бўлиши учун бор кучини бериб ҳаракат қилишаётганига қаранг! Лекин Аллоҳ таоло болани ўзининг динига даъват қилувчи, яккаю ягона Аллоҳ деювчи, мўмин бандаларидан бўлишини ихтиёр этди. Аллоҳ таоло айтади: "Аллоҳ (Ўз) ишида ғолибдир"

         Бола ҳар куни сеҳргарнинг олдига бориб ундан сеҳрни ўрганарди. Боланинг уйи  ва подшоҳнинг қасрининг оралиғи узоқ бўлгани учун гоҳида бола йўлда ўтириб дам оларди.

         Бир куни йўлда дам олиб ўтирганида ногаҳон бир кичик уйдан келаётган овозни эшитиб қолди. Уйнинг эгаси ёши кекса роҳиб бўлиб, у “Ла илаҳа иллаллоҳ, ё фаатирас самовоти вал арз, ё ҳаййу ё қоййум, Аллоҳумма ижъални мин ибадикас солиҳийн”, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ...Эй осмонлар ва ерни яратувчиси...эй Тирик Эй Қоййум эй Аллоҳим мени солиҳ бандаларингдан қилгин” деяётган эди.

Бола, кекса роҳиб бу сўзлари билан нимани қасд қилаётганини билмай таажжубга тушибди. Роҳибнинг уйига кириб сўрашдан қўрқиб кирмасдан йўлида давом этибди, лекин унинг фикрида бу калималар айлана бошлабди.

         Бола сеҳргарнинг ёнига бориб кунлик дарсини ўрганаётганида, ҳеч ким тушунмайдиган сеҳрий, қийин калималарни, роҳибдан эшитган осон ва чиройли сўзларга таққослаб, илк марта роҳибнинг сўзларида роҳат борлигини сезибди.

         Эртаси куни бола роҳибнинг ибодатхонаси ёнига ўтириб унга қулоқ солса у яна чиройли калималарни айтиб дуо қилаётган экан.

         Бола ҳар куни сеҳргарникига боришда ҳам, уйига қайтишда ҳам шу ердан ўтадиган бўлибди. Бу роҳиб кимлиги, нима қилаётганлигини билиш учун унинг уйига киришга бўлган истаги кучая борибди.

         Кунларнинг бирида бола сеҳргарникига бораётганида роҳибнинг ибодатхонаси ёнидан ўтаётиб, роҳибнинг “Ё ҳаййу ё қоййум ё фаатирас самовоти вал арз, антал илаҳул ҳаққу, ла илаҳа ғойрака ва ла Робба сивака, асалука бисмикал аъзийм ан тағфира лий ва тарҳиманий”, “эй Тирик, эй Қоййум эй осмонлар ва ерни Яратгувчиси сен Ҳақ илоҳсан седан ўзга илоҳ йўқ, седан ўзга Роб йўқ... Улуғ исминг ила гуноҳларимни кечиришингни ва менга раҳм қилишингни сўрайман” деяётганини эшитиб қолиб, тўсатдан уни олдига йиғлаган ҳолда “ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ” деб кирибди.

Роҳиб: сен кимсан?, дебди.

Бола: Мен падшоҳнинг кичик сеҳргариман. Сиз бу калималарни айтаётганингизни эшитиб, тасирландим ва сиз ибодат қилаётган илоҳ кимлигини билишни ҳоҳладим дебди.

Роҳиб: У бизни яратган, ризқ берган, зоҳир ва ботин неъматларини бизларга комил қилиб берган Аллоҳ дебди.

Бола: Инсонлар бизга хукмронлик қилаётган подшоҳни илоҳ дейишадику дебди.

Роҳиб: Эй ўғилчам, подшоҳ ўзига ҳам бошқаларга ҳам, зарари ҳам фойдаси ҳам тегишга қодир бўлмаган бир заъиф банда. Қандай илоҳ бўлсин унинг ўзи сувга, таомга, давога мухтож бўлса. У инсонларни илоҳман деб алдаяпти. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир дебди.

Боланинг қалби очилиб роҳибга Аллоҳга ибодат қилишни менга ҳам ўргатинг дебди.

Роҳиб болага Аллоҳга ибодат қилишни, Аллоҳни зикр қилишни, Аллоҳни ёлғиз илоҳлигини ўргатибди. Бола Аллоҳга ибодат қилгувчи мусулмонга айланибди.

Шу воқеадан кейин бола сеҳргарга боришни ёқтирмай қолибди, сеҳр илмини ўрганишдан ҳам узоқлаша бошлабди. Чунки у, сеҳргар ва подшоҳ ёлғончи, ботил йўлда эканлигини билган эди. Сеҳргарнинг ёнига подшоҳнинг буйруғи учунгина борарди. Лекин роҳибнинг олдига Аллоҳга ибодат қилишни ўрганиш учун боришга иштиёқи кучайиб кетибди.

Бола сеҳргарнинг олдига кеч қолиб борса:

“Нимага кеч қолдинг?”-деб урар экан. Уйига қеч қолиб борса, уйдагилари ҳам:

“Нимага кеч қолдинг?”-деб урар эканлар. Йигит бу ҳақида роҳибга шикоят қилса, у: сеҳргар урмоқчи бўлса, уйимдагилар тутиб қолишди, дегин. Уйингдагилар, нега кеч қолдинг деса, сеҳргар ушлаб қолди дегин, деб ўргатибди. Шу гап билан бола сеҳргарнинг ва уйдагиларининг тазйиқидан қутулибди.

Кунларнинг бирида бола роҳибнинг олдига кетаëтса даҳшатли манзаранинг гувоҳи бўлди. Бир катта шер кўчани тўсиб, одамларни ўтказмаётганди. Бола шу фурсатдан фойдаланиб; Қани ким Аллоҳнинг ҳузурида афзал экан сеҳргарми?, ёки роҳибми?, шуни бугун аниқ билиб оламан дебди-да қўлига кичкина тошни олиб, эй Аллоҳим сен учун сеҳргарнинг ишидан роҳибнинг иши суюклироқ, мақбулроқ бўлса бу ҳайвонни ўлдир, одамлар ўтиб кетсин деб тошни отса, ҳайвон ўлибди ва одамлар боланинг сеҳрда иқтидори кучли экан деб гумон қилиб ўтиб кетибдилар.

Шу ўринда: катта тошни кўтара олмайдиган кичгина бола қандай қилиб кичгина тош билан улкан ҳайвонни ўлдиришга қодир бўлди, деган савол туғилади. Бунга жавоб: бу Аллоҳнинг карами билан бўлган эди. Акс ҳолда бу кичкина тош билан шер тугул сичқонни ҳам ўлдириб бўлмайди. Бола Аллоҳга илтижо қилди, таваккал қилиб тошни отганлиги сабабли, Аллоҳ бу иш билан болани икром қилди ва тўғри йўлни кўрсатишни ирода қилди.

Сўнг бола бўлган воқеани роҳибга бориб айтганида, роҳиб:

“Эй болам, бугун сен бу иш туфайли мендан афзалсан, лекин шуни билгинки келажакда балоларга гирифтор бўласан, ўшанда мени ва менинг жойимни бировга айтмагин”, дебди.

Бу камтарлик борасидаги катта дарс. Болага тавҳидни, илмни ўргатган роҳиб шаксиз ундан афзал бўлса ҳам “сен мендан афзалсан” дейиши товазеликдандир.

Аллоҳ болага кўр, пес ва бошқа дардларни даволайдиган хусусият инъом қилди. У даволаётган инсонларига шифони Аллоҳ беради, мен эмас, ким Аллоҳга иймон келтирса Аллоҳ унга шифо беради дерди. Шу йўсинда муолажа сабаб иймонни, даъватини бошқаларга етказарди.

Подшоҳнинг кўр бўлиб колган дўстларидан бири ҳар-хил касалликларни даволаётган бола ҳақида эшитиб, кўп мол-давлат ва қиммат баҳо ҳадялар олиб болани уйига борса, уйини олдида кўп одамлар турганини кўрибди. Одамлардан изн сўраб боланинг олдига кириб қараса, ҳар хил касалликларни тузатаётган бола подшоҳнинг сеҳргари экан. Подшоҳнинг дўсти болага кўп ҳадяларни бериб: “Менга шифо бер, кўзимни қайтар“, дебди.

Йигит: “Шифони мен эмас, Аллоҳ беради, агар иймон келтирсанг, дуо киламан, сенга шифо беради“, дебди.

Подшоҳнинг дўсти сўзида иккиланиб, “Ким У Аллоҳ?” дебди.

Бола: “Аллоҳ бутун борлиқни ва бизларни яратган зот. Ва У агар иймон келтирсанг ва ундан сўрасанг сенга шифо бергувчи зот” дебди. Подшоҳнинг дўсти: “Подшоҳ- Аллоҳ эмасми?” дебди.

Бола: “Йўқ, йўқ у заъиф банда, агар у илоҳ бўлганида сенга шифо берган бўларди. Агар гапимга шубҳа қилсанг ҳозир подшоҳга бориб, ундан кўзингни қайтаришини сўра”, дебди. Шунда подшоҳнинг дўсти, подшоҳ на ўзига ва на бошқаларга фойдаси ҳам зарари ҳам тегмайдиган заъиф банда эканлигига ишонибди. Ва бошини осмонга кўтариб “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман” дебди.

Бола туриб, Аллоҳдан подшоҳнинг дўстига шифо беришини, унга кўзини қайтариб беришни сўрабди. Аллоҳ унинг дуосини қобул қилиб, подшоҳнинг дўстига кўз нурини қайтариб берибди. Бундан қаттиқ хурсанд бўлган подшоҳнинг дўсти, “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ деб гувоҳлик бераман” деб қайта-қайта бақирибди.

Бола: “Подшоҳга мен ҳақимда ҳеч нарса демагин” дебди. Подшоҳнинг дўсти ваъда бериб, хурсанд холатда чиқиб кетибди.

Сўнг у киши кўзи тузалиб, подшоҳнинг олдига бориб ўтирибди. Подшоҳ ундан: “Эй фалончи, кўзингни ким қайтариб берди”, деб сўрабди.

“Роббим“, деб жавоб берибди у. Подшоҳ: “Менми?”-деб савол қилибди. У бўлса: “Менинг ҳам, сенинг ҳам Роббимиз Аллоҳ”, деб жавоб қилибди. Подшоҳ: “Мендан  ўзга ҳам Роббинг борми?”-деб таъкидлаб сўрабди. Дўсти: “Ҳа бор, менинг Роббим ҳам, сенинг Роббинг ҳам Аллоҳ”, деб жавоб берибди. Подшоҳ дўсти бўлишига қарамай ўша заҳотиёқ уни азоблашга буюрибди. Азоблаб қийнай-қийнай, охири бола ҳақида хабар топибди.

“Бола подшоҳ ҳузурига келтирилди. Подшоҳ: Эй болакай, сеҳринг кучли бўлиб, кўр, пес ва бошқа касалларни даволайдиган бўлибсан”, дебди. Бола: мен ҳеч кимга шифо бермайман шифо бергувчи Аллоҳ”-дебди. Уни роҳиб ҳақида айтиб бергунича азоблашди”.

Подшоҳ тавҳид ва подшоҳни роблигини инкор қилиш даъватининг ортида бола борлигини билди. Энди бу золим даъватни йўқ қилиш учун нима қилар экан?

Болани йўқ қилиб бўлмайди чунки одамлар уни яхши кўради ва одамларга қилган яхшилигини билади. Одамлар уни ҳайвонни ўлдирган, пес, мохов ва бошқа касалликларни даволаган деб биладилар. Унинг ҳурмати ва одамларнинг унга бўлган муҳаббати жуда юқорилигидан уни ўлдирса одамлар уни қаҳрамон ёки шаҳид деб биладилар. Унинг ўлими даъватининг кенг ёйилишига туртки бўлади. Шунинг учун аввало мулойимлик йўли билан бошлаш керак. Подшоҳ боланинг даъватининг ҳақиқатини жуда яхши биларди у подшоҳга ибодат қилишни ташлаб, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга қаратилган даъват эди. Шуни билиб туриб “Эй ўғилчам” деди. Ўғилчам деб чақириши мулойимлик билан ҳужум қилишнинг биринчи босқичи эди. Унга “Сен менинг ўғлимсан мен сенинг тарбиянгни ўз зиммамга олганман деди сўнг, сеҳринг кучли бўлиб, кўр, пес ва бошқа касалларни даволайдиган бўлибсан”, деди. Подшоҳ бу гапи билан болага ҳузуримда қилаётган ишингни давом эттиришинг учун монелик йўқ, фақатгина буни подшоҳни мадрасасида ўрганган сеҳр илмларимнинг натижаси, мен даъват қилган нарса подшоҳнинг кўрсатмаси, бошқаруви остида эди деб айтишини ҳоҳлаётгандек эди.

Бола қилаётган ишини сеҳр дейишдан бош тортди. Подшоҳга мен қилаётган даъват холис тавҳид даъвати ва “мен ҳеч кимга шифо бермайман шифони Аллоҳ беради”, деди. Подшоҳнинг ҳақни ноҳақга чалкаштиришга қаратилган уруниши зое кетди. Энди подшоҳ ўзининг ҳақиқатига; азоблаш, қийноққа солиш услубига ўтди. Роҳибни келтирди ва унга динингдан қайт деди. У бош тортди. Аррани бошига қўйиб, арралаб бошини иккига бўлиб ташлади.

Подшоҳ бола билан дўстининг сақлаётган тавҳид ва иймоннинг бош манбаига етганди. Манбаининг сувини қурутиши керак эди бунинг учун эса роҳибдан халос бўлиши, уни ўлдириши керак эди. Шунинг учун роҳиб келтирилганда унга болага мулойимлик билан савол берилгани каби эмас балки очиқдан-очиқ динингдан қайт дейилди. Роҳиб йўқ деса ўлдирилишини билса ҳам бу таклифни қабул қилмади. Подшоҳ ўша ондаёқ уни ўлдиришга буюрди.

Подшоҳни роҳибни ўлдиришга шижоатлантирган нарса роҳиб одамлар орасида машҳур эмас, одамлар уни танимас эди. Шунинг учун унинг ўлдирилишига ҳеч ким эътироз билдирмасди.

Подшоҳ уни жуда хунук суратда ўлдирди. Арра билан бошини  арралаб иккига бўлишга буюрди. Роҳиб хунук ҳолатда ўлим топаётганига сабр қилди. Чунки у жасаднинг ўлими банда қалбидаги иймон ўлимидан минг чандон афзал эканлигини аниқ биларди. Албатта тавҳид соҳиби ўн марта ўлдирилса ҳам у Аллоҳнинг наъйим жаннатида тирилтирилади. Жаннатдаги кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсоннинг ҳаёлига ҳам келмаган неъматларни илк марта кўрган заҳотиёқ дунёдаги барча қийинчиликларни унутади.

Подшоҳнинг дўстини олиб келишди. Унга ҳам динингдан қайт дейилди. У ҳам бош тортганди унинг ҳам бошига роҳибнинг кунини солишди арра билан бошини иккига бўлиб арралаб ташлашди.

Агар банда иймон ҳаловати таъмини тотган бўлса унинг учун подшоҳ қасрида маишатда яшаш ўрнига Аллоҳ учун ҳаётини тортиқ қилиш арзимас бўлиб кўринади.

Сўнгра болани келтириб унга ҳам: “Динингдан қайт“, дедилар. У ҳам:

“Йўқ“,деб жавоб қилди. Подшоҳ ҳатто шу лаҳзада ҳам болани ўлдиришни ҳоҳламади. Чунки унинг сеҳридан фойдаланиб, имкониятларини ишга солиши керак эди-да. Бола фикридан қайтармикан деб унга ўлдиришнинг бошқа усулини қўллади. Подшоҳ бир гуруҳ одамларига: “Болани тоғ чўққисига олиб чиқинглар, динидан қайтса, қайтди, бўлмаса чўққидан ташлаб юборинглар”, деб буюрди. Болани чўққига олиб чиқишди. Улар биларди чўққидан ергача масофа узоқ бола фикрлаб олиши учун. Лекин боланинг қалбидаги иймон тоғ чўққилари каби мустаҳкам эди. Бола ҳеч нарсадан қўрқмади, Аллоҳдан бу золимлардан қутқариш йўлини ҳам ихтиёр этмади, балки ишини осмонлар ва ернинг эгаси Аллоҳга топшириб, дуо қилди: “Эй Аллоҳим, ўзинг ҳоҳлаганингдек уларга кифоя қилгин”. Аллоҳнинг амри билан тоғ бир силкинганди ҳаммалари чўққидан қулаб ҳалок бўлишди. Кичкинагина аммо қалби иймонга тўла бола Аллоҳнинг амри ила соғ омон қолди. Бу Аллоҳга таваккул қилиш ва барча ишларнинг калити унинг қўлида бўлган зотга ишонишдир. Бола подшоҳ ҳузурига ёлғиз ўзи қайтиб келди.

Савол; бола нега қочиб кетмасдан подшоҳнинг олдига яна қайтди. Ахир у биладику подшоҳнинг олдига борса подшоҳ уни яна ўлдиришга амр қилишини.

Жавоб; бола ўзининг нажотини ҳоҳламади, балки умматнинг нажотини, ақийданинг нусрат топишини ҳоҳлади. Бутун борлиқ Аллоҳ тақдир қилгандек бўлишини билгани учун қайтди. Бу-умматнинг тавҳиди учун йўлидан чиққан ҳар қандай қийинчиликларни кўтарадиган даъватчининг шаъни эди.

Кучли, забардаст, ишончли аскарлар билан қўшиб жўнатган болани тирик ёлғиз қайтганини кўрган подшоҳ қандай даҳшатга тушганини бир тасаввур қилиб кўринг.

Подшоҳ боладан ажабланиб: “Шерикларингга нима бўлди?”-деб сўради. Бола: “Аллоҳ мени улардан қутқарди ”, деб содир бўлган воқеани айтмади. Яна бир гуруҳ одамларга болани топшириб: “Буни денгизга олиб боринглар, диндан қайтса, қайтди, бўлмаса, чўктириб юборинглар”, деб буюрди. Денгизда ҳам бола: “Ё Аллоҳим, Ўзинг мени булардан қутқаргин”, деб дуо қилди. Подшоҳнинг барча одамлари ғарқ бўлиб, бола яна подшоҳнинг олдига борди.

“Шерикларингга нима бўлди?”-деб сўради подшоҳ.

“Аллоҳ мени улардан қутқарди”, деб жавоб қилди бола ва подшоҳга:

“Менинг айтганимни қилмагунинггача мени ўлдира олмайсан, агар айтганимни қилсанг, ўлдиришинг мумкин”, деди. Подшоҳ: “Нима экан у айт”, деб буюрибди. Шунда бола: “Ҳамма одамларни бир жойга тўплайсан, мени дарахт шохига осасан, ўқдонимдан бир ўқ оласан, сўнг “Боланинг Роббиси Аллоҳнинг номи билан”, деб камондан отасан, шундагина мени ўлдиришинг мумкин”, деб ўргатибди. Подшоҳ боланинг айтганини қилиб, ўқни камонга қўйди ва: “Боланинг Роббиси, Аллоҳнинг номи билан”, деб отган экан, ўқ боланинг кўксига тегибди. Бола ўқ теккан жойини ушлаб туриб вафот этибди. Тўпланган одамларнинг бари боланинг Роббисига иймон келтирдик, дейишди. Подшоҳнинг аъёнлари подшоҳга: мана энди сен қўрққан нарса содир бўлди, одамлар ҳаммаси иймонга келди, дейишди. Шунда подшоҳ фармони билан “уҳдуд-(чуқурлар)” қазилди ва ўтлар ёқилди, динидан қайтганларни қолдириб, қайтмаганларнинг барчасини оловли чуқурларга ташлашди. Одамлар ўзини тортиб орқага ташлаб турган экан, эмизикли боласи бор бир аёлни ҳам ўтга ташлаш учун келтиришди, у ҳам ўзини олиб қочмоқчи бўлган эди, гўдак тилга кириб: сабр қилинг онажон, сиз ҳақ йўлдасиз, дебди”.

Бу шаҳидлар, инсонлар дунёсидан Раҳмоннинг жаннатида тайёрлаб қўйилган неъматларга шундай қийинчиликлар билан сафар қилган эканлар.

Уларнинг қиссасини “Буруж” сурасининг 4-10- оятларида Аллоҳ таоло шундай зикр қилади:

«Чоҳ эгалари»га – лаънат! Қайсики, у (чоҳ) ёқилғили олов эди. Ўшанда улар ўша (чоҳ)нинг устида ўтирувчи ва мўминларга нисбатан қилаётган ишларига ўзлари гувоҳ эдилар. Улар (мўминлар)дан фақат Азиз (қудратли) ва Ҳамид (ҳамд эгаси) бўлмиш Аллоҳга имон келтирганлари учунгина ўч олдилар. Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Унга хосдир. Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир.

Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, сўнгра тавба қилмаган кимсаларга жаҳаннам азоби ва улар учун ўт азоби бордир.

Бу қиссани имом Муслим ва имом Насаий ҳам ўз китобларида ривоят қилганлар.

Аллоҳ таолодан қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзалари олдида учрашгунимизча, динимизда собит қилмоқлигини сўраймиз.

Қиссадан олинадиган фойдалар:

1-Сеҳргар фосиқ илмини мерос қолдиришни ҳоҳлаганидек, ёмон хулқ эгалари ўлганларидан кейин ҳам ёмонликлари давом этишларини ҳоҳлайдилар.

2-Сеҳрнинг катта гуноҳлардан эканлиги. Чунки сеҳр куфр ва Шайтонга тазим билан ҳосил бўлади. Бу борада, Аллоҳ таоло: “Лекин одамларга сеҳр (жоду)ни ўргатадиган шайтонлар кофир бўлдилар”[1] дейди.

3-Подшоҳ моликлиги собит қолиши учун болани сеҳргар бўлишини ҳоҳлади. Аллоҳ подшоҳнинг мулкини барбод қилишини ҳоҳлаб, инсонларни ҳақ динга чақирадиган даъватчи бўлишини ирода қилди. Бу ўринда Аллоҳ дини учун даъватчилар чиқариб қўйгувчи эканлигига ибратлангувчилар учун ибрат бор.

4-Иймон келтириб, иймон қалбларда қарор топиши, нафслар тирилиши учун кўп вақт лозим эмас. Фиръавн давридаги иймон келтирган сеҳргарларни иймонини Фиръавнни азоби ва жабри қайтара олмаганидек, олов азобига рози бўлган бу қавмни ҳам иймон келтирганларига ҳеч қанча вақт бўлмаганди.

5-Гоҳида Аллоҳ баъзи дўстларига қувват бўладиган ва иймон, ишончларини собит қиладиган кароматлар бериб қўяди. Бола набий бўлмаса ҳам Аллоҳ ваҳший ҳайвонни ўлдиришдаги тилагини ижобат қилди, кўр, пес ва бошқа касалларни даволаш хусусиятини берди ва уни ўлимдан қутулиши учун, уни ўлдиришга тайинланган подшоҳнинг аскарларини ўлдирилишидаги дуосини ижобат қилди.

6-Аллоҳ йўлида ўзини қурбонлик қилиш, ўзини-ўзи ўлдириш эмаслиги.  Бола  подшоҳга ўзини ўлдириш йўлини ўргатганлиги, мўминларни баъзилари оловга ташлансалар, баъзилари жасорат кўрсатиб ўзлари оловга сакраганликлари ўзини-ўзи ўлдириш эмас, балки Аллоҳнинг розилигини талаб қилиш ва золимга аччиқ қилишдир.

7-Куфр аҳлини иймон аҳлига қаттиқ душман эканлиги. Подшоҳнинг аъёнлари роҳибни, подшоҳнинг дўстини арраладилар ва инсонларни оловга ташладилар.

8-Аллоҳ ўз дўстларини ҳимоя қилиши. Болани  ўлимдан сақлади ва унинг дуосини ижобат қилиб душманларини ҳалок қилди.

9-Роҳиб, подшоҳнинг дўсти, бола ва мўминлар азобларга сабр қилганларидек, Аллоҳ йўлида машаққатларга сабр қилиш керак.

10- Уйингдагилар, нега кеч қолдинг деса, сеҳргар тутиб қолди дегин, сеҳргар урмоқчи бўлса, уйимдагилар тутиб қолишди, дегин деб ўргатганидек, уруш вақтида ёлғон жоизлиги.

11- Гоҳида кишининг эътиқоди азиятларни кўтара олмайди. Азобнинг қаттиқлигидан жоиз бўлмаган нарсалар жоиз бўлиши. Подшоҳ дўстини азоблади бола ҳақида айтгунича, болани ҳам азоблади роҳиб ҳақида айтгунича. Аммо уларнинг эътирофи ундан нарига ўтмади. Уларни то ўлгунча қийнаса ҳам иймонларидан воз кечмадилар.

12- -Гоҳида шогирд устоздан афзал бўлиши мумкин. Ҳақиқатда боладан роҳибдан содир бўлмаган иш содир бўлди.

13- Даъват йўлида жонни ҳам қурбон қилиш. Бола одамларни Аллоҳга иймон келтириб қаноат ҳосил қилишлари учун ўз ҳаётини хатарга қўйиб подшоҳга ўзини ўлдириш йўлини ўргатди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

 Жиззах вилоят вакиллиги матбуот

котиби Усмонали ОРАЛОВ

[1] Бақара сураси 102-оятЯманнинг Нажрон шаҳрида Зунавос исмли бир подшоҳ ўтган бўлиб, унинг бир сеҳргари ҳийла-найранг ва сеҳр амалларини ишга солиб одамларни подшоҳ бу борлиқнинг илоҳи ва у ибодат қилинишга лойиқ зот эканлигига ишонтирарди.

[1] Бақара сураси 102-оят

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид