Ғор соҳиблари.

Ғор соҳиблари.

imon.uz 12-09-2024 283

Бани Исроил қавмидан уч киши тоғ ёнбағрида кетаётган эдилар. Тўсатдан чақмоқ ва момақалдироқ гумбурлаб, ёмғир қаттиқ ёға бошлади. Улар ёмғирдан пана бўладиган жой қидириб, тоғдаги бир ғорни кўриб, ёмғир уларга озор бермасидан олдин, тезлик билан ғорга кирдилар. Ғорга кириб ҳали роҳатни ва омонликни сезмасларидан, ҳаёлга келмаган ажойиб бир воқеа содир бўлди.

Ёмғир сабабли қаттиқ сел келиб, тоғнинг тепасидан тошларни оқизиб кела бошлади. Катта бир тош селга қўшилиб оқиб келди ва анави уч йигит кириб кетган ғорнинг оғзига келиб тўхтаб қолди. Ғорнинг оғзи батамом беркилиб қолганидан, улар ташқи оламдан бутунлай узилиб қолдилар. Улар гўё бир қабрда яшаётгандек эдилар.

Учаласи ҳам бундан даҳшатга тушди ва ўринларидан туриб, бу тошни суришга харакат қилишди. Лекин бу иш имконсиз, чунки тош жуда ҳам катта ва уни қимирлатишнинг имкони йўқ эди. Бу ҳақиқатдан уларга етган катта мусибат бўлди. Улар учун ҳозирги аҳволидан кўра шаррос ёғаётган ёмғирга сабр қилишлари осонроқ эди. Улар бу ғорда қамалда қолдилар. Уларда ҳозирги кундагига ўхшаган асбоблар ҳам йўқ, хуллас ундан чиқишга қодир эмасдилар.

Агар бирор киши уларни қидиришни ҳоҳласа ҳам, уларни тополмасди. Чунки ҳеч ким уларни мана шу катта тошнинг орқасида қамалиб қолган деб ўйламасди. Уларнинг оёқ изларини ҳам ёмғир суви ювиб кетганди. Ҳаммалари Аллоҳга илтижо қилиб сўрашдан бошқа нажот йўқлигига ишончлари комил бўлди.

Улардан бири ўрнидан туриб шерикларига: “Ҳар биримиз Аллоҳнинг розилигини тилаб қилган солиҳ амалимизни Аллоҳга васила қилиб, бизни бу тошдан халос этишини сўрашдан ўзга чорамиз йўқ”, деди.

Улар Аллоҳнинг розилигини тилаб қилган солиҳ амалларини васила қила бошладилар.

Биринчилари ота-онасига қилган яхшилигини васила қилди.

У чўпонлик қиларди. Унинг оила аъзолари, қўйлари, сигирлари ва туяларининг сути билан кун кўрарди. У ҳар доим чорваларини ўтлатиб уйга қайтганидан кейин сутини соғиб, аввал ота-онасига ичкизиб ундан кейин хотин бола чақаларига берарди.

Кунлардан бир куни, у яйлов талабида узоққа кетиб қолди ва уйга анча кеч қайтди. Одатдагидек сут соғиб, ота-онасининг олдига олиб келганида, улар ухлаб қолишган эди. Уларни уйғотишни ҳоҳламади. Ота-онасидан олдин болаларини таомлантиришни ҳам истамасдан, қўлида сут солинган идишни ушлаган ҳолда тунни бедор ўтказди. Болалари унинг оёқлари остида йиғлаб, овқатларини сўрардилар. У эса ота-онасини уйғотишни хоҳламасди. Шу холда тонг отди. У ота-онасини таомлантирганидан кейингина болаларини ва хотинини таомлантирди.

Аллоҳдан бошқа ҳеч ким бу киши ана шу кечани қандай қийинчилик ва машаққат билан ўтказганини билмайди. Бу иш унга осон бўлмаган. У оддий бир чўпон эди. Уйидан узоқ ерларга борган, йўл уни толиқтирган, қийнаган, кечгача юриб, машаққати зиёда бўлган, буларга қўшимча равишда, кичкина болалари йиғларди. Камдан-кам ҳолларда болаларини очликдан йиғлаётганини кўрган ота сабр қилиб қараб тура олади.

 “Аллоҳим бу ишни Сени Жамолингни хоҳлаб қилганман, бизларни бу ердан озод қил”, деди ва тошнинг оз қисми очилди, лекин улар ҳали у ердан чиқолмасдилар.

Уларнинг иккинчиси айтди: “Амакимнинг гўзал бир қизи бор эди. Мен уни қаттиқ яхши кўрардим. Бир куни у пулга мухтож бўлиб қолди ва менга ёрдам сўраб келди.

