130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Имом Мотуридий ва мотуридия мазҳаби
imon.uz 26-02-2020 660Мотрудия мазҳаби мазқаби асосичиси бўлган
улуғ бобомизнинг исми шарифи Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Мақмуд Абу Мансур Мотуридий
Самарқандий Ансорий бўлган.
Камолиддин Баёзийнинг таҳқиқига кўра Имом
Мотуридийнинг насаби машҳур саҳобий Абу Аййуб Ансорийга бориб тақалади. Шунинг учун
у зотга “Ансорий” нисбати ҳам берилган.
Имом Мотуридийнинг туғилган йили аниқ маълум эмас. Манбаларни
солиштириб чиққан уламолар имом Мотуридийнинг устозларидан бири бўлган Муҳаммад
ибн Муқотил Розийнинг ҳижрий 248 йилда вафот этганига кўра, бу зотнинг тугилиши
ҳижрий 240 йиллар атрофига тўгри келишини айтишган.
Аҳли сунна вал-жамоанинг имоми бўлган ушбу зотнинг
туғилган йили бу қадар ноаниқ бўлиши, ҳатто вафот этган йилида ҳам ихтилофлар
борлиги тўғрисида кўплаб сабаблар айтилган. Мазкур сабабларнинг энг асосийси бу
зотнинг ўша пайтдаги аббосийлар давлати маркази бўлган Бағдоддан узокда
сомонийлар давлатида яшагани ҳисобланади.
Имом Мотуридий кўплаб устозлардан таълим олган бўлиб, уларнинг
машҳурлари қуйидаги зотлардир:
1.
Имом Абу Бакр Аҳмад ибн Исҳоқ Жузжоний;
2. Имом Абу Наср Аҳмад ибн Аббос Иёзий;
3. Нусайр ибн Яҳё Балхий;
4.
Муҳаммад ибн
Муқотил Розий ва бошқалар.
Ушбу
тўртта устоз имом Мотуридийни имом Абу Ханифагача
бўлган санадини боғловчи усгозлар ҳисобланади.
Чунки Аҳмад Жузжоний, Иёзий ва Балхийлар 200 ҳижрий
санада вафот этган Абу Сулаймон Мусо Жузжонийнинг шогирдларидир. Бу зот эса
Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадларнинг шогирди бўлган. Демак шунга кўра ҳанафия
мазҳаби имом Мотуридийга қуйидаги
санад билан етиб келган:
-
Имом Абу Ҳанифа
-
Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад
-
Аҳмад Жузжоний, Иёзий ва Балхий
Имом Мотуридийнипг шогирдлари
Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳ кўплаб шогирдлар етиштирган бўлиб,
уларнинг энг машҳурларидан айримлари
қуйидаги зотлардир:
- Абулқосим Исҳоқ ибн Муҳаммад. Бу зот Ҳаким Самарқандий
номи билан машҳур бўлган. Самарқандда
қозилик лавозимида ишлаган. “Соҳаифул илаҳия”
(Илоҳий саҳифалар), Саводул аъзам" (Улкан жамоат), “Родду ала асҳабил ҳава”
(Нафсу ҳавога эргашганларга раддия) каби кўплаб асарлар ёзиб қолдирган. Ҳижрий
345 йилда вафот этган;
- Имом Абулҳасан Али ибн Саъийд Рустуғфаний.
“Иршадул мубтадий” (Йўл бошидаги кишини мақсадга йўллаш), “Заваид ва фаваид фи
анваил улум” (Турли илмлардаги қўшимчалар ва фойдалар) каби
кўплаб асарлар ёзган. Ҳижрий 350 йили вафот этган;
- Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад Самарқандий. Бу зот тафсир, ақоид, фиқҳ,
ва тасаввуфга оид ўндан ортиқ китоблар ёзган. Ҳижрии 373 йилда
вафот этган;
- Имом Абу Муҳаммад Абдулкарим Паздавий. Паздавий
фивҳ илмида пешвадам бўлган. Ҳижрий 390 йил вафот этган.
Уламолар Имом Абу Мансур Мотуридий
раҳматуллоҳи алайҳни шаръий илмларнинг учта йўналиши
бўйича асарлар таълиф этганини баён қилганлар:
1. Тафсир;
2.
Усулул фиқҳ;
3.
Ақоид.
Тафсир йўналиши бўйича “Таъвийлоту
аҳли сунна” (Аҳли суннанинг тушунтиришлари) тафсирини ёзган. Бу тафсир Аҳли
сунна вал- жамоанинг Қуръон оятлари тафсиридаги қарашлари тўғри эканини
исботлаш билан бирга, адашган фирқаларнинг нотўғри қарашларини ҳам очиб берувчи
мўътабар асар ҳисобланади.
Усулул фиқҳ
йўналиши бўйича "Маъхозуш шароиъ” (шарий ҳукмлар манбаси) ва “Жадал”
(илмий баҳслар) китобларини ёзган. Ушбу икки китоб ҳанафия мазҳабидаги қоидалар
ва улардан келиб чиқадиган ҳукмларни жамлаган асарлар, деб васф қилинган. Зеро
бу китоблар ҳижрий бешинчи асргача усулул фиқҳ бўйича мурожаат қилинадиган
асосий манбалар бўлган. Кейинчалик эса ушбу йўналиш бўйича ёзилган асарларнинг
асоси бўлиб хизмат қилган. Уламолар бу икки китобнинг
бизгача етиб келмаганини афсус билан ёдга оладилар.
Имом Мотуридий
роҳматуллоҳи алайҳ ақоид йўналиши бўйича кўплаб асарлар ёзган. Бу асарларни
ўрганиб чиққан уламолар уларни умумий уч қисмга ажратганлар:
а) мақолалар;
б) раддиялар;
в) Аллоҳ таолога
иймон келтириш асослари.
Мақола Абдулқодир Абдур Раҳим домлани
“Эътиқод дурдоналари” китоби асосида тайёрланди.
Жиззах вилояти бош имом-хатини
Меҳмонали Жабборов