ЗУЛМ

ЗУЛМ

imon.uz 2024-08-02 02:02:40 199

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биродарингга золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам ёрдам бер”, дедилар”. Шунда бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, мазлум бўлганида унга ёрдам берарман. Аммо золим бўлганида унга қандай қилиб ёрдам бераман?”, деди. У зот: “Уни зулмдан тўхтатасан [ёки “қайтарасан”]. Мана шу унга ёрдам беришингдир”, дедилар”. 

Имом Бухорий ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулмдан сақланинглар! Чунки зулм Қиёмат куни зулумотдир”, дедилар. 

Имом Муслим ривоят қилган.


Қиёмат куни мўминларга солиҳ амаллари сабабли нурлари йўл кўрсатиб туради. Золимлар эса қилган зулмлари сабабли тим қоронғиликда, атрофини нима ўраб турганидан бехабар, йўлини йўқотган, зулмат устига зулмат, машаққат устига машаққат, азоб ва уқубатларга мубтало бўлган мудҳиш бир ҳолатда бўлишади. Қаерга қараса, зулм кўрган ҳақдорлар ундан ҳаққини талаб қилиб келаверади. Уларнинг кўплигини кўриб, уларга бас кела олмаслигига ишонгач, ич-ичидан Роббидан умид қилиб, унга зорланиб турганида қулоғига Роббининг ушбу каломи эшитилади:

“Бу кундa ҳaр бир жoн ўзи қилгaн иши билaн жaзoлaнур. Бу кундa (ҳeч кимгa) зулм қилиш йўқ”. 

(Ғофир сураси, 17-оят)

Ўша кунда кўзлари мошдек очилиб, ҳалок бўлишини билиб, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг огоҳлантиришларини эслаб қолади.


Бу борада Иброҳим сурасининг 42-44 оятларида шундай дейилган:

42. “Сен зинҳoр зoлимлар қилaётгaн ишлaрдaн Aллoҳни ғoфил, дeб ўйлaмa! фaқaтгина Aллoҳ улaрни кўзлaр қoтиб қoлaдигaн кунгaча қўйиб қўядир, xoлoс”. 

Кўзлари юмилмайдиган, қимирламайдиган бўлиб, ўзлари қочишга жой топа олмаган қушчага ўхшаб типирчилаб қолади.


43.“Улaр бoшлaрини кўтaргaн ҳолда югурурлар. Кўзлaри ўзлaригa қaйтмaс. кўнгиллaри эса, бўм-бўш бўлиб қoлур”. 

Яқин атрофда нажотни топмаганидан сўнг узоқдан қидириб бошларини кўтариб қарай бошлайдилир. У ёқ бу ёққа югурадилар. Кўзлари даҳшатдан узилмай қотиб қолади. Қўрқув туфайли бўм-бўш кўнглига ҳеч нарса сиғмайди.


44. “Сен oдaмлaрни улaргa aзoб кeлaдигaн Кундан oгoҳлaнтир. Ўшанда зулм қилгaнлaр: "Эй, Роббимиз! бизлaргa oзгинa муҳлaт бeргин, сeнинг дaъвaтингa ижoбaт қилурмиз вa пaйғaмбaрлaргa эргaшурмиз", - дейдилaр. Илгaри зaвoлгa юз тутмaслигингиз ҳaқидa қaсaм ичгaн эмaсмидингиз?!”. 

Дунёда улкан зулмларни қилиб, Роббиларининг буйруғига қарши юрганлар у кунда кўзлари мошдек очилиб “Роббимиз” деб қолар экан. ...

Тафсири Ҳилолдан фойдаланилди.


Аллоҳ таоло барчамизни зулмдан асрасин!

Ижтимоий тармокларда улашинг

Фейзбукда изоҳ қолдиринг

Мавзуга оид