130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Ҳайвонларга зулм қилиш жоизми?
imon.uz 17-01-2020 704Ислом шариъати инсонларнинг
ҳақларини ҳимоя қилиш билан бирга, ҳайвонларга ҳам зулм қилишдан қайтаради.
Саҳиҳ Бухорийда Асмо бинти Абу Бакр
розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи
васаллам : “Менга дўзах яқин қилинди ҳатто эй Роббим мен улар билан
биргаман, дедим. Мушук тирнаётган аёлни кўриб, унинг мақсади нима?, деб сўрадим.
Улар: Аёл, мушукни қамаб очликдан ўлдирди, таом ҳам бермади ва ер ҳашоратларини
ейишга қўйиб ҳам юбормади” дедилар.
Имом Бухорий ва имом Муслим Абу
Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам “Бир киши йўлда кетаётиб жуда чанқаганидан қудуқ топиб унга
тушиб сув ичиб чиқса, чанқаганидан намликни егудек бўлиб ҳансираб турган ит
турибди. Киши бу ит мендан ҳам чанқоқроқ экан деб, қудуқга тушиб маҳсисига сув
тўлдириб чиқиб итнинг оғзига тутиб, ичкизибди,
Аллоҳ унинг бу амалини қобул қилиб, гуноҳларини мағфират қилибди дедилар”.
Саҳобалар эй, Аллоҳнинг Росули ҳайвонлардан ҳам бизга ажр борми? Дедилар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳар бир ҳўл жигарда ажр бор” дедилар”.
Демак инсон ҳар қандай тирик жон эгасига
қилган яхшилиги эвазига ажр олар экан.
Ҳайвон эгаси ҳайвонига сув, ем,
ҳашак бериб парвариш қилиши лозим. Саҳл ибн Ҳанзаладан ривоят қилинади,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қорни ичига ёпишиб кетган туянинг ёнидан
ўтаётганларида “Тилсиз ҳайвонларга озоб беришдан Аллоҳдан қўрқинглар,
уларни қийнамай мининглар ва яхши таомлар берингалр”, дедилар. (Абу
Довуд ривоят қилган).
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади: Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ансорларнинг бирининг боғига кирдилар, у ерда бир туя бор экан. Туя
Расулуллоҳни кўриб ғамгин бўлди ва кўзларидан ёш оқди. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам келиб унинг кўз ёшини артгандилар жим бўлиб қолди. Расулуллоҳ “Бу
туянинг эгаси ким, бу туя кимники?”, дедилар, ансорий бир йигит келиб
меники ё Расулуллоҳ деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ
сенга мулк қилиб берган бу ҳайвонга (бундай муомила қилишдан) Аллоҳдан
қўрқмайсанми, чунки у менга сенинг оч қўйганинг ва озор берганингдан шикоят
қилаяпди”, дедилар. (Абу Довуд ривоят қилган)
Ҳайвонлар эгасининг қўлида аср. Улар
гапираолмайди, ўз холатидан хабар бера олмайди. Шунинг учун Ислом шариъати
уларнинг ҳақларига риоя қилишга буюради.
Ибн Жавзийдан ривоят қилинади: Умар
ибн Абдулазизнинг қули хачирини миниб ҳар куни бир дирҳам ижара ҳаққи олиб
келарди. Бир куни бир ярим дирҳам олиб келди. Умар ибн Абдулазиз:
Сенга нима бўлди, бугун кўп дирҳам
олиб келибсан, деди. Қули:
Базорим чаққон бўлди, деди. Умар ибн
Абдулазиз:
Йўқ, лекин сен хачирни қийнабсан,
Шунинг учун уни уч кун минмасдан боғлаб қўй, дедилар.
Ҳайвонни қийнаш, тоқатидан кўпини
кўтартириш жоиз эмас. Умар ибн Абдулазизнинг даврида Мисрда бир қавм туяларга
тоқатидан ошиқча юк ортаётгани хабари Умар ибн Абдулазизга етиб келганида Миср
волийсига хат ёзиб, туяларга юк ортишнинг чегараси олтиюз ротл ундан ортиқчаси
мумкинмас деб амр қилган.
Ислом дини бева бечоралар,
етимларнинг ҳаққига риая қилиш, уларга ёрдам кўрсатиш, мазлумларга зулм қилмаслик,
инсонларнинг ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилишга буюрганидек, ҳайвонларга азоб беришдан
қайтаради ва уларни яхши парваришлашга буюради.
Ўзбекистон
мусулмонлари идорасининг
Жиззах вилоят вакиллиги матбуот
котиби
Усмонали ОРАЛОВ