130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Имомга иқтидо масалалари
imon.uz 2024-07-12 01:43:52 351Жамоат имомнинг "Аллооҳумма антассалаам ва минкассалаам, табаарокта я зал-жалаали вал-икром" дейилмагунга қадар ўз жойларида ўтирадилар, кейин туриб суннатни ёки дуони бошқа муносиб бўлган ўринда тугатадилар. Фарздан сўнг сафни бузиб, ҳар жойга тарқалган ҳолда намоз ўқиш мустаҳабдир. Сабаби кейин келганлар намозни тугаган деб тушунадилар.
Имом салом бергач, қаралади: агар намоз тугатилган бўлса, имом эркин - хоҳласа ўнг томонига, хоҳласа чап томонига ўгирилади. Шу тарзда қиблани ўнг ёки чап томонига қилиб ўтиради. Агар хоҳласа чиқиб кетиши ҳам мумкин. Агар рўпарасида намоз ўқиётган бўлмаса, (орқасини қиблага қилиб) жамоатга қараб ўгирилади. Намоз ўқиётган кишининг юзига рўпара бўлиб ўтирмайди, чунки бундай килиш макрухдир. Бироқ фарздан кейин ўқиладиган суннат намози бўлса, имом "Аллооҳумма антас-салаам ва минкассалаам” дейилгунга қадар ўрнида бўлади, кейин туриб ўнгга, чапга, олд ёки оркага силжиб суннат намозини ўқийди. Агар зарурат пайдо бўлса, суннатни уйига бориб ўқиши ҳам мумкин. Бир ўзи намоз ўкувчилар фарз намозларни ўқиган жойда суннатларни ҳам ўқийдилар. Нафл намозларни зарурат бўлса бошқа томонга ўтиб ўқишлари мумкин. Жамоат киём (тик туриш), рукуъ, сажда, субҳана (сано), тасбеҳ, аттаҳийят каби дуо ва зикрларда имомга иқтидо қилади.
"Намоз - диннинг устуни" китобидан