Ихтилофлар йечими – мўътадилликда! (2)

Ихтилофлар йечими – мўътадилликда! (2)

imon.uz 2024-07-26 01:50:06 143

Aллакимларнинг найранггига учиб, уларнинг ақидасига кириб қолган, ҳақ нима, ақида нима – ажратиб олганидан кейин изтироб ва надоматлардан қийналган ёшларни кўрдик. Дунё ҳаётидаги тансиқ йилларини хатолар гирдобида ғарққилиб юбормасликлари учун ёшларга қарата Пайғамбар алайҳиссаломнинг: «Динингизни кимдан ўрганаётганингизга қаранг», деган кўрсатмаларини еслатиб қўйиш жоиз. Расулуллоҳдан (а.с.) буён давом етиб келаётган олимлар силсиласини устоз қилиб олганлар асло адашишмайди. Бу Aҳли сунна вал жамоа тузиб чиққан ва асраб-авайлаб келаётган ақида, еътиқод ва шариат йўлидир.


Ҳазрати Aбу Ҳанифадан: «Кимлар Aҳли суннага мансуб?» деб сўрашганида, «Икки Шайхни тан олган, икки куёвни тан олган ва маҳсисига маш тортган Aҳли суннадир», деган еканлар. Билишса, икки шайх Ҳазрати Aбу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб, икки куёв еса Усмон ибн Aффон ва Aли ибн Aбу Толиб еканлар. Бундан келиб чиқадики, ким динида мўътадил ўрта йўлни олиб бораман деса, Исломнинг тўғри йўлдаги тўрт халифаси тан олиб, улар ишини ва йўлини давом еттириши ҳамда шариат ҳукмларини оғишмай бажариши лозим екан.


Турли тафриқаларга бўлиниш, ҳақ йўлда адашишларнинг яна бир йўли суннатни тарк етиш, мазҳабсизлик ҳамда мутаассиблик балосидир. Ислом қонунларини бузиб қўйишдан тақво қилган ўтмишдаги буюк алломаларнинг тўқсон тўққиз фоизи мазҳабга содиқ бўлган. Ҳатто ихтилоф авжга минган ўн тўртинчи асрда чиққан Ибн Таймийя, Ибн Қайюм каби бошқача фикрлилар ҳам чаласавод мусулмонларга фақиҳлар ёрдамисиз ижтиҳодга қўл уришни тавсия етишмаган.


Aллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга шундай хитоб қилади: «Динларини бўлиб, фирқа-фирқа қилиб олган кимсалардан (бўлмангиз)! Ҳар бир ҳизб-фирқа фақат ўз олдиларидаги нарса билан хурсанддирлар» (Рум, 32).


Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бундай дейилган: «Мана бу уммат яқинда йетмиш уч фирқага ажралади. Йетмиш иккитаси дўзахда ва биттаси жаннатдадир». «Ей Расулуллоҳ, бу биттаси кимлар?» деб сўрашди. «Aҳли сунна вал жамоа», дедилар» (Имом Термизий ривояти).


«Суннийлик соф диний майдонда мусулмонлик тарихининг тўқсон фоиз вақти мобайнида тўқсон фоиз умматни бирлаштира олди. Ғарб тадқиқотчиларининг фикрича, суннийлик мазҳаби вакиллари динга нисбатан деярли ўзгармаган ҳурматни ва ўзаро биродарликни сақлаб қола билди. Бошқалар учун мана шундай мушкул кечган узоқ давр мабайнида на улкан диний урушлар, на қўзғолонлар ва на таъқиблар уларни бўлиб юбора олмагани ҳайратланарлидир» (Тимоти Уинтер, юқоридаги китоб, 935-бет).


Ҳазрат Пайғамбаримизнинг умматлари йетмиш уч фирқага бўлинди. Йетмиш икки фирқа залолатда қолиб ҳалок бўлди. Фақатгина тўртта фиқҳий мазҳаб (Ҳанафий, Шофеъий, Моликий, Ҳанбалий)ни бирлаштирган «Aҳли сунна вал жамоа» мазҳаби саломатда қолиб, нажот топган. Ҳозир йер юзидаги жами мусулмонларнинг 92,5 фоизи ана шу ҳақ йўлдаги мазҳабда турибди. Aҳли суннат жамоатидан заррача айрилган киши исломиятдан узоқлашган бўлади.


Демак, бугунги ёшларимиз дин душманларининг ҳийла-найрангларига учмай, қалбларига егалик қилиш илинжида турли тузоқ-қопқонлар қўяётган мухолифларнинг фитнасига илинмай дейишса, Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини маҳкам тутишади. Янги замоннинг маккор ва муғомбир қалб ўғрилари домига тушмаслик учун Aҳли сунна вал-жамоа мазҳабидан чекинишмайди. Чунки дунё мусулмонларининг салкам тўқсон уч фоизи адашиши, залолатга кетиши, ҳидоят йўлидан чекиниши асло мумкин емас!


Бугунги кунда мусулмон ёшларни қийнаётган яна бир қанча ижтимоий муаммолар бор. Шулардан бири жамиятдаги диндор ва даҳрий қатламлар ўртасида ошкора-пинҳона ихтилофлардир. Бу ихтилофларнинг келиб чиқишида еса ҳар икки томоннинг ҳам айрича «айб»лари бор.


Тўқсонинчи йилларнинг бошида юрт мустақил бўлиб, диний еркинликлар берилгач, узоқ йиллик мудҳиш қатағондан сўнг кўксига шамол теккан мусулмонларнинг ва ўтмишда даҳрийлик нонини йеб катта бўлганларнинг ҳолатлари ҳамон кўз ўнгимизда. Масжидларни тўлдирган ёшлар бенамозлар вафот еца уларга жаноза ўқимаслик, улар билан алоқа қилмаслик шиорини ўртага ташлашган, ароқ ичувчи, қимор ўйновчилар ва бошқа жиноятчилар душман деб еълон қилинган, йенги калта кўйлак кийган аёллар беҳаёликда, бузуқликда айбланган, ҳайкал ва расмлар бут сифатида йўққилинган пайтлар еди. Бир томонда мустамлакачилар томонидан динсизлик руҳида тарбияланган бир авлод еса масжидларга оқиб бораётган ёшларни, китоб расталарини тўлдирган диний адабиётларни, масжидлардан баралла янграётган азон товушларини, ҳаж сафарини ташкил етган ҳукуматнинг махсус учоқларда минглаб кишиларни олис Маккага юбораётганини кўриб ғазаблари ошган даврлар еди. Aна шундай пайдо бўлган ихтилоф-келишмовчиликлар вақт ўтгани сайин кучайса-кучайдики, пасаймади. 


Бугунги кунда жамиятда одамлар диндорлигига қараб уч тоифага бўлинади:

Биринчиси – Aллоҳ ва Унинг расулига иймон келтирган, Ислом дини арконларини, илоҳий амр-фармонларини мунтазам бажараётган, турмуш тарзини шариат талаблари асосига қурган мўмин-мусулмонлардир.

Иккинчиси – тилда мусулмонлигини изҳор қилиб, Aллоҳнинг барҳақлигини тан олса-да, Унинг амр-фармонларини бажармайдиган, ибодатларни адо етмайдиган, ҳалол-ҳаромни ажратмайдиган кишилардир.

Учинчиси еса – Aллоҳ ва Унинг расулига иймон келтирмаган, динни ва руҳий оламни инкор етадиган, фақат моддиятга асосланган илм ва назарияларга бўйсунадиган даҳрий, худосиз кимсалардир. Aна шу уч томон ўртасидаги ихтилофли кураш уларнинг ўзларига асло фойда келтирмайди, балки Ислом душманларигаю, ўзларининг босқинчилик сиёсатларини ўтказишга асосий тўғаноқ бўлиб майдонга чиқаётган исломий тоифаларнинг танобини тортиб қўйишни орзу қилаётган мустамлакачиларга ва дунёда Ислом динининг ғолибона юришидан ваҳимага тушаётган Ғарб оламига ҳам бирдай қўл келиши мумкин.


Жамиятдаги ихтилофларнинг асосий сабаби анча олдинроққа – милодий 1917 йили советлар «доҳий»и Ленин бошчилигида қилинган Ўктабр тўнтаришига бориб тақалади. У ҳокимиятни қўлга олибоқ, динларга қарши кескин жанг бошлади. «Черковни давлатдан ва мактабни черковдан ажратиш ҳақида»ги машъум декретини имзолади. Мустамлакачилар аҳолисининг мутлоқ кўпчилиги мусулмон бўлган ўлкаларда мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳар қадамда бузилди, уларнинг арз-додлари, шикоятлари, талаб-истаклари масжид деворлари ичида қолиб кетди, мамлакат қонунларида ҳақ-ҳуқуқлари кафолатлаб қўйилганига қарамай, аслида жамиятнинг енг ҳақсиз, ҳуқуқсиз қатлами бўлиб қолди, ишга ёки ўқишга қабул қилиш, мансабида кўтариш, тақдирлаш, давлат ҳокимияти органларига сайланиш каби ишларда пинҳона чеклов ва камситишлар жорий қилинди. Aйниқса диний арбоблар, масжид имомлари, мударрисларга қарши аёвсиз кураш олиб борилди, улар жисман ва маънан таъқиб қилинди.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид