130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
ҒИЙБАТ ЎЗИ НИМА?
imon.uz 18-04-2020 1299Ғийбатнинг таърифи шуки, бирор кишининг
ёмон сифатини унинг ўзи йўқлигида, эшитса унга оғир ботадиган, дили ранжийдиган
тарзда баён этишга айтилади. Бундай ғийбат қилувчи тили билан айтсин, қўли
билан ёзсин ёки тана аъзоларининг бириси билан ишора қилсин, ғийбат қилинган
киши ҳоҳ кофир, хоҳ мусулмон бўлсин, бунинг аҳамияти йўқ. Кишида мавжуд
бўлмаган айб ҳақида гапириш эса туҳмат ва бўҳтон ҳисобланади. Мазкур таърифда
келтирилган сўзлар ўқувчига янада тушунарли бўлиши учун қуйидаги бир неча ҳадис
ва ривоятлар зикр этилади.
Ҳикоя. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг ҳузурларига паст бўйли бир аёл келди. У кетгач, Оиша розияллоху
анҳога "Эй Оиша, сен уни ғийбат қилдинг", дедилар. Оиша разияллоху
анҳо: "Мен унда бор нарсани айтдимку холос?!” дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам:
"(Бироқ) сен ундаги ёмон сифатни зикир қилдинг", деб марҳамат
қилдилар.
Буюк тобеъин Иброхим Наҳаий раҳимаҳуллоҳ
бундай деганлар: "Сен бировда бор нарсани (айбни) айтсанг, уни ғийбат
қилган бўласан, агар унда йўқ нарсани айтсанг, унга бўхтон қилган бўласан”.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайхи васаллам
саҳобаи киромлардан: "Ғийбат нима эканини биласизларми?", деб
сўрадилар. Сахобалар "Аллоҳ ва унинг Расули билгувчироқ”, деб жавоб
беришди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ғийбат –биродарингни у
ёқтирмайдиган нарса билан зикр қилишингдир", дедилар. "Эй Аллоҳнинг
Расули, мен айтган нарса биродаримда бор бўлса ҳам ғийбат бўладими?", деб
сўрашган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сен айтган нарса
унда бор бўлса, ғийбат қилган бўласан. Сен айтган нарса унда бўлмаса, бўҳтон
қилган бўласан”, деб марҳамат қилдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
"биродаринг" деган сўзлари билан сен ғийбат қилаётган киши бир
қарашда сенга қариндош бўлмаса ҳам аслида у сенга биродар демоқчи бўлганлар. Бу
биродарлик уч жиҳатдандир. Биринчидан сенинг ҳам унинг ҳам бобокалони Одам
алайхиссалом. Иккинчидан, сенинг ҳам унинг ҳам момокалони Ҳавво разияллоху
анҳодир. Учинчидан, ҳар иккингиз мусулмонсизлар, мусулмонлар эса ўзаро
ака-укадир. Киши туғишган ака-укасини ғийбат қилишдан ва уни хорлашдан иложи
борича сақланганидек, бошқа кишининг айбини фош қилишдан ҳам сақланмоғи лозим.
Эслатма. Бу замонда ҳамма ўта ёмон иш
бўлмиш ғийбатга муккасидан кетти. Ҳар бир одам ғийбатнинг таърифини ўз нафсига
мувофиқ шаклда баён қилади. Баъзи одамлар ғийбат деганида кишининг олдида
айтолмайдиган ёмон сифатларни унинг йўқлигида айтишни тушунадилар. Шунинг учун унинг
олдида ҳам айта олмайдиган айбларини ортидан гапириш ғийбат бўлмайди, деб
ўйлайдилар. Ҳолбуки, иш улар ўйлаганидек эмас...
Жиззах вилояти Пахтакор тумани
"Ҳидоят" жоме масжиди имом- хатиби
Амир АЛИМОВ