Ҳизбут таҳрир

Ҳизбут таҳрир

Mimon.uz 2021-11-17 11:57:46 2111

Фаластинда Исроилга қарши озодлик партияси мақсадида асос солинган бўлишига қарамай, аслида нима мақсадда тузилгани ҳаммага аён бўлиб улгурди. Исломнинг ўзига хос сиёсий тизимини ёмон отлиқ қилиш, ҳамосатли ёш мусулмон йигит ва қизларни уларнинг ўз давлати қўли билан ҳалок қилиш, имом домлалар ва уламолар билан турли мавзудаги баҳс-мунозалар қилиб, уларнинг обрўсини ер билан яксон қилиш, халифаликни тузишимиз керак деган шиор билан мусулмонларни хато йўлга бошлаш бу партиянинг асл мақсадлардандир. Бу оқим ёки жамоат эмас. Шунчаки номидан кўриниб турганидек партия! Бундан олдин зикр қилинга тоифалардан асло қолишмасдан имом домлаларимиз ва уламоларимизни АДАШГАН дейишади, камига сарой мулласига чиқаришади. Ўзлари эса куфрнинг боши Инглиз давлати қарамоғида, бош штаби Лондонда жойлашган, сиёсий ва бошқа дастакларни эса айнан ўша Ислом душманларидан олишади. Ўзининг видео чиқишлари билан динимиз ва уламоларимизга тўҳмат ва бўҳтон қилишдан тап тортмаётган Маҳмуд Абдулмўмин бунга яққол мисол бўла олади.

Азиз биродарлар! Юқоридагилар қайтадан яхшилар кўз югуртириб чиқинг. Буларнинг ўртоқ нуқталари битта - уламоларимизни АДАШГАНГА чиқаришдир. Бири кофир-даҳрий бўлса, бошқаси мужассима ёки куфрга яқин ақидада. Лекин қилаётган ишларининг натижаси битта - Ислом динимизга зарар беришдир. Динимизга зарар беришда бирлашганлари, бир бўлиб уламоларимизга тош отишлари ортиқ сир эмас. Кузатув ва хулосаларим шунга келдики, буларнинг барчаси бир жойдан бошқарилади. Бунинг акси бўлиши мумкин эмас, менимча. Қуръонийлар, салафийлар, Ҳизбут-таҳрир ва бошқа тоифаларнинг орқасида турганлар Ислом дини душмани экани барчамизга аён. 

Азиз биродарлар! Биргина мусулмонлар эмас, бутун инсоният бошига тушган бу мусибатли кунларда юқоридаги тоифа вакиллари бузғунчиликларини бир он бўлса ҳам тўхтатмасдан, қилмишларини давом эттириб келаётганлари сизни ўйлантириб қўймаяптими? Карона вабоси кунимиз ташвиши бўлишига қарамасдан, бу тоифалар қилмишларидан оғмасдан толмасдан давом этаётганларини кўрмайсизми? Гўё Биргина ишни бажаришга мажбурланган, бажармасдан тура олмайдиган кишиларга ўхшайдилар. Бирор имом домламиз ёки олимимиз хато гапириб қўйса, уларнинг куни туғар эди. Масжидларимиз ҳам ёпилган, жумаларимиз ҳам тўхтаган. Аммо булар тўхтамаяпти. Чунки буларда на халқимиз дарди бор, на динимиз дарди бор. Биттагина дарди шу - уламоларимизни адашганга чиқариш ва халқимизни уламоларимиздан совутиш халос. 

Аллоҳ таоло уларнинг орасини бузсин. 

Аллоҳ таоло уларни мақсадига эриштирмасин. 

Аллоҳ таоло Ислом ва уммати Ислом душманларини ҳалок қилсин. Ҳалок қилсин. Ҳалок қилсин. 

Аллоҳ таоло Ислом ва мусулмонларни ғолиб қилсин, ғолиб қилсин, ғолиб қилсин. 


Жиззах шаҳар "Қалия" жоме масжиди имом-хатиби

Шайзақов Фахриддин

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид