ИМОМ МОТУРИДИЙ ДУНЁ УЛАМОЛАРИ ЭЪТИРОФИДА

ИМОМ МОТУРИДИЙ ДУНЁ УЛАМОЛАРИ ЭЪТИРОФИДА

imon.uz 21-10-2024 81

Тўлиқ исми Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд бўлган Абу Мансур Мотуридий Аҳли сунна вал жамоа(Суннатга амал қилувчи ва жамоатга эргашувчи кишилар)нинг улуғ олимларидан биридир. Аҳли сунна вал жамоа - ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисмини ташкил қилган. Улар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин: Абу Бакр, Умар, Усмон, Али разияллоҳу анҳумнинг суннатларини маҳкам ушлаганлар. Улар - дин пешволари бўлмиш саҳобалар, тобеъинлар ва тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомлари йўлларига эргашган жамоадир. Аҳли суннат вал жамоа мазкур улуғларнинг йўлини нақл ва муттасил иснод (оғизма-оғиз эшитиш) билан қабул қилиб олганлар.

Имом Мотуридий Аҳли сунна вал жамоа ақидасини шарҳлаш, нақл ва ақл ёрдамида ёритиб беришда муҳим рол ўйнаган атоқли исломий шахсиятлардан бири ҳисобланади.

Бугун ислом оламининг 50% дан кўпроқ мусулмон аҳолиси айнан Имом Мотуридийнинг ақидавий мазҳабига мансубдир. У зот кўпчилик эргашувчилари ҳанафий мазҳабида бўлган мотуридийлик ақидавий таълимотининг имомидир. Имом Мотуридий Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳунинг ақидавий қарашларидан кўп истифода олган. Бироқ, у киши Абу Ҳанифанинг ақидавий йўлини ёритиб шарҳлаб берувчи бўлибгина қолмай, балки унда ўзининг мустақил услубига асос солган ҳамдир. Имом Мотуридий ўз даврида исломнинг мужаддидларидан бўлган. У кишининг насаби Маккадан Мадина^ шаҳриға—ҳижрат—қили_б__ўтган Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз уйидан жой берган Абу Айюб Ансорийга бориб етади. Шунинг учун ҳам Камолуддин Баёзий у кишини: “Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий Ансорий”, деб ёзади. У

киши ислом тафаккурининг етук олимларидан биридир. Аҳли сунна ақидасини ҳимоя қилиш, бидъат ва залолат аҳлларига раддиялар беришда у кишининг роли каттадир. Ақидани ҳимоя қилишдек ушбу вазифани адо этишни Имом Мотуридий Имом Ашъарийдан олдинроқ бошлаган. Имом Мотуридийнинг издошлари у кишига турли хил лақаблар (илмий унвонлар)ни беришган. “Имомул ҳудаа” (ҳидоятга бошловчи имом), “Аламул ҳудаа” (ҳидоят маёғи), “Имомул мутакаллимийн” (мутакаллимларнинг устози), “Мусаҳҳиху ақоидил муслимийн” (мусулмонларнинг ақидаларини ҳар хил бидъат ва хурофотлардан тозаловчи киши), “Раису Аҳлис суннати” (Аҳпи сунна раиси), “Қйдвату Аҳлис суннати вал иҳтидо” (суннат ва ҳидоят аҳлининг муқтадоси), “Рофиъу аъломис суннати вал жамоати” (Суннат ва жамоат байроқларини баланд кўтарувчи), “Қолиъу азолийлил фитнати вал бидъати” (фитна ва бидъат залолатларини таг-томири билан узиб ташловчи), “Шайхул ислом” (исломдаги буюк устоз) ва бошқалар Имом Мотуридийга берилган ана шундай фахрли унвонлар жумласидандир. Бу сифатлар ва унвонлар у кишининг ўз издошлари қалбидан чуқур жой олганини, суннатга ёрдам бериш ва ҳимоя қилиш йўлида салмоқли натижаларга эришганини кўрсатади. Зеро, Имом Мотуридий ислом оламининг шарқий ҳудудларида фаолият олиб борган бўлса, Абул Ҳасан Ашъарий унинг марказий

ҳудудларида фаолият олиб бориб, бузғунчи ва экстремистик қарашлар

;арши самарали кураш олиб борган. Зотан, Имом Мотуридий Абу

Ҳанифанинг вафотидан тахминан юз йил кейин дунёга келган. Имом Ашъарий эса ўз ҳаётининг охирги учдан бир қисми ўтиб бўлганидан кейин Ахди сунна акидасига ўтган. Уларнинг барчалари бир-бирига ўхшаш ақидавий ёндашувга амал қилдилар ва уни амалда татбиқ этдилар. Натижада, улар вақт ўтиши билан суннатга асосланган шундай бир ақидавий таълимотни шакллантирдиларки, ислом оламидаги мусулмонларнинг тўқсон фоизидан кўпроғи бугун унга мансубдирлар.

Имом Мотуридий бир қатор асарлар битган. Улардан калом ва ақида илмий^—доирлари, фиқҳ асосларига деирлари д^Қуръони каримнинг тафсирига доирлари бор.

Калом илмига доир асарлари бир нечта бўлиб, шулардан энг машҳурлари “Тавҳид”, “Мақолот”, “Ар-родду алал-қаромита”, “Баёну ваҳмил-муътазила”, “Роддул-усулул-хомса ли Аби Муҳаммад Боҳилий”, “Родду авоилил-адиллати лил-Каъбий”, “Родду китабу ваъийдул-фуссоқ лил- Каъбий”, “Родду таҳзибил-жадал лил-Каъбий” ва бошқалардир.

Имом Мотуридийнинг фиқҳ асосларига доир асарларига келсак табақотларга оид китобларда, шунингдек, “Кашфуз зунун” номли китобда унинг “Ал-жадал” ва “Маохизуш-шароиъи фи усулил-фиқҳ” номли иккита китоби тилга олинади.

“Бадоиъус саноиъ” китобида Аплоҳ таолонинг: “Бас, тунга кириш пайтннгизда ҳам, тонгга кириш пайтингизда ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтингиз! Осмонлар ва Ердаги (айтилаётган барча) ҳамд Унга хосдир. Кечки пайтда ҳам, қуёш заволи пайтига киришингизда ҳам (Унга тасбеҳ айтингиз)!”(Рул/ сураси, 17-18 - оятлари), деган сўзидан беш вақт намоз вақтларини чиқариб олиш асносида шундай жумлалар келган: “Абу Мансур Мотуридий Самарқандий: “Улар (саҳобалар) ушбу оятдан беш вақт намоз фарз эканини тушуниб етганлар. Агар уларнинг тушунчалари ҳам бизнинг замондаги одамларнинг тушунчалари сингари бўлганида оятда зикр қилинган тасбиҳ айтишдан бошқасини тушуниб етмаган бўлар эдилар”, деган”.

Имом Мотуридийнинг Қуръони карим тафсирига доир асарига келадиган бўлсак, “Таъвилоту Аҳлис-сунна” ана шундай асарларидан биридир. Ҳижрий етти юз етмиш бешинчи йилда вафот этган имом Абдул Қодир Қураший бу китобга: “У тафсир бобида ҳеч қандай китоб унга тенг келолмайдиган бир китобдир. Ҳатто бу фан соҳасида ундан олдингилар ёзиб кетган асарлар ҳам унга яқин келолмайди , деб таъриф берган.

ш

I'        

Аллома Тошкуброзода “Мифтааҳус-саодат”да шундай ёзади:

“Сўнгра шуни билингки, Аҳли сунна вал жамоанинг калом илмидаги раиси икки кишидир. Бири ҳанафий, бошқаси шофиий мазҳабида. Ҳанафий мазҳабидагиси ҳидоятга бошловчи имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий бўлса, шофиий мазҳабидагиси шайхус сунна (суннат илми устози) ва раисул-жамоа (Аҳли сунна раиси), мутакаллимлар имоми, пайғамбарлар улуғи(Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг суннатларига ёрдам берувчи, динни ҳимоя қилувчи, мусулмонларнинг ақидаларини сақлаш йўлида саъй-ҳаракат қилувчи Абул Ҳасан Ашъарий Басрий, улуғ шариатни уйдирма ҳадислардан ҳимояловчи киши бўлиб, ислом динига ёрдам беришга ўзини бағишлаган ва унга етарли даражада ёрдам бергандир”.

Мулло Али Қорий ўзининг “Мирқотул мафотийҳ” номли асарида шундай ёзғаш- “Аллоҳ таолонинг: “Ҳавои нафсини ўзига “илоҳ” қилиб олган кимсани кўрдингизми?” деган сўзи ҳамднулар жумласидандир. Бу оятдаги “ҳавои нафс”дан мурод мутлақ эътиқодлардир. “Мункарлар”дан мурод эса Китоб ва Суннатга асосланмаган бузуқ ҳавои нафслардир. Мункар ҳавои нафслар - бу, Аҳли сунна вал жамоанинг икки имоми - Абул Ҳасан Ашъарий ва Абу Мансур Мотуридий тутган йўлга хилоф келадиган бузуқ ақидалардир”[1].

Муҳаммад Зоҳид Кавсарий шундай ёзган: “Бас, Ашъарий ва Мотуридий - айнан шу икковлари Аҳли сунна вал жамоанинг машриқ-у мағрибдаги имомларидир. Уларнинг сон-саноқсиз асарлари бор. Бу икки имомлар ўртасида воқе бўлган ихтилофларнинг кўпчилиги лафзий ихтилофлар бўлиб, бу ихтилофли масалалар ҳақида бир қанча китоблар тасниф қилинган. Баёзий “Ишоротул маром фии иборотил Имом” номли китобида уларни чиройли тарзда ихчамлаштириб зикр қилган. Забидий “Иҳёу улумид дийн”га ёзган шарҳида унинг матнини нақл қилиб ўтган”[2].

Ҳофиз Муртазо Зубайдий “Иҳёу улумид дийн”нинг шарҳида: “Аҳли сунна вал жамоа деб ҳеч бир қайдларсиз ишлатилса, улардан мурод ашъарийлар ва мотуридийлардир”[3], деган.

Худди шу китобнинг бошқа бир жойида: “Аҳли суннадан мурод - тўртта фирқадир. Улар: муҳаддислар, сўфийлар, ашъарийлар ва мотуридийлар”[4].

Имом Сафориний Ҳанбалий “Лавомиъул анворил баҳийя” номли китобида шундай деган: “Аҳли сунна вал жамоа учта фирқадир. Улар: Асарийлар. Уларнинг имоми Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу. Ашъарийлар. Уларнинг имоми Абул Ҳасан Ашъарий раҳимаҳуллоҳ. Мотуридийлар. Уларнинг имоми Абу Мансур Мотуридий раҳимаҳуллохдир. Аммо залолатдаги фирқаларга келсак, улар жуда ҳам кўпдир”[5].

Қувайтлик аллома шайх Абдуллоҳ ибн Халаф Даҳян Сафориний Ҳанбалийнинг юқоридаги тақсимотига қуйидагича изоҳ берган: “Агар: “Ҳадиси шарифнинг лафзи чекланишни тақозо қилади. (Яъни, ҳадиснинг лафзидан кўриниб турибдики, нажот топадиган фирқа учта эмас биттадир). Зеро, унда: “Менинг умматим етмиш нечта фирқага бўлиниб кетади. Уларнинг барчалари дўзахдадир. Фақат биттаси - у ҳам бўлса, мен ва менинг саҳобаларим юрган йўлдагиси бундан мустаснодир”, дейилган”, десангиз унинг жавоби қуйидагичадир:

(Сафориний ҳанбалийнинг тақсимотида келган) учта фирқа битта фирқа ўрнидадир. Чунки уларнинг барчалари аҳли ҳадис бўлишган. Чунки, ашъарийлар ҳам, мотуридийлар ҳам ҳадисларни рад этишмаган, уларга эътиборсиз муносабатда бўлишмаган. Ё уларни Аллоҳнинг ҳукмига ҳавола.


Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид