130100 Узбекистон мусулмонлар идораси Жиззах вилоят вакиллиги
Мақсадга етиш йўли - мулойимлик
imon.uz 25-01-2020 627Ишларда шошилиш, қўполлик қилиш фойдани йўққа чиқаришга
ва зарарни ҳосил қилишликка кафил бўлади. Ҳамма яхшилик мулойимлик устига
қурилган. Ҳар қандай нарсада мулойим бўлиш уни зийнатлайди ва ҳар қандай нарсада
оҳиста бўлмаслик уни хунук қилади.
Ҳар
қандай муомилада мулоймлик бўлса руҳлар таскин топиб қалблар хотиржам бўлади.
Мулойм инсон ҳар қандай яхшиликнинг калити унга осий, қалби қаттиқ инсонлар ҳам
бўйин сунади. Аллоҳ таоло “Оли Имрон” сурасининг 159-оятида:
“Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз, эй, Муҳаммад,)
уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир
бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар”, деб марҳамат қилган.
Мулойим бўлган киши талабига албатта етади. Икки
деворнинг орасида ундан фақат битта мошина ўта оладиган тор йўл бўлса. Ҳайдовчи
у ердан оҳисталик ва мулойимлик билан ўтиши лозим. Агар у бу тор жойдан тез
шошилиб ўтмоқчи бўлса ўнг ёки чап томонга машинани уриб унга зарар етказиши
мумкин. Аммо тез ўтгани билан йўл кенгайиб ёки торайиб қолмайди.
Ҳовузимизнинг четроғига бир кичкина ниҳол эксак. Унга
ҳар замон оз-оздан сув қуйиб турсак, ниҳолга фойда бўлади. Аммо ҳар куни
қуйиладиган шу оз миқдордаги сувнинг миқдорини билиб, шу сувни ниҳолга
бирданига қуйсак у қуриб қолади. Иккала ҳолатдаги сувларнинг ҳажми бир хил,
лекин қуйиш услуб бошқача.
Ким
кийимни оҳисталик билан ечса унинг кейими йиртилмайди. Аксинча куч билан
тортиб, шошилиб ечса доим кийимининг йиртиқлигидан шикоят қилиб юради.
Юсуф
алайҳис саломнинг акалари Юсуфни бўри еди деб унинг кийимини кўтариб келишганда,
уларнинг гапини тўғри эмаслигини исбот қилувчи нозик далил, улар Юсуфнинг
кийимини оҳисталик билан ечганликлари учун кийимда йиртиқ йўқлиги эди. Бўри
еганда кийимни йиртиб, парчалаб ташлаган бўлар эди.
Ҳаётимиз
оҳисталикка мулойимликка муҳтож. Нафсимизга мулойим бўламиз, чунки нафсимизнинг
бизда ҳаққи бор, биродарларимизга мулойим бўламиз. Чунки Аллоҳ мулойимдир ва
мулойимликни хуш кўради. Аёлларга
мулойим бўламиз. Чунки уларга мулойим бўлишга буюрилганмиз.
Турклар дарёларнинг устига ёғочдан кўприк қилганлар.
Шундай кўприкларнинг биринчисига “Оҳиста, оҳиста”, деб ёзилганди. Чунки
кўприкдан ўтувчи асталик ва оҳисталик билан ўтса ундан йиқилмайди. Агар
шошилиб, тез ўтса у кўприкдан йиқилиши мумкин.
Суриялик
Салмия шаҳрида яшовчи адибнинг кундалигидан. Унинг бир матацикили бор эди. Бир
куни у турклар қурган ёғоч кўпригидан матацикили билан ўтмоқчи бўлади. У ўзи кўприкдан
шошилиб ўтдим дарёнинг ўртасига кўприкнинг тепароқ қисмига етганимда ўнг ва
сўлга қарадим, ўзимга ҳам матациклимга ҳам мулойим бўлмадим, оқибатда у қалқиб
фикрим чалғиб дарёга қулаб тушдим, деб айтиб беради.
Европанинг
баъзи шаҳарларида гуллар экилган боғининг кираверишига бир тахта осиб қўйиб
унга “Шошилма”, деб ёзиб қўйилган. Чунки шошилиб кирган киши оёқ остидаги
гулларни кўрмай уни янчиб босиб ташлаши мумкин.
Абдуллоҳ
ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи
васаллам:
“Мўмин
тоза еб, тоза қўядиган ва бирор шохга қўнса
уни синдирмайдиган асалари каби бўлади”, деганлар”. (Имом Аҳмад ривоят қилган).
Гул асаларининг қўнганини ҳис қилмайди. У гулга оҳисталик
билан қўниб кўзлаган мақсадига мулойимлик билан эришади. Чумчуқ ўзининг
жисмининг оғирлиги билан бошоққа қўнганда инсонларга сездириб қўяди.
Табиблар беморларни муолажа қилишда оҳисталик ва мулоймлик
билан бажарадилар. Агар мулойим бўлмаса бемор билан тиш синиши, тирноқ кўчиши
ёки шунга ўхшаш нохуш ҳодисалар рўй бериши мумкин.
Сув мулойимлик
билан оқади, шамол эса тўз-тўпалон, шовқунлик билан ҳаракат қилади. Бу борада
салафлардан бири: “Кишининг уйга кирганда ёки чиқканда, кийим кийганда, ечганда ва маркаб минаётганда оҳисталик ва
мулойимлик билан қилишлик кераклигини англаши унинг фақиҳлигидандир”, деган.
Ўзбекистон
мусулмонлари идорасининг
Жиззах вилоят вакиллиги матбуот
котиби Усмонали ОРАЛОВ