Мен пулни жамлаб келиб, уни ушлаб, икки оёғи орасига тушдим. Шунда қиз:

«Эй Аллоҳнинг бандаси! Аллоҳдан қўрқ! Узукни ҳаққини бермасдан очма!» деди.

Мен Аллоҳнинг жазосидан қаттиқ қўрқувни сездим. Унга мухтож бўлган нарсасини бердим ва у кетди. У мен учун инсонларнинг энг севимлиси бўлса ҳамки унга ёмонлик ҳам қилмадим тегинмадим ҳам.

«Аллоҳим бу ишни Сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бизларни бу ердан озод қил», деб дуо қилди.

Тош яна озгина очилди, лекин улар ҳали у ердан чиқолмасдилар.

Учинчи киши айтди: “Аллоҳим мен бир неча кишини ўз ишларим учун ишлатдим ва бир кишидан бошқа ҳаммасининг ҳаққини бердим. У ҳаққини олмасдан кетиб қолди. Мен уни кутдим, лекин у қайтиб келмади. Унинг пули фойда келтира бошлади, ҳатто жуда кўп мол-дунё бўлди.

Анча вақтдан кейин у мени олдимга келди ва ҳаққини сўради. Мен унга: “Сен кўриб турган мана шу туялар, сигирлар, қўйлар ва қулларнинг ҳаммаси сеники”, дедим. У киши мени мазах қиляпти деб ўйлади.

Мен унга: “Мен сени мазах қилаётганим йўқ. Сени пулинг фойда берди ва кўриб турганларингни ҳаммаси сеники”, дедим. У киши у нарсаларни олиб ҳеч нима қолдирмай ҳаммасини олиб кетди.

Тош батамом очилди ва улар у ердан чиқиб кетдилар.

Бу қисса Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» китобида келган 2333–ҳадис асосида тайёрланди.

Қиссадан олинадиган фойдалар:

1- Бу уч киши қилган солиҳ амалларини Аллоҳга васила қилганлари ва Аллоҳ уларни қутқаргани каби. Солиҳ амалларни Аллоҳга васила қилиш мумкинлиги.

2- Тақвонинг асари бандани балолар ва қайғулардан қутқарилиши. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр”.[1]

3- Машаққатлар ва балолар келган пайтда дуо қилиш лозимлиги. Ҳақиқатда Аллоҳ Ўзига дуо қилишга буюрган, ким Аллоҳга дуо қилмаса Аллоҳ ундан ғазабланади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Роббингиз: “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар”, деди”.[2]

4- Ота-онага яхшилик қилиш, бандани Аллоҳга ва Унинг муҳаббатига яқинлаштирадиган солиҳ амалларнинг улуғларидан бири эканлиги. Аллоҳ бундай бандасини дунё қайғуларидан ва қиёмат кунининг қайғуларидан қутқаради.

5- Аллоҳдан қўрқиш, балони қайтарадиган, фаҳш ишлардан тўхтатадиган ва Аллоҳга яқинлаштирадиган улуғ ибодатлардан бири эканлиги. Ҳақиқатдан бу киши Аллоҳдан қўрққанлиги сабабли фаҳш ишни тарк қилди ва уларни ғордан озод қилган сабабларнинг бири бўлди.

6- Банданинг бошқа бандаларнинг ҳақларини ва мол-мулкларини сақлаши фазилатли амал эканлиги. Ҳақиқатда мол соҳиби ўзганинг ҳаққини сақлади ва унинг фойдасига кўпайтирди. У киши ўз ҳаққини сўраб келганида, унинг молидан ҳосил бўлган ҳамма нарсани унга қайтариб берди.

7- Деҳқончилик, чўпонлик ва уларга меҳр билан қараш барокатли амал эканлиги. Ҳақиқатдан ер эгаси бировнинг ҳаққини ана шундай ишлатди ва озгина мол кўпайди. Аллоҳ у молга барака берди ва кам молни бир неча баробар кўпайтирди.

8- Амал соҳиби бу молларни ривожлантиришда олийҳиммат кўрсатди. Аммо ижарачи мол эгасига яхшилик кўрсатмади. Қилган меҳнати ва қийинчилиги эвазига ҳақ ташлаб кетиши керак эди

8- Амал соҳиби бу молларни ривожлантиришда олийҳиммат кўрсатди. Аммо ижарачи мол эгасига яхшилик кўрсатмади. Қилган меҳнати ва қийинчилиги эвазига ҳақ ташлаб кетиши керак эди.

[1] Талоқ сураси 2- оят.

[2] Ғофир сураси 60 -оят.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид