ИЛМИ СЕНДАН ТЎСИБ ҚЎЙИЛГАН НАРСАЛАРНИ БИЛИШГА УРИНМА

ИЛМИ СЕНДАН ТЎСИБ ҚЎЙИЛГАН НАРСАЛАРНИ БИЛИШГА УРИНМА

Mimon.uz 2021-12-06 11:06:07 438

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳнинг шогирди Исмоил Музаний раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади: 

"Тавҳид ҳақида (Оллоҳ таоло зоти ҳақида Қуръону Суннатда келмаган) айрим нарсалар хаёлимга ўрнашиб олган, юрагимга ғулғула солиб келар эди. Бу нарсаларни миямдан чиқариб ташлай оладиган бирор киши бўлса, Шофеийдан бошқаси бўлмайди, дедим-да, унинг олдига бордим. Миср масжидида экан. Қаршисига чўкка тушиб ўтирдим ва дедим:

- Ичимда тавҳид ҳақида бир нарса ғимирлай бошлади. Сиздан бошқаси билмайди, деб ўйлайман. Бу ҳақда сиз нима дейсиз?

- Қаердалигингни биласанми? - деди.

- Улардан бир юлдузнинг жинсини, қачон чиқиши, қачон ботишини, нимадан яралган, биласанми? - деди.

- Йўқ, - дедим.

- Яратиб қўйган нарсаларидан кўзинг билан кўриб турган нарсангни билмайсану, Яратувчиси ҳақида тусмоллаб гапиришга уринасан?!

Кейин мендан таҳоратдаги бир масала ҳақида сўради. Жавобда хато қилдим. Ўзи ўша масалани тўрт фаръий бўлакларга бўлиб, сўради. Биронтасида тўғри жавоб беролмадим.. 

- Кунда беш маҳал эҳтиёжинг тушадиган нарсаларни ўрганишни қўйиб, Яратувчини ўрганишга ўзингни мажбурлаб такаллуф қиласан?! Ичингда яна шундай нарса ғимирлайдиган бўлса, Оллоҳга қайт, унга ёлвор. Оллоҳнинг мана бу қавлига қайт:

"Сизнинг илоҳингиз ягона Илоҳдир. Ундан ўзга ибодатга лойиқ ҳеч бир илоҳ йўқ, У Меҳрибон, Раҳмли зотдир. Албатта, осмонлару ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, одамларга манфаатли нарсалари ила денгизда сузиб юрган кемада, Оллоҳнинг осмондан сув тушириб, у билан ерни ўлимидан кейин тирилтириши ва унда турли жонзотларни таратишида, шамолларни йўналтиришида, осмону ер орасидаги итоатгўй булутда ақл юритувчи қавмлар учун оят(белги)лар бор". 

Фаришталар, набилар етмадилар,

Бўйин сундилару фикр этмадилар.

Вале фикр эт Худонинг қудратиға,

Ажойиб ишлариға, санъатиға.


Миролим Мансур тайёрлади

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид