130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
КУЧЛИ МЎМИН ЗАИФ МУМИНДАН ЯХШИ
imon.uz 2024-11-01 01:39:43 136Кўпчилик одамлар исломни яхши кўришларини ва бу динни ҳамма жойда тарқалишида кўмакчи бўлишни орзу этишларини айтишади.
Дунё мусулмонларига савол: Ислом дини қандай йўл билан тарқаган?
Араб жазирасидан келган юзлаб ёки минглаб кишилар уни қандай ёйишган? Исломни Хитойдан то Ўрта Африкагача ва Европа ғарбигача бўлган буюк цивилизациялар ватанлари Форс, Рум, Юнон ва фиръавнлар мамлакатида қандай тарғиб этишган?
1. Ислом куч билан тарқаган дея ишонасизми?
Жавоб: Йўқ, албатта. Бу тарихан исботланган масала. Миср ҳокимлари мисрликларни исломга мажбурлашмаган. Фотимийлар давлатининг илк давригача мисрдаги мусулмонлар диний озчилик бўлишган. Ҳеч қайси мусулмон ҳоким ғайридинларни исломга мажбурламаган. Ваҳоланки, салбчи ҳукмдорлар Андалус, Жанубий Америка ва Филиппинда бунинг аксини қилишган.
2. Мусулмон фуқаҳолар ўша халқлар олдига бориб: «Сизлар кофирсизлар, дўзахга тушасизлар. Худоларингиз ярамас, ақидангиз нотўғри. Биз мусулмонлар эса ҳақиқат устидамиз, яқинда жаннатга тушамиз», дейишган деб ўйлайсизми? Шунда ўша халқлар уларнинг сўзларини эшитиб, ақида, куфр ва ширкларини тарк этиб исломни қабул қилганлар, деб ишонасизми?
Табиийки, бундай бўлмаган. Динни қабул қилишда мажбурланмаган. Унинг моҳиятини тушунтиришган, қабул қилган жони ва молида омон бўлган, мусулмон саналган, қабул қилмаган шартнома асосида биз билан яшайверган. Буларни хоҳламаган урушиб, ғолиб бўлган ё мағлуб. Бундан бошқача талқинлар эса душманларнинг тўқималари бўлади.
3. Исломнинг тарқашига уч иш асосий омил бўлган:
1. Мусулмон уламоларнинг мужодала, ишонтириш ва ақлни ишлатишдаги қувватлари таҳсинга лойиқ бўлган. (Бу хусусият хусусан Мотирудий, Ашъарийларда, ҳамда Ибн Рушд ва Форобий кабиларда ёрқин кўринган). Гарчи уларнинг айрим фикрлари бизга ёқиб тушмасада ёки баъзан юнон, ҳамда форс фалсафасидан керагидан ортиқ таъсирланган бўлишсада, лекин аксар фикр ва қарашлари ўта кучли ва исломнинг ўзагидан бўлган, ҳамда адолату-тавҳидга чақирган.
Шунинг учун ҳам уларни «Адл ва тавҳид аҳли» дея аташган.
2. Сўфий уламоларнинг руҳ, ҳиссиёт ва қалбларга хитоб қилиш маҳоратлари кучли бўлган. Улар дин асосларидан чекинмаган ҳолда оламга меҳр-муҳаббат туйғуларини ёйганлар. Бошқаларни эса бор хусусият ва айблари билан қабул қилганлар. Хайрихоҳлик, муҳаббат ва бағрикенгликда олдинда бўлганлар. (Тўғри, уларнинг айримлари ботиний шатаҳотлар ва Ваҳдатул-вужуд каби нотўғри тушунчаларга ён берганлар). Лекин аксарлари исломни ёйиш шарафига ноил бўлганлар.
3. Ҳайратлантириш, бошқаларга зарбулмасал ва ўрнак бўлиш. Динига қатъий амал қиладиган муваффақиятли мусулмон шахсияти.. Бир вақтнинг ўзида у бошқаларга нисбатан олийжаноб. Уларга ҳакамлик қилмайди.
Аммо ўзи динини маҳкам тутади. Ўзгаларга эса ҳакам ё қози бўлиб олмайди.
Ажраб турадиган, мусулмон, гўзал хулқли, итоаткор, амалли ва динини маҳкам тутган олим.
Мусулмон, гўзал хулқли ва динини маҳкам тутган моҳир ҳунарманд.
Мусулмон, гўзал хулқли ва динини маҳкам тутган савдогар.
Кучли мусулмон давлат. Унда эркинлик ва адолат бўлган. Исломий хусусиятини сақлаб қолган.
Хулоса:
Агар исломга нусрат беришни ва уни ҳар томонда ёйишни хоҳласангиз, олдингилар уни қандай ёйганларини ўрганинг.
1. Ақл ва қаноатлантиришга бўлган қудрат.
2. Бошқаларни севиш, ўзингни уларга ҳакам ва қози қилиб олмаслик.
3. Хаётда динни маҳкам тутган ҳолда касбий муваффақиятларга эришиш.
Ислом ҳаёт меҳварингиз, яъни йўлингизга ҳамда ҳадафингиз, мақсадингизга айланган вақтда ана шу пайтда уни Европа, Хитой, Америка, Австралия ва она заминнинг ҳар нуқтасида тарқата оласиз.
Шунинг учун ҳам кучли мўмин заиф мўминдан яхши ҳисобланади.