Масжиди Набавий ҳақида

Масжиди Набавий ҳақида

imon.uz 06-12-2024 163

Масжиди Набавий - Пайғамбар масжиди демак. Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридаги йирик масжид. 

▪️ Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаром масжидидан кейинги ўринда турувчи дунёдаги энг катта муқаддас масжид.

▪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида шу ўринда намоз ўқиганлар ва у милодий 622 бино қилинган.  

▪️Илк масжиднинг пойдевори тошлардан, деворлари хом ғиштдан, устунлари хурмо танасидан, томи эса хурмо шохларидан қурилган.


▪️Ҳадиси шарифга кўра бу ерда адо этилган икки ракат намоз бошқа ерда ўқилган намоздан  минг баробар афзалдир. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу масжидимда ўқилган намоз Масжидул Ҳаромдан ташқари қолган масжидлардаги намоздан минг баробар афзалдир ” – дедилар. Имом Муслим ривояти. 


▪️Масжидда бир вақтда 698 минг намозхон намоз ўқиши мумкин, ҳаж вақтида уларнинг адади 1 миллион кишига етади. 

▪️ Яшил гумбаз Набавий Масжиднинг энг кўзга кўринган меъморчилик ёдгорлиги ҳисобланади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақбаралари жойлашган бўлма устига қурилган.

▪️ Шунингдек, у ерда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ва Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қабрлари ҳам бор. 

▪️Ислом тарихи давомида ўн марталар кенгайтирилган масжид майдони айни дамда 56 та футбол майдонига тенг келади. 

▪️Арабистон яриморолида илк электрлаштирилган ҳудуд. Усмонийлар ҳукмронлиги даврида 1910 йилда электр токи ёрдамида ёритиш йўлга қўйилган. 


▪️ Масжиди Набавийнинг ҳам, Масжиди Ҳаромнинг маъмурияти ҳам бир ташкилот:  "Риаасатуш шуунид- дийнияти бил-масжидил Ҳароми вал-масжидин Набавий" - Масжид-ул Ҳаром ва Набавий   Масжид бош агентлиги деб юритилади.


▪️Набавий Масжиднинг ҳозирги кундаги имомлари:

Фазилатли шайх, доктор Абдулмуҳсин Муҳаммад Қосим

Фазилатли шайх, доктор Аҳмад ибн Али Ҳузайфий

Фазилатли шайх, доктор Абдулборий ибн Эваз Субайтий

Фазилатли шайх, доктор Холид ибн Сулаймон Муҳанналардир.


▪️Масжиднинг  20та муаззини бор.

▪️Масжид ичига 85 та кириш эшиклари орқали кириш мумкин. 

▪️Масжид ичига 7 километр узоқликда жойлашган кондиционер станциясидан салқин ҳаво етказиб берилади.

▪️Масжид ҳовлисида 250 та очилиб ёпиладиган улкан соябонлар бор, улар 143.000 квадрат метрни эгаллаган. 

▪️Масжидда баландлиги 103, 8 метргача етадиган 10 минора жойлашган.

                                                                                                                                                                                                                        
                                                                                                                                                                                                                                                Абдимуродов Қамариддин таййорлади.

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид